Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1352 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ASLBEK AGRO FAYZ" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "APK BUKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086769 Claim ID 3261162 PDF Hash 27adaab3a977fe18... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
олатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддаси олатларни исботлаши керак Мазкур кодекси 118 code_article
Текст решения 8 228 символов
4-1104-2302/1352-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 май Ўртачирчиқ тумани Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 260 661 490 сўм асосий қарз, 72 985 150 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Бўка тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Р.Абдуғаниев (2023 йил 10 январдаги 3-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Кабилов (2023 йил 4 февралдаги 3-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 260 661 490 сўм асосий қарз, 72 985 150 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 18 апрелдаги ажрими билан Тошкент вилояти солиқ бошқармасидан мутахассис жалб қилинган. Даъвогар ва Тошкент вилояти солиқ бошқармасидан мутахассис суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогар ва мутахассис иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган Бўка тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилгандан кейин, жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қолган 149 761 490 сўм асосий қарз ва пеняни ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларидаги қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини, давлат божи харажатларини жавобгардан ундириш ҳақидаги аризасини судга тақдим қилиб, пеня суммасини камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этган шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 24 март куни тарафлар ўртасида пахта хом ашѐсини етказиб бериш бўйича 261-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 17,4 гектар ер майдонидан 71,3 тонна пахта хом ашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисоб-фактураларга асосан жавобгарга 60,965 кг. пахта хом ашѐси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 260 661 490 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бўка тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ўз важларини тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарзни қисман тўлаганлиги, 149 761 490 сўм асосий қарз қолганлиги сабабли суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини 149 761 490 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг 5.4-бандига асосан 72 985 150 сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 15 000 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, суд мажлисида ишни кўриш бўйича давлат божи харажатларини қоплаб бериши тўғрисидаги аризасини судга тақдим қилган. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 149 761 490 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги фойдасига 149 761 490 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган ҳисобидан Республика бюджетига 6 672 932,8 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Т.Салимов