← Назад
Решение #598721 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| олатда ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2104/40-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья З.Хасанова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Г.Зарипова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 3 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Асака”
акциядорлик тижорат банки вакили С.Кутибаев, Р.Сапаров, М.Носиров ва
Н.Мирзаев (2023 йил 4 январдаги 20-05/32-сонли ишончномага асосан),
“Nukus Shaxzada Afruz” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Отегенов
(2022 йил 3 ноябрдаги 165-сонли ишончномага асосан) ва А.Казаков (раҳбари),
“Gulchexra”
хусусий
корхонаси
вакили
З.Отамбетова
(раҳбари),
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий банки Бош бошқармаси ходими
С.Султансуйновнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Асака” АТБ манфаатида
жавобгар “Nukus Shaxzada Afruz” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгарлар “Gulchexra” хусусий корхонаси, “Axmet jana qurilis” масъулияти
чекланган жамияти, “Jayxun universal qurilis” масъулияти чекланган жамияти ва
“Madina Nukus montaj” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами
кредит қарзини солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров мулклари ва
қарздорнинг барча ликвидли мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Нукус туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори ва
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида Қорақалпоғистон
Республикаси суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Асака” акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар, банк деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Nukus Shaxzada Afruz”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб
юритилади) ва қўшимча жавобгарлар “Gulchexra” хусусий корхонаси (бундан
буён матнда қўшимча жавобгар, ХК деб юритилади), “Axmet jana qurilis”
масъулияти чекланган жамияти, “Jayxun universal qurilis” масъулияти чекланган
жамияти ва “Madina Nukus montaj” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда қўшимча жавобгар, МЧЖ деб юритилади) ҳисобидан
8 146 923 816,42 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 894 044 253,32 сўм фоиз,
51 728 450 сўм пеняни солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров мулклари
ва қарздорнинг барча ликвидли мол-мулкларига қаратишни сўраган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантириган. Жавобгар “Nukus
Shaxzada Afruz” МЧЖдан ва қўшимча жавобгарлар “Gulchexra” ХК, “Axmet
jana qurilis” МЧЖ, “Jayxun universal qurilis” МЧЖдан солидар тартибда банк
фойдасига 5 380 975 067,14 сӯм муддати ўтган кредит қарзи ундирилган.
Ундирув ипотека шартнамасига асосан гаровдаги “Nukus Shaxzada Afruz”
МЧЖга тегишли ер майдони 92,6 кв.м., фойдали майдони 82,58 кв.м. бўлган,
Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси ва А.Тимур кўчаси 75/5-уйда жойлашган
5-сонли аҳолига хизмат кўрсатиш жойи, “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖга
тегишли 93,3 кв.м., фойдали майдони 82,86 кв.м. бўлган Нукус шаҳри,
А.Досназаров кўчаси ва А.Тимур кўчаси 75/6-уйда жойлашган 6-сонли аҳолига
хизмат кўрсатиш жойи, “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖнинг ҳажми 44,01 кв.м.
бўлган Нукус шаҳри, А.Тимур кўчаси, 75-уйнинг 17-хонаси, “Nukus Shaxzada
Afruz” МЧЖнинг ҳажми 44,01 кв.м. бўлган Нукус шаҳри, А.Тимур кўчаси,
75-уйнинг 18-хонасига қаратилган.
Жавобгар “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖнинг қарши даъвоси рад этилган.
Даъво талабининг АТ «Asaka bank» Қорақалпоғистон филиалига нисбатан
иш юритиш тугатилган.
