Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1103 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ATB QISHLOQ QURILISH BANK Ответчик / Подсудимый VISMUT QURILISH хусусий корхонаси
Source ID 1086590 Claim ID 3203865 PDF Hash 176a4a5a8b371e73... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
кодекснинг 131-моддаси кодекс 131 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
бандига ва 195-моддаси бандига ва 195 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1103-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” манфаатида жавобгар - “Vismut Qurilish” хусусий корхонаси ҳисобидан 100.000.001 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 99.999.999 сўм муддати келган кредит қарздорлиги, 4.756.164,38 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган хужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Vismut Qurilish” хусусий корхонаси ҳисобидан 100.000.001 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 99.999.999 сўм муддати келган кредит қарздорлиги, 4.756.164,38 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ва жавобгар “Vismut Qurilish” хусусий корхонаси вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Даъвогар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” судга 2023 йил 3 май куни медиатив келишув йўллаб, унда томонлар келишувга эришганликларини билдирган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга 1 иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Шунингдек, кодекснинг 131-моддаси биринчи қисмида тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 3 май куни медиатив келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси, 1-қисм, 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан тўланган почта харажатларини эса зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” манфаатида жавобгар “Vismut Qurilish” хусусий корхонаси ҳисобидан 100.000.001 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 99.999.999 сўм муддати келган кредит қарздорлиги, 4.756.164,38 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъвоси кўрмасдан қолдирилсин. Тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 2