Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/2154 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Иброхимжон Содиқжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилояти транспорт бошқармаси Ответчик / Подсудимый Шодик авто гранд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081399 Claim ID 3281339 PDF Hash d5a0e797368f9613... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жумладан ИПКнинг 221-моддаси жумладан ИПК 221 law
онуни 33-моддаси онуни 33 law
Гарчанд жавобгар апелляция шикоятида ва суд мажлисида ИПКнинг 221-моддаси Гарчанд жавобгар апелляция шикоятида ва суд мажлисида ИПК 221 law
олат ИПКнинг 221-моддаси олат ИПК 221 law
ИПКнинг 164-моддаси ИПКнинг 164 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2304/2154-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья И.Турсунов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 3 май Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, раис ўринбосари А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умаров ва И.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакиллари О.И., Ш.З., А.Х. ва Ж.Х. (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Х.А. (ишончнома асосида) ва Н.С. (ордер асосида), таржимон М.Р., гувоҳ А.М.ларнинг иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш” фаолиятини амалга ошириш хуқуқини берувчи АТ серияли 2007414 рақамли лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш” фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи АТ серияли 2007414-сонли (бош) лицензиясини бекор қилиш ҳамда жавобгардан почта харажати ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, аризачи томонидан жавобгарга 2021 йил 14 январь куни чекланмаган муддатга берилган АТ серияли 2007414-сонли “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш” лицензияси бекор қилинган ҳамда жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти келтириб, унда биринчи инстанция суди томонидан иш бир қатор процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда кўриб чиқилганлиги, жумладан ИПКнинг 221-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак бўлса-да, лекин суд томонидан биринчи суд мажлиси 2023 йил 14 март кунига тайинланган ҳолда ҳал қилув қарори 2023 йил 5 апрель куни чиқарилиб, ИПКда назарда тутилган 15 кунлик муддатга риоя қилинмаганлиги, аризачи вакиллари ўз аризаларида “ХХХ” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли Қарори 2-боби 11-бандининг “в”, “е” ва “ж” кичик бандлари талабларини қўпол равишда бузганлиги аниқланганлигини важ қилиб келтираётганликлари, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 701-сонли Қонуни 33-моддасида лицензияни бекор қилиш асослари белгиланган бўлиб, ушбу модда 9-хатбошисига асосан лицензия лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса бекор қилиниши мумкинлиги белгиланганлиги, “ХХХ” МЧЖ фаолиятида аниқланган камчиликлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилганлигини тасдиқловчи биронта ҳам далил мавжуд эмаслиги ҳамда бу ҳолат суд жараёнида ҳам даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги, бундан ташқари, жавобгар томонидан йўналишга чиқарилган ҳайдовчилардан биронтаси бетоб ҳолатда бўлганлиги ёки техник жиҳатдан носоз транспорт воситасида ҳаракат қилганлигини тасдиқловчи далиллар ҳам иш ҳужжатларида мавжуд эмаслиги, гарчи ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилмасдан йўналишга чиқарилган бўлса-да, бу ҳолат ҳеч қандай оғир оқибатларга олиб келмаганлиги, аризачи вакиллари ўз талабларини мақбул далиллар билан исботлаб бера олмаганлари суд томонидан инобатга олинмаганлиги ва бир томонлама қарор қабул қилинганлиги ва бошқа важларни келтириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришдан рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар вакили Н.С. апелляция шикоятидаги важларини тўлиқ ўқиб-эшиттириб, шикоят важларини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили Х.