Даъвонинг қўшимча жавобгар “Madina Nukus montaj” МЧЖдан кредит
қарзини солидар ундириш қисми иш юритишдан тугатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг
жавобгар “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖ ва қўшимча жавобгарлар “Gulchexra”
ХК, “Axmet jana qurilis” МЧЖ, “Jayxun universal qurilis” МЧЖ ҳисобидан банк
фойдасига 5 380 975 067,14 сӯм муддати ўтган кредит қарзи ундириш қисми
жавобгар “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖ ва қўшимча жавобгарлар “Axmet jana
qurilis” МЧЖ ва “Jayxun universal qurilis” МЧЖ ҳисобидан банк фойдасига
7 492 834 489,84 сӯм муддати ўтган кредит қарзи ундирилсин, деб
ўзгартирилган.
Жавобгар “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖ ва қўшимча жавобгарлар
“Gulchexra” ХК, “Axmet jana qurilis” МЧЖ, “Jayxun universal qurilis” МЧЖ
ҳисобидан банк фойдасига 200 376 019,89 сўм фоиз ундирилган. Шундан
“Gulchexra” ХКнинг солидар тартибда 6 273 949 054,68 сўм ундирилган. Ҳал
қилув қарорининг “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖдан банк фойдасига
2 321 369 476 сўм ундирув қисми бекор қилинган. Апелляция шикоят рад
қилинган.
Мазкур суд қарорларидан жавобгар “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖ
томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорнинг
давлат божи ундириш қисмини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб
шикоятда, 2020 йил 18 декабрдаги кредит шартномасига кўра А линияси
бўйича 24 ой муддатга 18% тўлаш шарти билан 2,1 млрд. сўм, Б линияси
бўйича 24 ой муддатга 18% тўлаш шарти билан 24,8 млрд. сўм кредит
берилиши келишилганлиги, ҳакикатда эса МЧЖга 11,387 млрд. сўм кредит
ажратилганлиги, банкнинг 2020 йил 17 декабрдаги маълумотномаси билан
А линияли кредит тўлиқ сўндирилганлиги, банк эса судни чалғитиб А линияси
бўйича сўндирилган кредитни Б линиясига боғлаб, асоссиз даъво киритганлиги,
кредит қайтариш жадвалида 2018 йил 5 июлдан 2020 йил 6 декабрга қадар
30 ой давомида 24 млрд. сўм асосий қарз ва 9,2 млрд. сўм фоиз
кўрсатилганлиги, жавобгарга эса 11,3 млрд. сўм кредит ажратилганлиги, банк
2019 йил 30 сентябрдан 7 октябрга қадар жавобгарга хабар бермаган ҳолда
кафил “Gulchexra” ХКдан кредитни сўндириш учун 1,8 млрд сўм пулни
талабнома билан ўтказиб кредитни сўндирганлиги, Б линияси бўйича
шартномасиз ажратилган 13 млрд. сўм кредит юзасидан низо келиб чиққанлиги,
кредит шартномасига асосан кредит ва фоизни қайтариш муддати 2020 йил
6 декабрда тамом бўлганлиги, жавобгар кредит муддати тугагач фоиз тўлаш
мажбуриятини олмаганлиги, банк МЧЖ тўлаган пулларни фоиз ва пеня учун
сўндирганлиги, “Аудит Сервис” МЧЖ томонидан тақдим этилган аудиторлик
ҳисоботини суд инобатга олмаганлиги, банк томонидан ҳақиқатда ажратилган
кредит суммасига кредитни қайтариш жадвали тузилмаганлиги, кредитдан
1,8 млрд. сўм пул “Gulchexra” ХКнинг кредитини қоплаш учун ноқонуний
ўтказиб юборилганлиги, кредитнинг судга даъво берилгунга қадар асосий
қарздан 5,051 млрд. сўм сўндирилиб, асосий қарздан 8,14 млрд. сўм қарз
қолганлиги, суд жараёнида 2021 йил февралдан 2022 йил 17 ноябрга қадар
жавобгар ва кафиллардан яна 5,3 млрд. сўм асосий қарз сўндирилган бўлиб,
қарз 2,8 млрд. сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖ вакили
кассация шикоятини қувватлаб, 24 млрд. сўмга тузилган кредит шартномаси
тузилганлиги, банк томонидан жавобгарга амалда жами 13,196 млрд. сўм
кредит ажратилган бўлса-да, ушбу амалда ажратилган суммага кредитни
қайтариш жадвали тузилмаганлиги, банк томонидан асоссиз пеня ва фоизлар
ҳисобланиб, жавобгар тўлаган пулларни ушбу ноқонуний ҳисобланган фоиз ва
пеня учун ушлаб қолганлиги, даъво аризасида кўрсатилган фоиз суммаси ҳам
ишни судда кўриш вақтида жавобгар томонидан тўлиқ сўндирилганлиги,
“Gulchexra” ХКнинг кредит шартномаси бўйича кафил бўлиб, жавобгар ҳисоб
рақамида ўзининг кредит қарзини қоплаш учун мўлжалланган 1,8 млрд. сўм
ушбу кредит қарздорлигини қоплаш учун сўндирилганлиги, банк ҳисобкитобини
асослантириб
бермаганлиги,
банк
ходимлари
тўлов
топшириқномалари асосида жавобгарнинг хабарисиз 26 та тўлов
топшириқномаси билан жами 1 852 574 853 сўмни ўзлаштириб юборганлиги,
пулларни жавобгарнинг илтимосига кўра кассация инстанцияси суди
томонидан экспертиза тайинланган бўлиб, ушбу экспертиза хулосасига ҳам
жавобгарнинг эътирози мавжудлиги, сабаби суднинг қарорлари қабул
қилингандан то бекор қилингунга қадар мажбурий ижро ҳаракатлари давомида
жавобгардан ундирилган пул хулосада кўрсатилмай қолганлигини билдириб,
қарор қабул қилишда ушбу ҳолатларни инобатга олишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Gulchexra” ХК вакили жавобгар
“Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖ вакилининг тушунтиришларини тасдиқлаб,
“Gulchexra” ХКнинг кредит қарзи учун “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖнинг
1,8 млрд. сўм пулини банк асоссиз сўндирганлиги, бундан “Gulchexra” ХКнинг
хабари бўлмаганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакиллари тушунтириш бериб,
ҳақиқатдан кредит шартномаси 24 млрд. сўмга тузилганлиги ва жавобгарга
амалда 15 008 150 590 сўм кредит ажратилганлиги, қолган кредит пулига
жавобгар
тўлов
топшириқномаси
тақдим
этмаганлиги
сабабли
ажратилмаганлиги, ажратилган суммага кредитни қайтариш жадвали
тузилмаганлиги,
А
линияси
бўйича
кредит
қарздорлиги
тўлиқ
сўндирилганлиги, Б линияси бўйича қарздорлик мавжуд бўлганлиги сабабли
даъво аризаси судга берилганлиги, асосий қарз, фоиз ва пеня асосли
ҳисобланганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида иштирок этган мутахассис тушунтириш бериб, унга
тақдим этилган электрон база маълумотлари асосида ўрганиб чиққанлиги,
Б линияси бўйича 175 та тўлов топшириқномаларини ўрганиб чиққанда 9 та
тўлов топшириқномалари базада мавжуд бўлса-да, банк томонидан тақдим
этилмаганлиги сабабли уларни инобатга олмаганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида Палата, “Axmet jana qurilis” МЧЖ, “Jayxun universal
qurilis” МЧЖ ва “Madina Nukus montaj” МЧЖ вакиллари иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни Палата ва қўшимча жавобгарлар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ва
ишни апелляция инстанциясида янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари бузилган.
Даъво аризаси судга 2020 йил 18 декабрда тақдим этилган бўлса-да, банк
томонидан 2020 йил 16 декабрь ҳолатига мавжуд бўлган 8 146 923 816,42 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 894 044 253,32 сўм фоиз қарздорлиги ва 51 728 450
сўм пеня, жами 9 092 696 519,74 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори қабул
қилишда 8 146 923 816,42 сўм муддати ўтган асосий қарзни асосли деб
ҳисоблаб, банкнинг 2022 йил 19 августдаги 09-5959-сонли маълумотномасида
2 765 949 749,28 сўм муддти ўтган қарз, 894 044 235,32 сўм фоиз ва 51 728 450
сўм пеня, жами 3 711 722 452,6 сўм кредит қарздорлиги ундирилганлиги қайд
этилганлигини асос қилиб, жавобгардан (8 146 923 816,42-2 765 949 749,28=)
5 380 975 067,14 сўм ундиришни лозим топган.
Аниқланишича, Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
14 июндаги ажрими билан мазкур иш бўйича бекор қилинган суд ҳужжатларига
асосан ундирилган 2 765 948 749,28 сўм асосий кредит қарзи, 197 497 041 сўм
фоиз ва 7 206 945,03 сўм пеняни банкдан жавобгарга қайтарилган
Мазкур ажрим Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 июлдаги қарори билан ўзгартирилиб,
2 321 369 476,36 сўм (шундан 197 497 041 сўм фоиз ва 7 206 945 сўм пеня учун
йўналтирилган) қайтарилсин деб ўзгартирилган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди бекор қилинган суд қарори билан
жами 3 711 721 452,6 сўм ундирилиб, қолдиқ сумма 5 380 975 067,14 сўм
ташкил этишини асос қилиб, жавобгардан банк фойдасига 2 321 369 476,36 сўм
ундиришни лозим топган.
Мазкур ҳал қилув қарори билан жавобгардан банк фойдасига жами
(5 380 975 067,14+2 321 369 476,36=)7 702 344 543 сўм ундириш белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг 8 146 923 816,42 сўм кредит
қарзини ундириш талабини асосли деб, бекор қилинган суд ҳужжати асосида
қўшимча жавобгар “Gulchexra” ХКдан 654 089 326,58 сўм ундирилганлигини
инобатга олиб, (8 146 923 816,42-654 089 326,58=) 7 492 834 490 сўмни
ундириш лозим топган.
Бироқ бунда суд муқаддам “Gulchexra” ХК бекор қилинган суд ҳужжати
асосида ундан ундириб олинган 654 089 326 сўмни қайтариб беришни сўраб
ариза билан мурожаат қилганлиги, бироқ ариза Нукус туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 12 августдаги ажрими билан ариза талаби тегишли далилар
билан тасдиқланмаганлиги асоси билан рад қилинганлигини инобатга олмаган.
Ишдаги ҳужжатларга кзра, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон
Республикаси Нукус шаҳар бўлимининг 2022 йил 21 июлдаги 10/664/22-сонли
маълумотномасида 4-2301-2104/40-сонли ижро варақаси бўйича қарздор
“Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖ ҳисоб рақамидан инкассо топшириқномаси
орқали 2 182 236 088,72 сўм, қарздор “Gulchexra” ХК ҳисоб рақамидан инкассо
топшириқномаси орқали 654 089 326,58 сўм ундирилиб, “Асака” АТБ Нукус
филиалининг ҳисоб рақамига ўтказилганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, банк филиалининг 2022 йил 14 июндаги 29-4474-сонли
маълумотномасида эса 4-2301-2104/40-сонли ижро ҳужжати бўйича
ундирилиши белгиланган 8 146 923 816,42 сўм асосий қарздорликдан
139 133 387,63 сўм “Nukus Shaxzada Afruz” МЧЖнинг ҳисоб рақамидан,
2 626 815 361,65 сўми МИБ Нукус шаҳар бўлими томонидан банкнинг ҳисоб
рақамига ўтказилганлиги, жами 2 765 948 749,28 сўм асосий қарздорлик
ёпилганлиги кўрсатилган.
