← Назад
Решение #598774 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 75 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 май
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1772-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - “Bobur Bunyod Trans”
МЧЖнинг жавобгар - “Master Asfalt” МЧЖ ҳисобидан 45.000.000 сўм асосий қарз,
4.500.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Б.Тохиров
(2023 йил 3 маййдаги 42-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Сафаров
(2023 йил 4 январдаги 4-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Bobur Bunyod Trans” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади)
билан “Master Asfalt” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ўртасида
2021 йил 18 октябрда 70/10-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар 2021 йил 29 октябрдаги
291-сонли ҳисоб-фактурага асосан жами 90.000.000 сўмлик хизматларни кўрсатган.
Жавобгар кўрсатилган хизматлар учун қисман 45.000.000 сўмлик тўловни
амалга оширган. Натижада, жавобгар даъвогардан 45.000.000 сўм қарздор бўлиб
қолган.
Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш
чораларини кўрмаган.
Шундан сўнг, даъвогар - “Bobur Bunyod Trans” МЧЖ иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Master Asfalt” МЧЖ ҳисобидан
45.000.000 сўм асосий қарз, 4.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини
такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, суддан
даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб беришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофик,
тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган
мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра,
1
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мувофиқ
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси биринчи
қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддасига асосан, ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи
билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш
ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига
кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён
этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга
эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар,
шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил,
электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш
имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма
далиллардир.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
18 октябрда 70/10-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномадан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2021 йил
29 октябрдаги 291-сонли ҳисоб-фактурага асосан жами 90.000.000 сўмлик
хизматларни кўрсатган.
Жавобгар кўрсатилган хизматлар учун қисман 45.000.000 сўмлик тўловни
амалга оширган. Натижада, жавобгар даъвогардан 45.000.000 сўм қарздор бўлиб
қолган.
Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш
чораларини кўрмаган.
2
Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларида мавжуд бўлган 2021 йил 29 октябрдаги
291-сонли ҳисоб-фактура ҳамда тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга биноан, даъвогарнинг жавобгардан 45.000.000 сўм асосий
қарз ундириш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра,
қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик
(шартнома
интизомини
бузганлик)
учун
Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган
бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.4-бандига асосан
жавобгардан 4.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 4.500.000 сўм пеня миқдорини
800.000 сўмга камайтиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263,
326, 333, 437, 449, 703-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75,
118, 129, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Master Asfalt” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Bobur Bunyod Trans”
МЧЖ ҳисобига 45.000.000 сўм асосий қарз, 800.000 сўм пеня, 495.000 сўм давлат
божи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон тартибида шикоят беришга (ёки)
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
3