А. биринчи инстанция суди ишни бир томонлама кўрганлиги, фақат аризачи фикрини эшитган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, жавобгарнинг важларига баҳо бермаганлиги, судья тарафлар фикрини эшитмасдан, далилларни текширмасдан туриб якуний хулосага келганлиги, суд таркибини рад қилиш тўғрисидаги раддияси қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги, судья томонидан иш ҳужжатлари билан танишиб олиши учун имконият берилмаганлиги, ИПКга асосан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар 15 кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши лозимлиги, бироқ суд ишни бир ой муддат давомида кўрганлиги, Транспорт бошқармаси томонидан текширув ўтказилишидан 10 кун олдин текширув тўғрисида огоҳлантирилиши лозим бўлганлиги, бироқ бошқарма томонидан 17 январь куни унга огоҳлантириш хати юборилган бўлса-да, огоҳлантириш хати етказиб берилмасдан олдин текширишга келганликлари, бошқарма ходимлари текширувга асос бўлган ҳолатларни маълум қилиб, хизмат гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда ўзларини таништиришлари лозим бўлганлиги, лекин гувоҳнома ва текшириш учун асос кўрсатилмаганлиги, текширув ўзининг иш вақтида ўтказилиши лозим бўлганлиги, лекин текшириш 28 январь куни дам олиш кунида ҳам ўтказилганлиги, текширишда текширувчилар рўйхатида йўқ шахс ҳам қатнашганлиги, текшириш ўтказилиши тўғрисидаги огоҳлантириш хатига Транспорт бошқармаси раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан эмас, оддий ходим томонидан имзо қўйилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан юқоридаги ҳолатлар инобатга олинмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда қарор қабул қилинганлиги, 2022 йил 1 октябрь кунига қадар оферта шартномаси бўлмаганлиги, якшанба кунлари ҳам “Тошлоқ-Фарғона” такси йўналишига ҳайдовчилар чиқарилганлиги, бироқ уларга дам олиш кунлари учун йўл варақаси берилмаганлиги тўғрисида ва бошқа важларни келтириб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида аризачи вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2023 йил 14 январдаги рухсатига асосан Фарғона вилоят Транспорт бошқармаси томонидан 2023 йил 20 январдан 30 январгача бўлган муддат оралиғида жавобгар “ХХХ” МЧЖнинг автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда “Лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари”га риоя этилиши бўйича 2022 йил 1 январдан 2023 йил 30 январгача бўлган даврдаги иш фаолияти текширилганлиги, текшириш жараёнида жавобгар томонидан қўпол қонунбузилиш ҳолатлари содир этилганлиги, яъни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг “Лицензиялаш бўйича ягона электрон тизими”га ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан, автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш, йўл варақаларини юритишилиши қоидалари бузилганлиги аниқланганлиги, бу билан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли Қарори 2-боби 11-бандининг “в”, “е” ва “ж” кичик бандлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 701-сонли Қонуни талабларини бузганлиги, шу сабабли жавобгарга берилган АТ серияли 2007414 рақамли лицензияни бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилганликлари, жавобгар вакилининг иш материаллари билан танишиш учун суд муҳокамасини қолдириш тўғрисидаги илтимосига асосан суд муҳокамалари бир неча марта қолдирилганлиги, жавобгарда текшириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-374-сонли қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” асосида ўтказилганлиги, ушбу қарорнинг 4-боби 17-бандида, “Текширув ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига Ахборот тизими орқали жўнатилади ва ушбу тизимнинг маълумоти билан тасдиқланади ёки почта орқали буюртма хат билан тадбиркорлик субъектига жўнатилади ҳамда у жўнатилгандан кейин уч кун ўтгач топширилган ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти Ахборот тизими ёки почта алоқаси орқали юборилган текширув бошланиши ҳақида хабарномани шахсан олмаганлиги текширув ўтказишга тўсқинлик қилмайди”, деб белгиланганлиги, жавобгарга 2023 йил 20-30 январь кунлари текшириш ўтказилиши тўғрисидаги 40/11-64-сонли хабарнома 2023 йил 17 январь куни почта орқали юборилганлиги, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2023 йил 14 январь кунги берган рухсатига асосан жавобгарнинг 2022 йил 1 январдан 2023 йил 30 январгача бўлган фаолияти 2023 йил 20-30 январь кунлари бошқарма ходимлари Ж.Х., А.Х. ва Ш.З.лар томонидан текширилганлиги, текширув якуни бўйича 2023 йил 30 январь куни далолатнома тузилиб, бир нусхаси жавобгар вакили Х.А.га имзо қўйдириб топширилганлиги, далолатномани олган пайтда жавобгар томонидан текширув ўтказиш жараёни ва якунлари бўйича эътироз билдирилмаганлиги, транспорт бошқармаси бошлиғи О.И. 2022 йил 13 июнь куни ва ўринбосари Р.Р. 2022 йил 4 октябрь куни лавозимларидан озод этилганлиги сабабли жавобгарга юборилган 2022 йил 22 ноябрь кунги огоҳлантириш хати бўлим бошлиғи А.Х. томонидан имзоланганлиги, шунингдек, бошқарма ходими А.А.жавобгарда ўтказилган текширув гуруҳига киритилмаганлиги, текширишда қатнашмаганлиги ва бирон-бир ҳужжатга имзо чекмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли Қарорининг 37бандида, лицензиат томонидан ишлатиш учун белгиланган тартибда рухсат этилмаган ва йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши; даврий тиббий кўрикдан ва йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчиларнинг ишлашига йўл қўйилиши ва лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига йўл варақаларининг берилиши лицензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланишлиги белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-374-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8бандига мувофиқ, назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаатлари; “хавфни таҳлил этиш” тизимининг натижалари; бошқа давлат органлари томонидан қонунчилик бузилиши тўғрисида тақдим этилган маълумотлар ҳамда ОАВ манбаларидан, шу жумладан Интернетдан қонунчилик бузилиши тўғрисида олинган маълумотлар мавжуд бўлганда текширув ўтказишга ҳақли эканлиги, ушбу Низомнинг 17бандида, назорат қилувчи орган “хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида ўн иш куни олдин тадбиркорлик субъектини унинг Ахборот тизимидаги шахсий кабинети ёки почта алоқаси орқали хабардор қилиши шартлиги белгиланганлиги, бироқ “ХХХ” МЧЖда текширув “хавфни таҳлил этиш”тизими натижаларига кўра эмас, балки жисмоний шахснинг қонунчилик бузилиши юзасидан бошқармага қилган мурожаати асосида ўтказилганлиги, “ХХХ” МЧЖда текширув 2023 йил 20-30 январь кунлари оралиғида ўтказилганлиги, текширувни 2023 йил 18-27 январь кунлари ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа манбаларда кўрсатилган маълумотлар нотўғри эканлиги, “ХХХ” МЧЖ томонидан фойдаланилаётган транспорт воситалари сони жами 145 тани ташкил этганлиги, МЧЖ томонидан ҳайдовчиларнинг тиббий кўрик ва транспорт воситаларининг техник кўрик китоби умумлаштириб ва қисқартириб юритилганлиги, жавобгар транспорт воситаларининг техник кўрикдан, ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим қила олмаганлиги, йўл варақалари берилиши ҳолати текширилганда, МЧЖда жами 145 та транспорт воситаси ҳаракатланаётган бўлса-да, улардан ҳар ойда ўртача 40 таданига йўл варақаси берилганлиги, шунингдек 2022 йил давомида жами 173 та транспорт воситаси лицензия варақасисиз йўналишга чиқарилганлиги, МЧЖ 156-сонли оферта шартномасига асосан ШЙТ-430 “Тошлоқ-Фарғона” такси йўналишида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эгалиги ҳамда ушбу йўналишда ҳаракатланиш учун оферта шартномасига асосан жами 80 та транспорт воситаси ажратганлиги, бироқ 80 та транспорт воситаси ҳайдовчисидан 14 тасида лицензия варақаси мавжуд бўлмаганлиги, 2023 йил 28 январь куни МЧЖга қарашли транспорт воситалари бўйича ўтказилган рейд тадбирида 7 та ҳолатда транспорт воситалари видеорегистратор билан таъминланмаганлиги ҳамда ҳайдовчиларнинг йўл варақасисиз йўналишга чиқарилганлиги аниқланганлиги, текширишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида жавобгарга талабнома юбормаганлиги, балки текшириш натижаларига кўра лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сонли Қарорининг 35-бандига мувофиқ, лицензияловчи орган, яъни Транспорт бошқармаси лицензиянинг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ваколатига эгалиги, жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликлар оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказилганлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилганлиги тўғрисида маълумотга эга эмаслигини