← Назад
Решение #598771 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши керак ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 382 символов
4-1104-2302/1397-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар
"ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 178 411 562 сўм компенсация тўлови ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Э.Кушбаев (2023 йил 2 мартдаги 02/09-1250-сонли ишончномага
асосан), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 178 411 562 сўм
компенсация тўлови ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
202-сонли қарори (бундан буѐн матнда Қарор деб юритилади) билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомга (бундан буѐн матнда Низом
деб юритилади) мувофиқ жавобгар компенсация тўловчиси ҳисобланиши,
жавобгарнинг 178 411 562 сўм компенсация тўловлари юзасидан қарздорлиги
мавжудлигини, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра компенсация тўловини ундириш даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг 2021 йил 28 июндаги
364/А-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг фаолиятида табиатни муҳофаза
қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўналишидаги Ўзбекистон
Республикаси қонунлари ҳамда қонун ости ҳужжатлари талаблари ижросининг
таъминланиши юзасидан 2021 йил 1-5 июль кунлари текшириш ўтказилган.
Жавобгар Низомга кўра ишлаб чиқариш фаолияти тури бўйича III-тоифа
хавфлилик даражасига мансуб бўлиб, Тошкент вилояти Давлат экологик
экспертизасининг 2019 йил 6 майдаги 05/3-612-сонли ижобий хулосаси
берилган бўлиб амал қилиш муддати 2022 йил 6 майгача белгиланган.
Текширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан компенсация тўловлари бўйича
ҳисобот топширилиши ҳолати ўрганилганда корхона томонидан жамият
фаолияи давомида ҳосил бўлган ва очиқ рельефга ташланаѐтган оқава
сувларнинг таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори белгиланган
меъѐрдан ортиқчалиги аниқланган ва 178 411 562 сўм компенсация тўловлари
ҳисобланган.
Қарор 2-бандининг в-кичик бандида ифлослантирувчи моддалар
ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни
оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар ҳамда юридик
шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал
канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча
оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланиши
белгиланган.
Низомнинг 27-бандига кўра III ва IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир
марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади.
Низомнинг 28-бандида компенсация тўловчи субъектлар компенсация
тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариб
ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш жойи (ҳудуди) бўйича
тўлашлари лозимлиги белгиланган бўлса, 32-бандида компенсация тўловчи
субъектлар компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаши,
компенсация
тўловлари
ҳисоб-китобисуммаларини
Давлат
экология
қўмитасининг ҳудудий органларига келишиш учун қоғоз ѐки электрон шаклда
тақдим этишга мажбурлиги белгиланган.
Шу билан бирга, Низом 35-бандининг саккизинчи хатбошисида давлат
экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларида компенсация тўловларини
ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш ҳуқуқи
мавжудлиги қайд этилган
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар Низом талабларига мувофиқ
компенсация тўловларини амалга ошириши лозим бўлган субъект эканлиги,
тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаганлиги, инобатга олган
ҳолда даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
178 411 562 сўм компенсация тўловлари ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши
керак
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баѐн этилганларга кўра, суд даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Тошкент
вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси” фойдасига
178 411 562 сўм компенсация тўлови ундиришни ва суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
178 411 562 сўм компенсация тўловлари ва 30 000 сўм почта харажати Республика бюджетига 3 568 231,24 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов