Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2103/1743 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "GREAT ABEKA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый TRASTBANK ХАБ
Source ID 1080900 Claim ID 3259919 PDF Hash c6fd3145210f265f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Юлдашев ЖК 167-моддаси Юлдашев ЖК 167 law
кодекси 90-моддаси кодекси 90 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2103/1743-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья С.Кадиров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Т.Алимардонов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 3 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “TRASTBANK” хусусий акциядорлик банки вакили Ш.Холмуродов (2022 йил 20 июндаги 227-сонли ишончномага асосан), "GREAT ABEKA" масъулияти чекланган жамияти вакили А.Шарапов (2023 йил 12 февралдаги 4-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар "GREAT ABEKA" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "TRASTBANK" ХАБ ва “TRASTBANK” ХАБ Термиз филиалидан 343 902 127 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш юзасидан қабул қилинган Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 август куни қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори устидан “TRASTBANK” ХАБ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода Сурхондарё вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ишдаги ҳужжатларга кўра, "GREAT ABEKA" масъулияти чекланган жамияти (мижоз, бундан буён матнда даъвогар, МЧЖ деб юритилади) ва “TRASTBANK” хусусий акциядорлик банкининг Термиз филиали (банк, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 18 мартда 2377-сонли банк ҳисобварағи шартномаси тузилган. Шартноманинг 2-бандида шартнома, мижознинг аризаси асосида, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, банк ҳисобварағи очиш, мижоз номига келиб тушган пул маблағини унинг ҳисобварағига кирим қилиш, мижоз ҳисобварағидан тегишли пул маблағини ўтказиш ва тўлаш, касса хизмати кўрсатиш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш, шунингдек тизимни қўллаган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжатларни алмашиш орқали юритиш юзасидан банк томонидан мижозга тақдим этиладиган хизматлар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиши белгиланган. Даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда банк шартнома шартларини бузиб, мижознинг ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқа ҳисобварақларига ўтказиб юбориб, қайтармаганлиги важи билан жавобгардан 343 902 127 сўм зарарни ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 98 152 600 сўм зарар ундирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, ҳал қилув қарорида 2021 йил давомида даъвогарнинг ҳисобрақамидан 2,7 млрд. сўм пул мижознинг розилигисиз бошқа ҳисобварағига ўтказиб юборилганлиги ва бошқа ҳисобварақлардан даъвогарнинг ҳисобварағига 1,3 млрд. сўм қайтарилганлиги кўрсатилганлиги, бироқ ушбу даврда 12 та ҳолатда 1,1 млрд. сўм пул маблағи тўлов топшириқномаси асосида бошқа ҳисобварақларга ўтказилганлиги, 2021 йил 7 майда филиал томонидан даъвогарнинг ҳисобварағига 969 500 000 сўм тўлаб берилганлиги, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил 1 апрелдаги ҳукмига кўра банк филиали собиқ ҳисобчиси Х.