Апелляция инстанцияси эса қарздорликни ундиришда ижро ҳаракатлари
давомида фақатгина 654 089 326,58 сўм ундирилганлигини инобатга олиб,
бироқ ижро давомида МИБ маълумотномасида кўрсатилган “Nukus Shaxzada
Afruz” МЧЖдан ундирилган 2 182 236 088,72 сўмни ёки банкнинг
маълумотномасидаги жами 2 765 948 749,28 сўм асосий қарз ёпилганлиги
тўғрисидаги маълумотларни инобатга олмаган.
Апелляция инстанцияси томонидан ҳал қилув қарори қабул қилиш кунида
((8 146 923 816,42
(қолдиқ
асосий
қарз)-2 765 948 749,28
(банк
маълумотномасига кўра ёпилган жами сумма)+2 321 369 476,36 (қайтарма ижро
ажримидаги сумма)=7 702 344 543,6 ёки 8 146 923 816,42 (қолдиқ асосий қарз)2 182 236 088,72 (МИБ маълумотига кўра МЧЖдан ундирилган сумма)654 089 326,58
(МИБ
маълумотига
кўра
ХКдан
ундирилган
сумма)+2 321 369 476,36 (қайтарма ижро ажримидаги сумма)=7 631 967 878))
7 492 834 489,84 сўм кредит асосий қарз қолдиғи мавжудлиги ҳисоб-китоблар
билан асослантирилмаган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди 2020 йил 16 декабрь
ҳолатига берилган кредит қарздорлигининг 2022 йил 26 августда ҳал қилув
қарори қабул қилиш вақтида кредит қолдиқ суммасига аниқлик киритмасдан
қарор қабул қилган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 7-бандида
назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор
қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд
инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 301-моддасининг учинчи бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини,
қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор
қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ва суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаган, шунга
кўрасудлов ҳайъати апелляция инстанция суди томонидан моддий ҳуқуқ
нормаларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорни бекор қилиш ва ишни
янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юбориш лозим.
Мазкур иш узоқ муддатдан буён судда кўриб чиқилаётганлиги, ишни
биринчи инстанция судида кўришда кредит қарздорлигига аниқлик киритиш
мақсадида
Қорақалпоғистон
Республикаси
Марказий
банки
Бош
бошқармасидан мутахассис иштирокини таъминлашни лозим топган бўлса-да,
бироқ мутахассис ёрдамида қарздорлик суммасига аниқлик киритилмаганлиги
сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг илтимосномасига кўра иш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Экспертлик кенгашидан мутахассис
томонидан ўрганиш ташкил этиб, бу ҳақда ёзма маълумотнома олинган.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси
суди
томонидан
моддий
ҳуқуқ
нормалари
тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни
текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Шунга кўра судлов ҳайъати мутахассис маълумотномасини далил
сифатида ишга қабул қилиб, ҳуқуқий баҳо бериш имкони мавжуд эмас деб
топди.
Мазкур ҳолатда ИПК 304-моддасига асосан ишни янгидан кўришда
жавобгарнинг даъво аризасидаги 2020 йил 16 декбрь кунида мавжуд кредит
қарздорлиги ва ҳал қилув қарори қабул қилиш куни 2022 йил 26 августь
ҳолатига қолдиқ қарздорлигига аниқлик киритиб, 2023 йил 13 мартдаги
мутахассис маълумотномасидан келиб чиқиб, агар лозим бўлса қайтадан ишга
Марказий банк Бош бошқармасидан ишга мутахассис жалб қилиб, қарздорлик
суммасига аниқлик киритиш чорасини кўриш, ўрганиш даврида банк
томонидан мутахассисга тақдим этилмаган 9 та тўлов топшириқномасидаги
кредит суммалари нима мақсадда чиқарилганлиги ҳолатларига аниқлик
киритиб, тарафлар вакилларининг барча важлари ҳуқуқий баҳо бериб, барча
инстанциялар учун суд харажатларини тақсимлаб, иш якуни қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилишлари лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301-304-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш апелляция инстанцияси судида янгидан кўриш учун Қорақалпоғистон
Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов