Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1322 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKISTON SANOAT-QURILISH BANK" ATB Ответчик / Подсудимый Қибрай тумани Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлими
Source ID 1086604 Claim ID 3227444 PDF Hash decb82e9e1e3a763... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
Мазкур кодекснинг 171-моддаси Мазкур кодекс 171 code_article
онунининг 56-моддаси онуни 56 law
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
нинг 12-моддаси нинг 12 law
онуннинг 861-моддаси онуннинг 861 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1322-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида жавобгар - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлимига нисбатан давлат ижрочисининг 2022 йил 11 августдаги “Амалда ижро этилган ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Ж.Давлятов (2022 йил 23 июндаги 04-16/56-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлимига нисбатан давлат ижрочисининг 2022 йил 11 августдаги “Амалда ижро этилган ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 3 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси, “Abbos-Ibrat” фемер хўжалиги жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими ҳамда учинчи шахслар Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси, “Abbos-Ibrat” фемер хўжалиги вакили суд мажлисида иштирок этмади. 1 Жавобгар судга илтимоснома йўллаб, унда суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва учинчи шахс “Abbos-Ibrat” фемер хўжалиги вакиллари ариза талабига нисбатан эътироз билдириб, аризани рад этишни сўраганлар. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ вакили аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини рад этишни, давлат ижрочисининг 2022 йил 11 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўради. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиши мумкин. Мазкур кодекснинг 171-моддаси биринчи қисмига кўра, суд, агар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса ёки ишда иштирок этувчи шахснинг ўз вакили суд мажлисига узрли сабабга кўра кела олмаганлиги муносабати билан қилган илтимосномаси бўйича суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, жавобгарнинг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасида ишни бошқа кунга қолдириш сабаблари кўрсатилмаганлиги боис, илтимосномани рад этишни, даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Abbos-Ibrat” фермер хўжалиги ҳисобидан 650.000 АҚШ доллар асосий қарз, 19.104,41 АҚШ доллар муддати ўтган фоиз қарздорлик ва 11.986,64 АҚШ доллар фоиз қарздорлик, жами 681.091,05 АҚШ долларни ундириш, ундирувни Тошкент вилояти, Чинобод МФЙ ҳудудида жойлашган умумий майдони 0,3 гектар, қурилиш ости майдони 6568,15 мкв комплекс ҳолда ҳамда кредит маблағига сотиб олинган иссиқхона комплекс ускунасига қаратиб, бошланғич сотув баҳосини белгилаб беришни сўраган. 2 Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори билан “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг (4-1102-2104/1134-сонли иш) даъво талаблари қаноатлантирилиб, ундирув фермер хўжалигига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Чинобод МФЙ ҳудудида жойлашган жами ер майдони 5,72 га ер участкасидаги қурилиш ости майдони 6568,15 кв.м бўлган иссиқхона иншоотлари (литр: 0001, 0002, 0003, 0004, 0005)га ҳамда Корея Республикасида ишлаб чиқарилган 10 турдаги “Myung Sung Placon Co/LTD” иссиқхона тўплами асбоб-ускуналарига қаратилиб, 2021 йил 27 сентябрда ижро варақаси берилган. Кейинчалик, гаровга қўйилган мулклар аукцион орқали сотилмаганлиги сабабли МИБ Қибрай туман бўлимининг 2022 йил 13 июндаги таклиф хатига асосан 10 фоиз камайтирилган суммада 5.512.500.000 сўм қиймат эвазига “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 56-моддасига асосан қабул қилиб олинган. Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Джагбаров Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2021 йил 27 сентябрдаги 4-1102-2104/1134-сонли ижро ҳужжати бўйича қарздор “Abbos Ibrat” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ишини 2022 йил 11 августдаги қарори билан амалда ижро этилган деб, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 41-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра ижро иши юритишни тамомлаган. Гарчи, Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлимининг 2022 йил 11 ноябрдаги 10-1/1178-сонли хатида жавобгар ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича гаров мулклари Е-аукционда сотилмаганлиги сабабли 2022 йил 30 июндаги далолатномага асосан банкка топширилганлиги, қарздорнинг кредит қарздорлиги тўлиқ қопланмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (кейинчалик ФК)нинг 12-моддасига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 861-моддасида иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича суд ижрочисининг чиқарган 3 қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин. Суд аризачи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими давлат ижрочисининг 2022 йил 11 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кафил), “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (банк) ва “Abbos Ibrat” фермер хўжалиги (қарз олувчи) ўртасида 2018 йил 21 сентябрда К-389-сонли кафиллик шартномаси имзоланган. Мазкур шартномада “Abbos Ibrat” фермер хўжалиги (қарз олувчи) “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (банк) олдида асосий қарз ва фоиз тўловларини бажармаган тақдирда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кафил)нинг кафиллик миқдори 2.000.000.000 сўмни ташкил қилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси 3-бандида агар қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, ижро ҳужжатлари ундирувчига қайтарилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда, давлат ижрочиси юқоридаги қонун талабига амал қилмасдан 2022 йил 11 августдаги қарори билан “Abbos Ibrat” фермер хўжалигининг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ олдида қопланмаган кредит қарздорлигини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан ундиришга тўсқинлик қилган. Ўзбекистон Республикаси “Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан, Бюро Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб юритилади) ҳузуридаги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг 13-бандида, прокуратура органли – давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси давлат божи 4 тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40, 41, 861-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12, 49, 50, 292-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 129, 157, 170, 171, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚИЛАДИ: Жавобгарнинг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирилмасин. Жавобгар - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими давлат ижрочисининг 2022 йил 11 августдаги “Амалда ижро этилган ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида”ги қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар - Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлимидан даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга 30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 5