Юлдашев ЖК 167-моддаси 3-қисмининг а, г-бандлари, 228-моддаси 2-қисмининг а, б-бандлари билан айбли деб топилиб тегишли жазо тайинланганлиги, ҳукмда айбланувчидан зарарни қоплаш мақсадида вилоят прокуратурасининг депозит ҳисобварағига ўтказилган пулдан МЧЖ ҳисобига 36 млн. сўм олиб бериш кўрсатилганлиги, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов хайъатининг ажримига кўра банкдан МЧЖга 209 млн. сўм моддий зарар ундириш белгиланганлиги, ҳал қилув қарорида 2,352 млрд. сўмлик товар айланмаси амалга оширилган деб солиқ бошқармаси томонидан 95,8 млн. сўм ҚҚС ҳисобланиб даъвогар ҳисобварағидан автоматик ечиб олинганлиги кўрсатилган бўлиб, 95,8 млн. сўм аслди қаердан келиб чиққанлиги, қайси суммадан ҚҚС ҳисобланганлигига суд аниқлик киритмаганлиги, ушбу 95,8 млн. сўм даъвогарнинг асослантирилган мурожаати асосида қайтариб бериладиган маблағ ҳисобланиши, суд қарорида банк филиали томонидан 2,352 млрд. сўм пулнинг 1% 2,3 млн. сўм хизмат хақи деб ҳисоблаб даъвогарнинг ҳисобварағидан автоматик равишда олинган деб кўрсатилганлиги, бунда 1% 23,526 млн. сўм бўлиши кераклиги, банк томонидан эксклюзив тариф асосида хизмат кўрсатилган ва банк хизмат хақи 0,01% бўлиб, 232 минг сўм хизмат ҳақи ечиб олинганлиги, пулларни қайтариш бўйича банкка мурожаатлар қилганлиги ёки қилмаганлигига аниқлик киритилмаганлиги, жавобгардан 6,8 млн. сўм давлат божи ундирилганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, даъвогарнинг тўлов топшириқномалари билан пуллар ўтказилганлиги, жавобгарнинг ҳисобварағидан 65 449 527 сўм ДСИнинг инкассо топшириқномаси ва 30 400 000 сўм даъвогарнинг ўзининг электрон тўлов топшириқномасига асосан ўтказилганлиги, бу пул ўтказилишига банкнинг айьи йўқлиги, шунингдек банк томонидан мижознинг ҳисобварағидан ечиб олинган пул учун 0,05% миқдорида тариф асосида ҳақ олинганлигини билдириб, буни тасдиқловчи ҳужжатларни судлов ҳайъатига тақдим этди. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан банк ходимлари томонидан даъвогарнинг ҳисобварағидан пул ноқонуний ечиб олинганлиги тасдиқланганлиги, банк томонидан даъвогарнинг ҳисобварағида пул айланмаси амалга оширилганлиги сабабли ҚҚС суммаси келиб чиққанлиги ва солиқ органи томонидан ечиб олинганлиги, даъвогар томонидан электрон тўлов топшириқномаси берилганлигини эслай олмаслиги, банк хизмат ҳақи суммаси ҳам асосли эканлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан баён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил 1 апрелдаги ҳукмидан маълум бўлишича, банкда ҳисобчи бўлиб ишлаб келган Х.Йўлдошев "GREAT ABEKA" МЧЖнинг ҳисобварағидан ноқонуний равишда 05.02.2021 йилда "Arslonbek va Kompaniya" хусусий фирмасиiгa 90,0 млн сўм ва 15.03.2021 йилда 10,0 млн. сўмни, 31.03.2021 йилда "Surhonoziqovqatsanoati" АЖгa 500,0 млн сўм, 02.04.2021 йилда "BOYSUN KURILISH SANOAT" МЧЖга 15,2 млн сўмни ўтказиб юбориб, 08.02.2021 йилда "Surhonoziqovqatsanoati" АЖгa 64,3 млн сўм, 19.02.2021 йилда 126,0 млн сўм, 08.02.2021 йилда "TERMIZ TAMIR МЧЖгa 55,7 млн сўм, 17.02.2021 йилда "Термиздавсувмахсуспудрат" ДУКга 135,0 млн сўм, 04.03.2021 йилда 67,0 млн сўм, 09.03.2021 йилда 200,0 млн сўм, 23.03.2021 йилда 50,0 млн сўм, 19.02.2021 йилда "BEAN EXPORT OQOLTIN" МЧЖга 216,0 млн. сўм, 19.02.2021 йилда "TERMIZ-TAMINOT" МЧЖга 91,0 млн сўм, 16.03.2021 йил ТЕРМИЗ-АФРОСИЁБ Х\Кга 12,0 млн сўм, 26.03.2021 йилда 58,1 млн сўм, 19.02.2021 йилда "ART DEALER" МЧЖга 52,0 млн сўм, 01.03.2021 йил "SURXON-TERMIZ-MUXRIDDIN" МЧЖга 30,0 млн сўм, 09.03.2021 йилда 131,0 млн сўм, 31.03.2021 йилда 78,2 млн сўм, 05,04.2021 йилда 101,3 млн сўм, 07.04.2021 йилда 27,0 млн сўм, 14.04.2021 йилда 37,5 млн сўм, 05.03.2021 йилда "RUDAKI QURILISH VENTELYATSIYA" Х\Кга 9,0 млн сўм, 11.03.2021 йилда Ш.