Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2219/13536 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлиги Тошкент шахар бошқармаси Ответчик / Подсудимый "EMISUN MARKET" хусусий корхонаси
Source ID 1079661 Claim ID 3249141 PDF Hash a70ae76522fc4b15... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
рисидаги кодекси 60-моддаси рисидаги кодекси 60 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2219/13536-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Мамирова Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Нарзуллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 3 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Махмудов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, даъвогар вакили М.Маннопов (2022 йил йил 12 октябрдаги 34-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Ш.Ибрагимов (2022 йил 22 августдаги 136-сонли ордерга ва 2021 йил 26 январдаги 4-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг жавобгар “Emisun Market” хусусий корхонаси зиммасига Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Боғишамол” МФЙ, А.Темур шох кўчаси, 146Б-уйда жойлашган 149м2 ер майдонида ноқонуний тарзда эгаллаб олинган ер участкасини унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 январдаги қарори устидан жавобгар томонидан томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида жавобгар вакили билан онлайн интенрет тармоғида ёрдамида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Юнусобод туман бўлими мутахассислари томонидан 2022 йил 13 апрель куни жойига чиқиб ўрганишлар ўтказилганда тегишли ташкилотларнинг рухсати олинмасдан, архитектура ва қурилиш қоидаларини бузган ҳолда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Боғишамол” МФЙ, А.Темур шох кўчаси, 146Б-уйда жойлашган 149м2 ер майдонида ноқонуний қурилма борлиги аниқланган. Жавобгарга тегишли 2017 йил 4 августда кўчмас мулк объектига расмийлаштирилган кадастр иши ҳужжатларида унга тегишли ер участкасининг умумий майдони 256м2, ўзбошимча эгалланган ер майдони 149м2 эканлиги кўрсатилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 13 апрелда 7-658-сонли огоҳлантириш хати юборилиб, юқорида кўрсатилган ноқонуний қурилмани буздириш ва ер майдонини ўз ҳолатига келтириш кўрсатилган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг талаблари бажарилмаганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 149м2 ер майдонида ноқонуний тарзда эгаллаб олинган ер участкасини унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан Юнусобод туман ҳокимияти ва “Luxe Lava Biznes” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “Emisun Market” ХКнинг зиммасига Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Боғишамол” МФЙ, А.Темур шох кўчаси, 146Б-уйда жойлашган 149м2 ер майдонидаги ноқонуний қурилмани мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 15 кунлик муддат ичида ўз ҳисобидан бузиш мажбурияти юклатилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 январдаги қарори билан жавобгар “Emisun Market” ХКнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгар “Emisun Market” ХКнинг зиммасига Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Боғишамол” МФЙ, А.Темур шох кўчаси, 146Б-уйда жойлашган 149м2 ер майдонида ноқонуний тарзда эгаллаб олинган ер участкасини унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги 149м2 қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбурияти юклатилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда қарорнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисмини ўзгартириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, низоли ер майдони хусусий корхонага фойдаланиш ҳуқуқи асосида ижарага берилиб, енгил турдаги савдо шохобчаси ўрнатиш учун рухсат берилганлиги, ҳокимнинг фармойиши асосида амалга оширилган ишларга нисбатан ноқонуний қурилма деб баҳо берилиши нотўғри ҳисобланиши, жавобгар ҳақиқатдан ушбу манзилда жойлашганлиги, лекин ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаганлиги, маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш тўғрисидаги қарор билан фуқаро Б.Абдуллаев 149м2 ноқонуний қурилиш қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, судлар эса фуқаролик жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар доирасини аниқламаганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, фуқаро Б.Абдуллаев ноқонуний қурилма учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, суд эса ушбу фуқарони ишга жалб қилиб, ушбу ҳолатларга ойдинлик киритмай, даъвони қаноатлантириб нотўғри тўхтамга келганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантириб, апелляция инстанция судининг қарорини қисман бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти асоссиз бўлганлиги, жавобгар томонидан ноқонуний қурилма қурилганлиги, бу кадастр ҳужжатида ҳам акс этганлиги, Б.Абдуллаев жавобгарнинг икки ёнида дўкон ўрнатгани учун у маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, унинг жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 149м2 ноқонуний қурилмага алоқаси йўқлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишча, жавобгарга тегишли 2017 йил 4 августда кўчмас мулк объектига расмийлаштирилган кадастр иши ҳужжатларида унга тегишли ер участкасининг умумий майдони 256м2 бўлиб, ўзбошимча эгалланган ер майдони 149м2 эканлиги кўрсатилган. Ишни кўриш вақтида судга тақдим этилган 2022 йил 1 январдаги 2-сонли ижара шартномасига кўра, жавобгар (ижарага берувчи) билан “Luxe Lava Biznes” МЧЖ (ижарага олувчи) томонидан жавобгарга тегишли Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси, 146-уй манзилидаги 152м2 майдондаги нотурар жой биноси ижарага олинганлиги, ушбу майдонга мазкур иқтисодий иш бўйича даъво аризасида кўрсатилган низоли 149м2 ҳажмдаги ноқонуний қурилма кирмаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 212-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. ФК 212-моддасининг учинчи қисмида ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Жавобгар томонидан юқорида қайд этилган ер майдонида қурилган савдо шахобчасини қуриш учун зарур рухсатнома олиб, архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини риоя этган ҳолда қурганлигини исботлаб бермаганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишиб, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормасини бузилишига йўл қўйганлиги сабабли ҳал қилув қрорини бекор қилиш ва даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш тўғрисида қонуний қарор қабул қилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Апелляция инстанция суди томонидан жавобгарнинг низоли 149м2 ҳажмдаги ноқонуний қурилмага фуқаро Абдуллаев Баходир Хайруллаевичнинг алоқаси борлиги, чунки Кадастр агентлиги томонидан қабул қилинган 2022 йил 11 мартдаги QTSH 2224101117363-сонли қарорига асосан мазкур 149м2 ер майдонида қурилган ноқонуний қурилма учун фуқаро Б.Абдуллаев Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 60-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 4 725 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланганлиги сабабли ишга жалб қилиш тўғрисидаги важлари билан келишмай, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро Б.Абдуллаев мазкур иқтисодий иш бўйича кўрсатилган 149м2 ер майдонида қурилган ноқонуний қурилма бўйича эмас, балки 18м2 ҳажмдаги қурилма учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, даъвогар вакилининг судга берган тушунтиришларига кўра, фуқаро Б.Абдуллаев 18 м2 ҳажмдаги ноқонуний қурилмада, яъни пирожки пишириб сотиладиган дўкон (ларёк)да фаолият олиб борилганлиги учун жаримага тортилганлиги аниқланганлиги инобатга олиниб асосли тўхтамга келинган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз, 5 кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдириб, интернет тармоғи орқали ишни онлайн режимда кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Emisun Market” хусусий корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Emisun Market” хусусий корхонаси ҳисобидан Олий суд ҳисобига 75 000 сўм харажат ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Б. Исрайлов