билдириб, биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасига асосан, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарори 1-бандининг иккинчи хат бошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Иш ҳужжатларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2023 йил 14 январдаги рухсати билан аризачи бошлиғининг 2023 йил 16 январдаги 7-сонли текшириш ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан Фарғона вилоят Транспорт бошқармаси томонидан жавобгар “ХХХ” МЧЖнинг автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда “Лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари”га риоя этилиши бўйича 2022 йил 1 январдан 2023 йил 30 январгача бўлган даврдаги иш фаолияти 2023 йил 20-30 январь кунлари текширилган. Текшириш якуни бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, бир нусхаси жавобгарга топширилган. Текшириш давомида жавобгар фаолиятида бир қатор камчиликларга йўл қўйганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгарда текшириш даврида фойдаланилаётган транспорт воситалари сони жами 145 тани ташкил этгани ҳолда, жавобгар 80 та ҳайдовчиларнинг меҳнат шартномаларини тақдим қилган. МЧЖ масъул ходимлари томонидан ҳайдовчиларнинг тиббий кўрик ва транспорт воситаларининг техник кўрик китоби умумлаштириб ва қисқартириб юритилган ҳамда транспорт воситаларининг техник кўрикдан, ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ тақдим қилинмаган. МЧЖ томонидан йўл варақаларини юритилиши текширилганда, 2022 йилнинг январь ойида 41 та, февраль ойида 39 та, март ойида 37 та, апрель ойида 38 та, май ойида 40 та, июнь ойида 38 та, июль ойида 40 та, август ойида 40 та, сентябрь ойида 39 та, октябрь ойида 40 та, ноябрь ойида 40 та, декабрь ойида 40 та йўл варақалари тақдим қилинган бўлиб, жами 145 та транспорт воситасидан ҳар ойда ўртача 40 таданига йўл варақаси берилган. МЧЖ томонидан 2022 йил давомида 173 та транспорт воситаси лицензия варақасига эга бўлмаган ҳолда ҳар ойда ишга чиқарилганлиги, жумладан, 2022 йилнинг январь ойида 21 та, февраль ойида 22 та, март ойида 16 та, апрель ойида 20 та, май ойида 19 та, июнь ойида 16 та, июль ойида 16 та, август ойида 14 та, сентябрь ойида 11 та, октябрь ойида 1 та, ноябрь ойида 6 та ва декабрь ойида 11 та автотранспорт воситалари ишга чиқарилганлиги аниқланган. Шунингдек, МЧЖ томонидан 156-сонли оферта шартномасига асосан ШЙТ-430 “Тошлоқ-Фарғона” такси йўналиши учун ажратилган 80 та транспорт воситасидан 14 тасида лицензия варақаси мавжуд бўлмаган, 3 та транспорт воситаси ҳайдовчисининг 30 соатлик дастур бўйича ўқиганлиги тўғрисидаги сертификат тақдим қилинмаган. 2023 йил 28 январь куни “Тошлоқ-Фарғона” такси йўналишида МЧЖга қарашли транспорт воситалари бўйича ўтказилган рейд тадбирида 7 та ҳолатда транспорт воситалари видеорегистратор билан таъминланмаганлиги ҳамда ҳайдовчиларнинг йўл варақасисиз йўналишга чиқарилганлиги аниқланган. Бу билан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли қарори 2-боби 11-бандининг “в”, “е” ва “ж”- кичик бандлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 701-сонли қонуни талабларини бузган. Шу сабабли ХХХ Фарғона туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш” фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи АТ серияли 2007414-сонли (бош) лицензиясини бекор қилишни сўраган. Гарчанд жавобгар апелляция шикоятида ва суд мажлисида ИПКнинг 221-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак бўлса-да, лекин биринчи инстанция суди томонидан суд мажлиси 2023 йил 14 март кунига тайинланган ҳолда ҳал қилув қарори 2023 йил 5 апрель куни чиқарилиб, ИПКда назарда тутилган 15 кунлик муддатга риоя қилинмаганлиги тўғрисида важ келтирса-да, судлов ҳайъати унинг бу важларини қабул қилмади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, суд муҳокамаси 2023 йил 10 март куни соат 11:20 га тайинланган. 2023 йил 10 март кунги суд муҳокамаси жавобгар вакили Х.А.нинг адвокати иштирок этмаётганлиги сабабли суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисида киритган илтимосномасига асосан 2023 йил 14 март куни соат 15:40 га қолдирилган. 2023 йил 14 март кунги суд муҳокамаси жавобгар вакили Н.С.