Ёдгорованинг пластик картасини тўлдириш учун 5,0 млн. сўм, 12.03.2021 йилда "EKODEZAYEN VA TEXNODOM" хусусий корхонасига 5,0 млн сўм, 15.03.2021 йилда ўзи норасмий раҳбарлик қилиб ккелган "ARTREUM TERMIZ” ХКниг ҳисобварағига 23,0 млн сўм, 16.03.2021 йилда 11.0 млн сўм, 19.03.2021 йилда 31,1 млн сўм, жами 2 млрд. 325 млн. 600 минг сўмни ўтказиб юбориб, шу билан бирга банкка савдо тушуми учун жўнатилган 27.03.2021 йилда 137,5 млн. сўм учун 01-сонли, 29.03.2021 йилда 55,4 млн. сўм учун 05-сонли сохта мемориал ордерларни бериб, нақд кўринишда жами 193,0 млн. сўм пулларни олиб, МЧЖнинг жами 2 млрд. 545 млн. 600 минг сўм пул маблағини ўзлаштириб, шундан 1 млрд. 330 млн. 400 минг сўмини ҳисобварағига қайтариб, жами 1 млрд. 215 млн. 200 минг сўм пул маблағини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Шунингдек, 10.08.2021 йилда “MURRUVVAT TIJORAT” МЧЖга ўтказиб юборилган 387 млн. сўм пул маблағига “GREAT АВЕКА” МЧЖ “MURRUVVAT TIJORAT” МЧЖдан маҳсулот олган. 969.500.000 сўм Ўзбекистан Республикаси “Траст банк” ХАБ томонидан “GREAT АВЕКА” МЧЖга қоплаб берилган. Бундан ташқари, ХАБ “Траст банк” Термиз филиали томонидан 2021 йил 27март куни 01-сонли кирим мемориал ордери билан 137 500 000 сўм ҳамда 2021 йил 29 март куни 05-сонли кирим мемориал ордери билан 55 500 000 сўм миқдорда пул маблағлари жамият ҳисобварағига кирим килиниши бўйича мемориал ордер тасдиқланиб берилган бўлсада, ушбу маблағлар “GREAT АВЕКА” МЧЖнинг ҳисобварағига кирим қилинмасдан ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиниб. икки ҳолатда жами 193 000 000 сўм талон-торож қилинган. Даъво аризасида қайд этилишича, “GREAT АВЕКА” МЧЖга 2 352 600 000 сўмлик товар айланмаси амалга оширилган деб Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан 2 352 600 000х15%=95 800 000 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиб “GREAT АВЕКА” МЧЖ ҳисобварағидан автоматик равишда олинган. ХАБ “Траст банк” Термиз филиали 2 352 600 000 сўм учун дебет оборот деб 1%, яъни 2 352 600 000х1%=2 352 600 сўмни хизмат ҳаки деб ҳисоблаб “GREAT АВЕКА” МЧЖ ҳисобварағидан автоматик равишда кесиб олган. Биринчи инстанция суди банк ҳисобварағи шартномасининг 26-бандида томонлардан бири мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, айбдор томонга етказилган зарарни тўлаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва мазкур шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланганлиги, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил 1 апрелдаги ҳукми билан Х.Йўлдошев айбли деб топилиб, судланувчидан даъвогар фойдасига 209 000 000 сўм ундирилиши, судланувчи томонидан зарарни қоплаш учун Сурхондарё вилоят прокуратурасининг депозит ҳисобрақамига тўланган пул маблағлари ҳисобидан даъвогар ҳисобига 36 000 000 сўм ўтказилиши, жами 245 000 000 сўм ундирилиши белгиланганлигини инобатга олиб, зарарнинг (343 902 127-209 000 00036 000 000=) 98 152 600 сўм қисмини асосли деб ундириб, даъвонинг қолган қисмини асоссиз деб қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ушбу тўхтами билан келишиб ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанция