← Назад
Решение #598789 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 133 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2228/30507-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья О.Гулямова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Р.Рашидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 3 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Ш.Маҳмудовнинг
раислигида,
судьялар
А.Абдуллаев
ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, “Minerals Trade”
хусусий корхонаси вакили К.Курбаниязов (директор)нинг иштирокида,
даъвогар “Minerals Trade” хусусий корхонасининг жавобгар “Паркент туман
йўлларидан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан 50 207 470 сўм фоиз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 сентябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Minerals Trade” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Паркент
туман йўлларидан фойдаланиш” унитар корхонаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 50 207 470 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
“Паркент туман йўлларидан фойдаланиш” УК ҳисобидан даъвогар “Minerals
Trade” ХК фойдасига 5 000 000 сўм фоиз ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
26 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилинган.
“Minerals Trade” ХКнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни
бекор қилиш, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар низони ўзаро
келишув битими тузиш орқали ҳал этганликларини маълум қилиб, суддан
мазкур келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар вакили судда иштирок этмади. Судлов ҳайъати ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини
тасдиқлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
3 майда қуйидаги ҳолатда келишув битими тузилган:
1. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2019 йил 7 сентябрдаги
07/09-сонли, 2019 йил 27 декабрдаги 27/12-сонли ва 2020 йил 8 июндаги
08/06-сонли шартномалар бўйича юзага келган 50 207 470 сўм фоиз
қарздорликни “Паркент туман йўлларидан фойдаланиш” УК тан олади.
2. Ушбу битимга асосан 50 207 470 сўм миқдоридаги фоиз қарздорликни
“Паркент туман йўлларидан фойдаланиш” УК 2023 йилнинг май-октябрь
ойларида қуйидаги жадвал асосида “Minerals Trade” ХК ҳисоб рақамига пул
ўтказиш йўли билан қоплаб беради.
№
1
2
3
4
5
6
Қарздорликни қоплаш санаси
2023 йил 1 июнгача
2023 йил 1 июлгача
2023 йил 1 августгача
2023 йил 1 сентябргача
2023 йил 1 октябргача
2023 йил 1 ноябргача
Жами
сўм
8 300 000
8 300 000
8 300 000
8 300 000
8 300 000
8 707 470
50 207 470
3. Жавобгар 4-1001-2228/30507-сонли иқтисодий иш даъвогар томонидан
киритилган даъво аризаси бўйича тўланган давлат божи ва почта
харажатларини 2023 йилнинг 1 ноябрига қадар тўлаш мажбуриятини олади.
4. Мазкур келишув битими Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тасдиқланган пайтдан
эътиборан кучга киради.
3
132-моддасида назарда тутилган келишув битимининг шакл ва мазмунига
монанд ҳолда тузилганлиги, унинг шартлари қонунчиликка зид эмаслиги,
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаслиги ва
шарт асосида тузилмаганлигини аниқлаб, келишув битимини тасдиқлашни
лозим топади.
ИПК 133-моддасининг еттинчи қисмига кўра, апелляция ёки кассация
инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг
хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган
маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд
ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак.
Баён этилганларга кўра, келишув битими тасдиқланиши муносабати
билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 сентябрдаги қарори бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 130-133, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қилади:
Даъвогар “Minerals Trade” ХК ва жавобгар “Паркент туман йўлларидан
фойдаланиш” УК ўртасида:
1. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2019 йил 7 сентябрдаги
07/09-сонли, 2019 йил 27 декабрдаги 27/12-сонли ва 2020 йил 8 июндаги
08/06-сонли шартномалар бўйича юзага келган 50 207 470 сўм фоиз
қарздорликни “Паркент туман йўлларидан фойдаланиш” УК тан олади.
2. Ушбу битимга асосан 50 207 470 сўм миқдоридаги фоиз қарздорликни
“Паркент туман йўлларидан фойдаланиш” УК 2023 йилнинг май-октябрь
ойларида қуйидаги жадвал асосида “Minerals Trade” ХК ҳисоб рақамига пул
ўтказиш йўли билан қоплаб беради.
№
1
2
3
4
5
6
Қарздорликни қоплаш санаси
2023 йил 1 июнгача
2023 йил 1 июлгача
2023 йил 1 августгача
2023 йил 1 сентябргача
2023 йил 1 октябргача
2023 йил 1 ноябргача
Жами
сўм
8 300 000
8 300 000
8 300 000
8 300 000
8 300 000
8 707 470
50 207 470
3. Жавобгар 4-1001-2228/30507-сонли иқтисодий иш даъвогар томонидан
киритилган даъво аризаси бўйича тўланган давлат божи ва почта
харажатларини 2023 йилнинг 1 ноябрига қадар тўлаш мажбуриятини олади.
4. Мазкур келишув битими Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тасдиқланган пайтдан
эътиборан кучга кириши юзасидан 2023 йил 3 майда тузилган келишув битими
тасдиқлансин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, иш юритиш
тугатилсин.
Жавобгар “Паркент туман йўлларидан фойдаланиш” УКдан:
- биринчи инстанция учун даъвогар “Minerals Trade” ХК фойдасига
502 074 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати;
- апелляция инстанцияси учун даъвогар “Minerals Trade” ХК фойдасига
251 037 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати;
- кассация инстанцияси учун даъвогар “Minerals Trade” ХК фойдасига
251 037 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ҳисоблаб,
барча инстанциялар учун даъвогар “Minerals Trade” ХК фойдасига жами
1 004 149 сўм давлат божи ва 78 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор асосида суд харажатларини ундириш учун ижро варақаси
берилсин.
Суд томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда тутилган
муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг
илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида,
битимнинг ИПК V-бўлими қоидаларига биноан мажбурий ижро этилади.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов