Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/931 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилиш банк Ответчик / Подсудимый KUKJAR BUILDING масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086585 Claim ID 3260832 PDF Hash 922fa765ecf75637... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/931-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “KO’KJAR BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 259.476.900 сўм кредит асосий қарз ва 11.501.400 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгарлар “Улканмеросқурилиш” масъулияти чекланган жамияти ва “Ширин-шинам” фермер хўжалигига тегишли бўлган кредит таъминоти бўлган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Ш.Маматқулов (ишончнома асосида)ва жавобгар вакили Ж.Тангиров (раҳбар) ҳамда Б.Тангиров (эркин тингловчи сифатида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар”)нинг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “Палата” деб юритилади) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “KO’KJAR BUILDING” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар”)дан ҳисобидан 259.476.900 сўм кредит асосий қарз ва 11.501.400 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни, ундирувни “Улканмеросқурилиш” масъулияти чекланган жамияти ва “Шириншинам” фермер хўжалигига тегишли бўлган кредит таъминоти бўлган мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар билан банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит шартномаси шартларини бузилганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили банк билан кредит шартномаси тузилганлигини, мазкур кредит шартномаси юзасидан ҳақиқатан ҳам кредит қарздорлиги мавжудлигини, даъво аризасининг талабларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини, мазкур кредит таъминотига қўйилган гаров мулклари, яъни қўшимча жавобгар “Улканмеросқурилиш” МЧЖга тегишли бўлган Ласетти транспорт воситаси ва “Ширин-шинам” фермер хўжалигига тегишли бўлган Арион-630-С ҳайдов тракторини ўзи фойдаланиб келаётганлигини, сабаби мазкур гаровдаги мулкларни қўшимча жавобгарлардан тўлиқ сотиб олганлигини, фақат ўзининг балансига олиш ишлари бўйича хужжатларни расмийлаштиришга улурмаганлигини, даъво аризасида ундириш сўралган кредит асосий қарздорлиги ва фоиз қарздорлигини бир ойлик муддатда тўлиқ тўлаб беришини билдирди. Қўшимча жавобгарлар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Даъво аризасида мазкур иқтисодий иш юзасидан бўладиган суд муҳокамасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили иштирокисиз кўриш сўралган. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва қўшимча жавобгарлар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах минтақавий филиали (Банк) ва “KO’KJAR BUILDING” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2019 йил 27 март куни 130-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) жавобгар (масъулияти чекланган жамияти)га йиллик 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 60 (олтмиш) ой муддатга чорва молларни сотиб олиш учун 500.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 27 мартдаги 130-сонли кредит шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.5-бандига кўра, кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас қисми бўлган ва шартномага илова қилинган тўлов жадвалига асосан жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизлари бўйича тўловларни амалга ошириб бориши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Яъни, кредит асосий қарзи ва ва унинг фоизларини қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган. Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида 2023 йил март ҳолатига унинг банк олдида 259.476.900 сўм кредит асосий қарзи ва 11.501.400 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилиб, мазкур кредит қарздорликларни ундиришни сўраган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2- ва 4.4-бандларига кўра, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг VII бобида белгиланган мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда, шунингдек, кредит фоизларини тўлаш 30 кундан ортиқ кечиктирилганда, кредит маблағларидан бошқа мақсадлар учун фойдаланганда, корхонанинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, кредит таъминоти талабга жавоб бермаганда ва қарздор томонидан кўрсатилган муддатда қўшимча таъминот тақдим қилинмаганда, банк сўраган ҳисоботлар ўз вақтида тақдим қилинмаганда, банк билан сабабсиз алоқани узганда берилган кредитни муддатидан олдин фоизлари билан қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан муддати ўтган кредит қарз ва муддатли кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз қарзларни ундириш бўйича чораларни кўрган. Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит асосий қарз ва муддатли кредит асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномалари жавобсиз қолдирилган. Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Ўз навбатида жавобгар ва қўшимча жавобгарлар қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. Шу боис даъвогар судга мурожаат этиб, кредит асосий қарздорлиги ҳамда унга ҳисобланган кредит фоизи қарздорликни ундиришни сўраган. Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд даъвогарнинг 259.476.900 сўм кредит асосий қарзи ва 11.501.400 сўм кредит фоиз қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундирувни кредит таъминоти сифатида қўйилган қўшимча жавобгар “Улканмеросқурилиш” МЧЖга тегишли бўлган Ласетти русумли транспорт воситаси ва қўшимча жавобгар “Ширин-шинам” фермер хўжалигига тегишли бўлган Арион-630-С русумли ҳайдов тракторига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади. Кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида банк минтақавий филиали ва жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарлар ўртасида 2019 йил 29 мартда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасига кўра кредитнинг таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “Улканмеросқурилиш” масъулияти чекланган жамиятига Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 2019 йил 06 январда берилган серия рақами ААF № 0462043 бўлган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган GM UZ LACETTI SX русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги: кулранг (серебристый), двигатель рақами: B15D211150682DFCX0151, кузов рақами: XWB5V319DFA549682, шасси рақамсиз, давлат рақам белгиси 25 291 ОAA бўлган автотранспорт воситаси, шунингдек, қўшимча жавобгар “Шириншинам” фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Зомин тумани бўлими томонидан 2019 йил 25 март куни берилган ТТР 167312-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган Арион630-С русумли, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами СД 6068L264310, давлат рақам белгиси 25DА212 бўлган ҳайдов трактори гаровга қўйилган. Гаров шартномасининг 4,1-бандига кўра, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбуриятни бажарилмаган тақдирда, Банк ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги ва банк талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан қондирилади. Гаров шартномасининг 3.3-бандида, тарафлар ўртасида нархлаш далолатномасига кўра қўшимча жавобгар “Улканмеросқурилиш” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган GM UZ LACETTI SX русумли автотранспорт воситаси тарафларнинг келишувига асосан тегишлича 75 000 000 сўмга, қўшимча жавобгар “Ширин-шинам” фермер хўжалигига тегишли бўлган Арион-630-С русумли ҳайдов трактори 550.000.000 сўмга баҳоланганлиги қайд этилган. ФКнинг 268-моддасига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Шунингдек, ФКнинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса - нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги ҳолати тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шунингдек, жавобгар ва қўшимча жавобгар мазкур ҳолатларни инкор этувчи далилларни тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу боис, суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормалари ҳамда шартнома шартларига асосланган ҳолда, суд ундирувни даъвогар томонидан сўралган қўшимча жавобгарларга тегишли бўлган гаровдаги мулкка қаратишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланганлигини инобатга олиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “KO’KJAR BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 259.476.900 сўм кредит асосий қарз ва 11.501.400 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгарлар “Улканмеросқурилиш” масъулияти чекланган жамияти ва “Ширин-шинам” фермер хўжалигига тегишли бўлган кредит таъминготи бўлган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “KO’KJAR BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 259.476.900 сўм кредит асосий қарзи ва 11.501.400 сўм кредит фоиз ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув: - қўшимча жавобгар “Улканмеросқурилиш” масъулияти чекланган жамиятига Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 2019 йил 06 январда берилган серия рақами ААF № 0462043 бўлган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган GM UZ LACETTI SX русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги: кулранг (серебристый), двигатель рақами: B15D211150682DFCX0151, кузов рақами: XWB5V319DFA549682, шасси рақамсиз, давлат рақам белгиси 25 291 ОAA бўлган автотранспорт воситасига; - қўшимча жавобгар “Ширин-шинам” фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Зомин тумани бўлими томонидан 2019 йил 25 март куни берилган ТТР 167312-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган Арион-630-С русумли, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами СД 6068L264310, давлат рақам белгиси 25DА212 бўлган ҳайдов тракторига қаратилсин. Жавобгар “KO’KJAR BUILDING” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 5.419.566 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья И.Қурбанов