судининг тўхтами билан қуйидагиларга асосан қисман келишмайди. Аниқланишича, ҚҚС учун 65 449 527,78 сўм солиқ органи томонидан 26.04.2021 йилдаги электрон инкакссо топшириқномаси асосида, 30 400 000 сўм эса даъвогарнинг ўзининг электрон масофавий тўлов топшириқномаси асосида ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 90-моддасининг биринчи қисмига кўра, банклар солиқ тўловчининг пул маблағлари ҳисобидан солиқни бюджет тизимига ўтказишга доир тўлов топшириқномасини (бундан буён ушбу моддада солиқ тўловчининг топшириқномаси деб юритилади), шунингдек солиқ органининг солиқни бюджет тизимига ўтказишга доир инкассо топшириқномасини (бундан буён ушбу моддада солиқ органининг инкассо топшириқномаси деб юритилади) бажариши шарт. Мазкур модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра, солиқ тўловчининг топшириқномаси ёки солиқ органининг инкассо топшириқномаси бундай топшириқнома олинган кундан кейинги бир операция куни ичида банк томонидан бажарилади. Солиқ тўловчининг ҳисобварағида пул маблағлари мавжуд бўлган ва тўлов ҳужжатида реквизитлари тўғри кўрсатилган тақдирда банк солиқ тўловчининг топшириқномасини ёки солиқ органининг инкассо топшириқномасини бажаришни кечиктиришга ҳақли эмас. Шунга кўра судлов ҳайъати солиқ органининг тўлов топшириқномаси ва даъвогарнинг ўзининг тўлов топшириқномаси асосида ҚҚС учун ўтказилган пулларни банкдан ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, судлов ҳайъатига банк томонидан тақдим этилган маълумотга кўра 2021 йил 5 февралдан 14 апрелга қадар даъвогарнинг ҳисобварағидан ечиб олинган пул маблағи учун дебет айланмасининг 0,05% миқдорида жами 775 660 сўм тариф ҳақи ундирилган. Даъвогар эса даъво аризасида дебет айланмасининг 1% миқдорида банк томонидан 2 352 600 сўм тариф ҳақи ундириб олганлигини тегишли далиллар билан исболтаб бермаган, судлар эса ушбу сумманинг асослилигини ўрганиб чиқмаган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги, қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги ва қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши бўлиб ҳисобланади. Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан ишни кўришда процессуал ва моддий ҳуқуқ нормасини бузиб, иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, даъвонинг ҚҚС суммаси ва банк тариф ҳақини жавобгардан ундириш қисмини қаноатлантириб нотўғри тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартириб, суд қарорларида жавобгардан ундириш белгиланган 98 152 600 сўм зарар суммасини (98 152 600-95 800 000-775 600=) 1 576 940 сўмга ўзгартиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан судлов ҳайъати жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилиши лозим. Ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни жавобгардан ундириш лозим. 7 процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 август куни қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори ўзгартирилсин. Суд қарорларининг жавобгар “ТРАСТБАНК” ХАБдан даъвогар "GREAT ABEKA" масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундирилган 98 152 600 сўм зарар суммаси 1 576 940 сўмга ўзгартирилсин. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “TRASTBANK” хусусий акциядорлик банки ҳисобидан ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ижро варақасининг 96 575 660 сўм қисми бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов