← Назад
Решение #598745 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1103-2201/1579-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – М.Якубов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Н.Худояров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 3 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“Oqqo`rg`on Baraka Chevar” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
А.Рашидов (раҳбар), Б.Хакимжонов (2023 йил 7 апрелдаги 1/04-сонли
ишончнома асосида), “ARDUROB” масъулияти чекланган жамияти вакили
Ф.Саломов (2022 йил 15 сентябрдаги ишончнома асосида) иштирокида,
“ARDUROB” масъулияти чекланган жамиятининг “Oqqo`rg`on Baraka
Chevar” масъулияти чекланган жамиятидан 485 442 780 сўм асосий қарз
ва 485 442 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори устидан
“Oqqo`rg`on Baraka Chevar” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Mironqul Fayz Hosil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда МЧЖ деб юритилади) ва “Oqqo`rg`on Baraka Chevar” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2019 йил 12 сентябрда 12/09-2019-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб,
унинг 1.1-бандига кўра, МЧЖ Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида
тикувчилик комплексининг биноларини қуриш билан боғлиқ ишларни
бажариш, жавобгар эса қурилиш ишларни амалга ошириш учун МЧЖга
зарур шароитларни яратиш, ишларни қабул қилиш ва тўловларни шартнома
шартларига мувофиқ амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан бажарилган ишлар юзасидан 2019 йилнинг
октябрь ва 2020 йилнинг январь ойларида хисоб фактуралар
расмийлаштирилган бўлиб, уларга кўра жами 6 302 902 719 сўмлик ишлар
бажарилган.
Шартноманинг 3-иловасига асосан охирги тўлов қурилиш ишлари
тугатилган вақтдан 5 кун ичида амалга оширилиши лозимлиги, жавобгар
томонидан қисман тўлов амалга оширилиб, бир неча бор огоҳлантирилишига
қарамасдан, бажарилган ишларнинг якуний тўловини амалга оширмасдан
келаётганлиги важлари билан МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 657 902 718 сўм асосий қарз ва 2 107 902 сўм пеня
ундиришни сўраган (4-1103-2102/914-сонли иш).
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 14 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан МЧЖ фойдасига 657 902 718 сўм асосий қарз ва 1 897 111 сўм
пеня ундирилган.
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 2 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, даъво талабларини қаноатлантириш рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилинган.
2021 йил 5 октябрда МЧЖ “ARDUROB” масъулияти чекланган
жамиятига (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) қўшиб
юборилганлиги, даъвогар МЧЖнинг ҳуқуқий вориси эканлиги, бугунги кунга
келиб жавобгарнинг даъвогар олдида 485 442 780 сўм миқдорида қарзи
мавжудлиги ва мазкур қарз жавобгар томонидан тўланмасдан
келинаётганлиги важлари билан даъвогар судга мазкур даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 485 442 780 сўм асосий қарз ва 485 442 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
жавобгардан даъвогар фойдасига 485 442 780 сўм асосий қарз ва 485 442 сўм
пеня ундирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
жавобгарнинг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, муқаддам тарафлар иштирокида бошқа иқтисодий иш
кўриб чиқилганлигини ва даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш
рад этилганлиги, бажарилган ишларнинг кафолат муддати тугамаганлиги
инобатга олинмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор
қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб,
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, бюртмачи эса пудратчига
ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш
ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг
14-бандида, агар қурилиш пудрати шартномасида бажарилган иш ҳақининг
бир қисмини кафолат муддати тугаганидан кейин тўлаб берилиши назарда
тутилган бўлса, пудратчи ушбу муддат тугагунга қадар бажарилган иш
ҳақини тўлиқ ҳажмда тўлаб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги,
шунга кўра, кафолат муддати тугагунига қадар бажарилган ишларнинг
ҳақини тўлиқ ундириш сўралган ҳолда, судлар пудратчининг талабини
кафолат муддати тугаганидан кейин тўланиши лозим бўлган суммани
чегириб ташлаган ҳолда қаноатлантиришлари лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шартноманинг 11.2.-бандида пудратчининг қурилиш объекти
эксплуатацияга қабул қилишга тайёр эканлиги ҳақидаги хабарномаси
буюртмачи томонидан олинган кундан эътиборан 10 кун давомида
тугалланган қурилиш объектинини қабул қилиши назарда тутилган.
Шартноманинг 7.2.-бандида бажарилган ишлар қийматининг 15 фоизи
миқдоридаги сумма кафолат муддати тугагандан сўнг тўланиши белгиланган.
Шартноманинг 12.2.-бандида объект эксплуатациясининг кафолат
муддати тарафлар томонидан якунланган қурилиш объектини фойдаланишга
қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан эътиборан 12 ойдан, объект
томининг кафолат муддати эса 24 ойдан кам бўлмаган муддат деб
белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг кўрсатмалари
кўра жавобгарнинг даъвогардан 485 442 780 сўм асосий қарзи мавжуд бўлиб,
ушбу сумма шартноманинг юқорида қайд этилган шартларида белгиланган
кафолат муддати тугагандан сўнг тўланиши лозим бўлган сумма
ҳисобланади.
Жавобгарнинг Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати томонидан 4-1103-2102/914-сонли иш бўйича қабул қилган
2021 йил 2 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишда объектдан фойдаланишнинг кафолат муддати ҳали тугамаганлиги
асос сифатида келтирилганлиги, назорат ўлчов далолатномаси 2021 йил
29 декабрда тузилганлиги, кафолат муддатини назорат ўлчови далолатномаси
тузилган кундан эътиборан ҳисоблаш лозимлиги ҳақидаги важлари билан
келишиб бўлмайди.
Чунки, шартноманинг 12.2.-бандида объект эксплуатациясининг
кафолат муддати тарафлар томонидан якунланган қурилиш объектини
фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан эътиборан
12 ойдан, объект томининг кафолат муддати эса 24 ойдан кам бўлмаган
муддат деб белгиланган бўлиб, мазкур бандга тегишлича қўшимча
ва ўзгартиришлар киритилмаган, қурилиши тугалланган объектни
фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида Давлат қабул ҳайъати томонидан
2021 йил 3 мартда далолатнома расмийлаштирилган, мазкур далолатнома
Оққўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 1 апрелдаги қарори билан
тасдиқланган ҳамда объект фойдаланишга қабул қилинган.
Ушбу ҳолда объектнинг бир йиллик кафолат муддати тугаган, даъво
суммасининг қанча қисми объектнинг том қисмига тўғри келиши
исботланмаган.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво
талабини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 2 430 000 сўм давлат
божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
5
Баён этилганларга асосан,
моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
ИПКнинг
118,
283,
301,
303-
қ и л а д и:
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Oqqo`rg`on Baraka
Chevar” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Oqqo`rg`on Baraka Chevar” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев
ИЖРО ВАРАҚАСИ
“Oqqo`rg`on Baraka Chevar” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажати ундирилсин.