← Назад
Решение #598770 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| Шу Кодекс | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 май
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1324-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Шовот
туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
“Шароф Рашидов” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар - “Dual Sulama
Group” МЧЖ ҳисобидан 187.500.000 сўм асосий қарз, 11.700.000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд
мажлисида ўз биносида жавобгар раҳбари А.Шарипов иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
“Шароф Рашидов” фермер хўжалиги билан “Dual Sulama Group” МЧЖ
ўртасида 2022 йил 26 июлда 57-сонли шартнома тузилган.
Шартномага
кўра,
“Dual
Sulama
Group”
МЧЖ
(пудратчи)
“Шароф Рашидов” фермер хўжалиги (буюртмачи)га 625.000.000 сўмлик
томчилатиб суғориш ускунасини етказиб бериши лозим бўлган.
Буюртмачи шартнома юзасидан ижрочига аванс тариқасида 2022 йил
2 августдаги 38-сонли тўлов топшириқномаси билан 180.000.000 сўм,
3 августдаги 38-сонли тўлов топшириқномаси билан 7.500.000 сўм ўтказиб
берган.
Бироқ, “Dual Sulama Group” МЧЖ томонидан “Шароф Рашидов” фермер
хўжалигига шартномада назарда тутилган томчилаб суғориш ускунаси етказиб
берилмаганлиги оқибатида 187.500.000 сўм қарздорлик юзага келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар “Шароф Рашидов” фермер
хўжалиги жавобгар “Dual Sulama Group” МЧЖга талабнома юборган. Аммо,
жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шундан сўнг, Шовот туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши “Шароф Рашидов” фермер хўжалиги манфаатида иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Dual Sulama Group”
МЧЖдан 187.500.000 сўм асосий қарз, 11.700.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар
бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогарнинг суд мажлисидан
хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвони тан олиб,
даъвогар олдида юзага келган қарздорликни бартараф қилиш чораларини
1
кўришини билдириб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб беришни
сўради.
Суд жавобгар раҳбарининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
26 июлда 57-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра, “Dual Sulama Group” МЧЖ “Шароф Рашидов” фермер
хўжалигига умумий қиймати 625.000.000 сўмлик томчилатиб суғориш
ускунасини етказиб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома юзасидан жавобгарга аванс тариқасида 2022 йил
2 августда 38-сонли тўлов топшириқномаси билан 180.000.000 сўм, 3 августда
38-сонли тўлов топшириқномаси билан 7.500.000 сўм ўтказиб берган.
Аммо, “Dual Sulama Group” МЧЖ томонидан “Шароф Рашидов” фермер
хўжалигига шартномада назарда тутилган томчилаб суғориш ускунаси етказиб
берилмаганлиги оқибатида 187.500.000 сўм қарздорлик юзага келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома
юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда
ФК) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Шу Кодекснинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларидан ҳамда жавобгар раҳбарининг суд мажлисида берган
кўрсатмасидан жавобгарнинг даъвогар олдида 187.500.000 сўм қарзи мавжуд
2
эканлиги ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топганлиги боис, даъвонинг ушбу
талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий
қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 2532-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик
белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилади.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 12.2-бандига асосан
жавобгардан 11.700.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда
кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 11.700.000 сўм пеня
миқдорини 1.900.000 сўмга камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
263, 326, 333, 382-386, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Dual Sulama Group” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Шароф Рашидов” фермер хўжалиги фойдасига 187.500.000 сўм асосий қарз,
1.900.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Dual Sulama Group” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
3.984.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят
беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
3