нинг иш ҳужжатлари билан танишиш мақсадида суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги аризасига асосан 2023 йил 17 март куни соат 16:10 га қолдирилган. 2023 йил 17 март кунги суд муҳокамаси жавобгар вакили Х.А.нинг ишга оид қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши учун суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасига асосан 2023 йил 24 март куни соат 17:15 га қолдирилган. 2023 йил 24 март кунги суд муҳокамаси жавобгар вакили Н.С.нинг иш ҳужжатлари билан танишиш мақсадида суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги такроран киритган аризасига асосан 2023 йил 27 март куни соат 11:50 га қолдирилган. 2023 йил 27 март кунги суд муҳокамаси жавобгар вакили Х.А.нинг ишга оид қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши учун суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасига асосан 2023 йил 5 апрель куни соат 11:30 га қолдирилган. Кўриниб турибдики, иш бўйича суд муҳокамалари судга боғлиқ бўлмаган асосларга кўра, яъни фақатгина жавобгар вакилларининг иш материаллари билан танишиш ва янги ҳужжатларни тақдим этиш зарурати билан боғлиқ ҳолда киритган илтимосномаларига асосан бошқа кунга қолдирилган ҳамда бу ҳолат ИПКнинг 221-моддасида назарда тутилган 15 кунлик муддат ўтказиб юборилишига сабаб бўлган. ИПКнинг 164-моддасида, алоҳида ҳолларда, суд муҳокамасининг муддати суд раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкинлиги белгиланган. Биринчи инстанция судида ишни кўрган судьянинг 2023 йил 10 март кунги билдиргисига асосан суд муҳокамасининг муддати Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси томонидан 2023 йил 10 апрель кунига қадар узайтирилган. Бундан ташқари, жавобгар апелляция шикоятида ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 701-сонли Қонуни 33-моддасида лицензияни бекор қилиш асослари белгиланган бўлиб, ушбу модда 9-хатбошисига асосан лицензия лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса бекор қилиниши мумкинлиги белгиланганлиги, “ХХХ” МЧЖ фаолиятида аниқланган камчиликлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилганлигини тасдиқловчи биронта ҳам далил мавжуд эмаслиги ҳамда бу ҳолат суд жараёнида ҳам даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги, жавобгар томонидан йўналишга чиқарилган ҳайдовчилардан биронтаси бетоб ҳолатда бўлганлиги ёки техник жиҳатдан носоз транспорт воситасида ҳаракат қилганлигини тасдиқловчи далиллар ҳам иш ҳужжатларида мавжуд эмаслиги, гарчи ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилмасдан йўналишга чиқарилган бўлса-да, бу ҳолат ҳеч қандай оғир оқибатларга олиб келмаганлиги тўғрисида важ келтирса-да, судлов ҳайъати унинг бу важини ҳам қабул қилмади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли қарорининг 37-бандига мувофиқ, лицензиат томонидан ишлатиш учун белгиланган тартибда рухсат этилмаган ва йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши; даврий тиббий кўрикдан ва йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчиларнинг ишлашига йўл қўйилиши ва лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига йўл варақаларининг берилиши лицензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 701-сонли Қонуни 33-моддаси 9-хатбошисида, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса, лицензия бекор қилиниши белгиланган. Жавобгарнинг лицензия талабларини бузганлиги унинг Фарғона вилоят Транспорт бошқармасига юборган текширишда аниқланган камчиликларни бартараф қилганлиги тўғрисидаги 2023 йил 2 мартдаги аризаси ҳамда апелляция инстанцияси суди мажлисида берган якшанба кунлари ҳам “Тошлоқ-Фарғона” такси йўналишига ҳайдовчилар чиқарилганлиги, бироқ уларга дам олиш кунлари учун йўл варақаси берилмаганлиги тўғрисидаги кўрсатувлари билан тасдиқланади. Гарчи жавобгар ўзининг фаолиятида аниқланган камчиликлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказилмаганлигини, ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан йўналишга чиқарилгани ҳеч қандай оғир оқибатларга олиб келмаганлигини таъкидлаётган бўлса-да, бироқ техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчилар бошқарувида йўналишга чиқарилиши билан жавобгар фуқароларнинг хавфсиз ҳолатда манзилига етказилиши билан боғлиқ ҳуқуқларини бузган ҳамда жамоат хавфсизлигига зарар етказган. Жавобгар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-374-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-бандида назорат қилувчи орган “хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини унинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети ёки почта алоқаси орқали хабардор қилиши шартлиги белгиланганлиги, ушбу Низомга асосан Транспорт бошқармаси текширув ўтказилишидан 10 кун олдин текширув тўғрисида огоҳлантириши лозим бўлганлиги, бироқ бошқарма томонидан 17 январь куни унга огоҳлантириш хати юборилган бўлса-да, огоҳлантириш хати почта хизмати томонидан етказиб берилмасдан олдин текширишга келганликлари тўғрисида важ келтирган бўлса-да, унинг бу важлари ҳам судлов ҳайъати томонидан танқидий баҳоланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-374-сонли қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 8-бандига мувофиқ, назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаатлари; “хавфни таҳлил этиш” тизимининг натижалари; бошқа давлат органлари томонидан қонунчилик бузилиши тўғрисида тақдим этилган маълумотлар ҳамда ОАВ манбаларидан, шу жумладан Интернетдан қонунчилик бузилиши тўғрисида олинган маълумотлар мавжуд бўлганда текширув ўтказишга ҳақли. Мазкур Низомнинг 17-бандида, назорат қилувчи орган “хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида ўн иш куни олдин тадбиркорлик субъектини унинг Ахборот тизимидаги шахсий кабинети ёки почта алоқаси орқали хабардор қилиши шартлиги белгиланган. натижаларига кўра эмас, балки жисмоний шахснинг қонунчилик бузилиши юзасидан Транспорт бошқармасига қилган мурожаати асосида ўтказилган. Юқорида қайд этилган Низомнинг 4-боби 17-бандида, “Текширув ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига Ахборот тизими орқали жўнатилади ва ушбу тизимнинг маълумоти билан тасдиқланади ёки почта орқали буюртма хат билан тадбиркорлик субъектига жўнатилади ҳамда у жўнатилгандан кейин уч кун ўтгач топширилган ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти Ахборот тизими ёки почта алоқаси орқали юборилган текширув бошланиши ҳақида хабарномани шахсан олмаганлиги текширув ўтказишга тўсқинлик қилмайди”, деб белгиланган. Мазкур нормага мувофиқ, Транспорт бошқармаси томонидан жавобгарга 2023 йил 20-30 январь кунлари текшириш ўтказилиши тўғрисидаги 40/11-64-сонли хабарнома 2023 йил 17 январь куни текширувдан уч кун олдин почта хизмати орқали буюртма хат шаклида юборилган. Шунингдек, Транспорт бошқармаси ходимлари томонидан 2023 йил 23 январь куни жавобгарнинг Фарғона шаҳри, Аэропорт кўчаси, 11-уйда жойлашган автотураргоҳига борилиб, жавобгар вакили Х.А.га текширув ҳақида маълумот берилиб, текширувга асос бўлган ҳужжатлар тақдим қилиниб, ундан тилхат олинган. Бундан кўриниб турибдики, жавобгар текширув ўтказилиши тўғрисида шахсан хабардор бўлган ҳамда текширишга эътироз билдирмаган. Шунингдек, жавобгарнинг апелляция шикоятида ва суд мажлисида келтирган текширишда текширувчилар рўйхатида йўқ шахс ҳам қатнашганлиги, текшириш ўтказилиши тўғрисидаги огоҳлантириш хатига Транспорт бошқармаси раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан эмас, оддий ходим томонидан имзо қўйилганлиги тўғрисидаги важлари аризачи вакилларининг Транспорт бошқармаси бошлиғи О.И.2022 йил 13 июнь куни ва ўринбосари Р.Р. 2022 йил 4 октябрь куни лавозимларидан озод этилганлиги сабабли жавобгарга юборилган 2022 йил 22 ноябрь кунги огоҳлантириш хати бўлим бошлиғи А.Х. томонидан имзоланганлиги, шунингдек, бошқарма ходими А.А.жавобгарда ўтказилган текширув гуруҳига киритилмаганлиги, текширишда қатнашмаганлиги ва бирон-бир ҳужжатга имзо чекмаганлиги тўғрисидаги кўрсатувлари билан рад қилинади. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ва тушунтиришида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди, деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, деб белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 274, 278-279-моддаларини қўллаб, қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрель кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Мадаминов Ҳайъат аъзолари М.Умаров И.Турсунов