Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2207/71727 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый "EVOMED NEWFARM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082076 Claim ID 3109939 PDF Hash 0090cfe53e307395... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 23-моддаси онуни 23 law
онунининг 33-моддаси онуни 33 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 май Чирчиқ шаҳри 4-1001-2207/71727-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг жавобгар - “Evomed Newfarm” МЧЖга нисбатан жавобгарга тегишли дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган 2021 йил 29 ноябрдаги TN644-1-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризасини очиқ суд мажлисида ўз биносида аризачи вакили Ш.Аминкулов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ш.Алимов иштирокида видеоконференцалоқа (01 30186843) режими орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Evomed Newfarm” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган, 2021 йил 29 ноябрдаги TN644-1-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган. “Evomed Newfarm” МЧЖ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Зебунисо кўчаси 103-уй манзилида давлат рўйхатидан ўтганлиги боис, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан 4-101-2207/71727-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важларини такрорлаб, ариза талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари аризачининг важларига эътироз билдириб, аниқланган сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини бир таниш аёлнинг илтимосига асосан сотиб беришга олганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги (бугунги кунда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2021 йил 29 ноябрда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 7-мавзе, 14-уй, 1-хонадонда жойлашган, “Evomed Newfarm” МЧЖга дори воситалари ва тиббий 1 буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини берувчи TN644-1-сонли лицензия берилган. Лицензия 2026 йил 22 ноябрга қадар амал қилиши кўрсатилган. “МУКОС Фарма ГмбХ ва Ко.КГ” фармацевтик корхонаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига мурожаат йўллаб, унда “Evomed Newfarm” МЧЖ томонидан ноқонуний дори воситалари билан савдони амалга ошираётганлиги, яроқлилик муддати ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган дори воситасини сотиб келаётганлигини билдирган. Шу асосда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 29 ноябрдаги 201-сонли буйруғи асосида агентлик ходимлари томонидан ўтказилган текширувда жавобгар жамиятга тегишли дорихона савдо залидан 6 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари далолатнома асосида расмийлаштирилиб олинган. “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 29/09-4446-сонли хатида “Evomed Newfarm” МЧЖдан олинган 5 турдаги дори воситаларига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги маълум қилинган. “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси учинчи қисмига кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш мақсадида сақлаш, ташиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддаси биринчи қисми тўққизинчи хатбошисига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атрофмуҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса, лицензия бекор қилиниши белгиланган. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона” Низом 29-иловаси “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини 2 лицензиялаш Паспорти” 9-банди (лицензия талаблари ва шартлари)нинг, б кичик бандига кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик - қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартларга киритилган. Қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра жавобгар томонидан яроқлилик муддати ўтган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сақлаганлиги (реализация қилганлиги), бу билан амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва лицензия талабларини бузганлиги ҳолатлари иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд аризани асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси, 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод қилинганлиги боис, суд жавобгардан давлат божини ундирмасликни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 220-222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Evomed Newfarm” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган, 2021 йил 29 ноябрдаги TN644-1-сонли лицензия бекор қилинсин. Жавобгар “Evomed Newfarm” МЧЖ ҳисобидан аризачи Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Evomed Newfarm” МЧЖдан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатини ундириш қисми бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 3