← Назад
Решение #598864 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| зР ФК | 234 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 734 | — | law | |
| зР ФК | 744 | — | law | |
| онуннинг | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| зР ФК | 279 | — | law | |
| зР ФК | 735 | — | law | |
| зР ФК | 736 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/604-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
АТ “Алоқабанк” манфаатида жавобгар - “Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖдан
1.919.660.850,50 сўм муддатли асосий қарздорлик, 140.129.808,45 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги, 141.003.033,95 сўм фоиз қарздорлиги ундиришни,
ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани,
Ғазалкент шаҳри, Дахана МФЙ, Жамбул кўчасида жойлашган хусусий
мактабгача таълим муассасасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили
Х.Узақов (2023 йил 7 февралдаги 07-04/53-сонли ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари Т.Аширов иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси АТ “Алоқабанк” манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖдан
1.919.660.850,50 сўм муддатли асосий қарздорлик, 140.129.808,45 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги, 141.003.033,95 сўм фоиз қарздорлиги ундиришни,
ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани,
Ғазалкент шаҳри, Дахана МФЙ, Жамбул кўчасида жойлашган хусусий
мактабгача таълим муассасасига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги
далил мавжуд, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
1
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабига нисбатан
эътироз билдириб, банк ва жамият ўртасида 2020 йил 28 январда имзоланган
2-сонли кредит шартномасида йиллик 1 фоиз устама тўланиши, 2020 йил
11 ноябрдаги қўшимча келишувда устама ҳақи 8 фоизга ўзгарганлигини, кредит
шартномаси 2020 йил январь ойида тузилган бўлса-да Банк 2020 йил ноябрь
ойида кредит ажратганлигини, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим
вазирлиги билан “Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖ ўртасида имзоланган битимда
мактабгача таълим муассасасини ташкил этишга 3.016.215.376 сўм кредит
маблағи эвазига амалга оширилиши белгиланганлиги, бироқ, банк жамиятга
1.920.000.000 сўм миқдорида кредит ажратганлиги боис, тўловларни амалга
ошира олмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ рад этишни сўради.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
важлари,
кўрсатмалари
ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ЎзР ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
таълим вазирлиги билан “Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖ ўртасида 2019 йил
25 ноябрда давлат-хусусий шериклик битими имзоланган. Битимга кўра,
“Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖ ўзига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ
тумани, Ғазалкент шаҳри, Дахана МФЙ, Жамбул кўчасида жойлашган умумий
ер майдони 0,57 га бўлган бинода 120 ўринли нодавлат мактабгача таълим
муассасасини ташкил этиш учун реконструкция ишларини амалга ошириши,
битимнинг 3.2-бандида муассасасини ташкил этиш бўйича инвестиция ҳамжи
ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатларига мувофиқ аниқланиб, умумий
қиймати 4.032.373.497 сўм, шундан 3.016.215.376 сўм кредит маблағи
1.016.158.121 сўм ўз маблағи эвазига амалга оширилади.
АТ “Алоқабанк” (бундан буён матнда банк ёки даъвогар деб юритилади)
ва “Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар ёки қарздор деб
юритилади) ўртасида 2020 йил 28 январда 2-сонли кредит шартномаси
тузилган. Мазкур шартноманинг 1.2-бандига кўра, банк қарздорга Тошкент
вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, “Дахана” МФЙ, Жамбул
кўчасида жойлашган қарздорга тегишли бўлган 120 ўринли бинода давлат
хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасасини
қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 180 ой муддатга, 36 ой имтиёзли давр
2
асосида йиллик 1 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 1.920.000.000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган.
Хусусан, тарафлар ўртасида 2020 йил 28 январда тузилган 2-сонли кредит
шартномасига 2020 йил 11 ноябрда 1-сонли қўшимча келишув имзоланиб, унда
кредитнинг йиллик ставкаси 8 фоизга ўзгартирилган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш
мақсадида тарафлар ўртасида 2020 йил 16 ноябрда тузилган ипотека
шартномасига мувофиқ жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти,
Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, “Дахана” МФЙ, Жамбул кўчасида
жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасаси биноси гаровга қўйилган.
Кредит шартномасининг 2.1-бандига асосан қарздор ажратилган кредитни
тақдим этилган муддатли мажбуриятнома(лар)га ёки кредитни қайтариш
жадвалига ва кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга
мувофиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Лекин, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари
бажарилмаганлиги оқибатида 2023 йил 16 январь ҳолатига 140.129.808,45 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги юзага келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни талаб қилиб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли
даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида
кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа
ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган
пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича
шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга
келади, деб тушунтириш берилган.
Банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини олади.
ЎзР ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
3
ЎзР ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Агар ушбу ЎзР ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан
ушбу боб 1-параграфи (Қарз)нинг қоидалари қўлланади.
ЎзР ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ЎзР ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
“Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ, ипотекага
олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги
ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган,
ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека
тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан
қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ЎзР ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ЎзР ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ЎзР ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
4
Кредит шартноманинг 2.5-бандига асосан, қарздор кредит ва/ёки
фоизларни тўлаш муддатини бир кунга кечиктирган тақдирда, кредитор
кредитнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлари билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгилан.
Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги
мавжуд
ҳужжатлардан
жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
1.919.660.850,50 сўм муддатли асосий қарздорлик, 140.129.808,45 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги, 141.003.033,95 сўм фоиз қарздорлиги бўйича қисман
бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар - “Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖ ҳисобидан АТ
“Алоқабанк” фойдасига 1.919.660.850,50 сўм муддатли асосий қарздорлик,
140.129.808,45 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 141.003.033,95 сўм фоиз
қарздорлиги ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Дахана МФЙ, Жамбул кўчасида
жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасасига қаратишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234,
236, 333, 279, 280, 292-293, 734, 735, 736, 744-моддаларини, Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖдан даъвогар - АТ “Алоқабанк”
фойдасига 1.919.660.850,50 сўм муддатли асосий қарздорлик, 140.129.808,45
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 141.003.033,95 сўм фоиз қарздорлиги,
30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Ундирув жавобгар “Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Дахана МФЙ, Жамбул кўчасида
жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасасига қаратилсин.
Жавобгар - “Ortiq ota bogʼchasi” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
44.015.873,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
5