← Назад
Решение #598877 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 357 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2201/1270-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Л.Абдуллаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Арзиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 3 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг
котиблигида, Қарши туман ҳокимлиги вакили А.Муқимов (2023 йил
8 апрелдаги 01/554-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида,
даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг жавобгар “Nodir Qodir asl dalasi”
фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
жойлашган бинода очиқ суд мажлисида Қарши туманлараро иқтисодий
суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Қарши туман ҳокимлиги (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Nodir Qodir asl dalasi” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади) билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб,
тарафлар ўртасида 2021 йил 23 февраль куни расмийлаштирилган ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш
белгиланган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 августдаги қарори билан Қарши туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
“Nodir Qodir asl dalasi” фермер хўжалигининг апелляция шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қароридан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳал қилув
қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, даъвогар
томондан судда иштирок этган мутахассислар берган тушунтиришлар суд
мажлиси баённомасида кўрсатилмаганлиги, далолатномаларда ердан
оқилона фойдаланмаслик кўрсатилмаганлиги, далолатнома тузилганидан
фермер хўжалиги раҳбарининг хабари бўлмаганлиги, 2022 йил 1 июнь
куни ҳам ёлғон далолатнома тузилганлиги, фермер хўжалиги далолатнома
тузишда қатнашмаганлиги судда исботини топганлиги, уни қишлоқ
хўжалик бўлимига борганда алдаб имзолатиб олишганлиги, туман
комиссияси хулосасида 1 йил шартномавий режа кўрсаткичи акс
эттирилиб, ижара шартномасини бекор қилиш кайд этилганлиги, уч йил
бўлмаганлиги, даъвогар шартнома 13-бўлим 3-қисмидаги лимитга
мувофиқ сув билан таъминлаш мажбуриятини бажармаганлиги, фермер
хўжалиги 2021 йил 1 февралда тузилган бўлиб, ушбу йилда режани бажара
олмаганлиги сабаби кўрсатилганлигини суд инобатга олмаганлиги,
тақдимномада фермер хўжалиги раҳбари вафот этганлиги, меросхўр
бўлмаганлиги кўрсатилган бўлиб, аслида фермер хўжалиги тирик бўлиб,
тақдимнома нохолис тузилганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар бир йил
давомида шартномавий мажбуриятни бажармаганлиги, шартномавий
режадан паст ҳосил олганлиги, шу сабабли даъвогар томонидан судга
даъво аризаси берилганлигини билдириб, шикоятни рад иқлишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар ва Давлат кадастрлари палатаси Қарши
туман филиали суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахс вакилининг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантириш, суд қарорларини бекор қилиб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим топди.
Даъво аризасида қайд этилишича, Қарши туман ҳокимининг
2021 йил 23 февралдаги ҲҚ-289/02-сонли қарори асосида жавобгарга
Истиқбол
массиви
қишлоқ
хўжалик
харитасининг
86,
244,
238к-контурларидан жами 46,1 гектар ер майдонлари 49 йил муддатга
ижарага берилган. Қарорга асосан тарафлар ўртасида 2021 йил
23 февралда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида
шартнома расмийлаштирилган.
Шартнома бўйича жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини
сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот
етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини
ерларнинг нормативидаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада
бўлишини таъминлаш ва шу каби бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига
олган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, кадастр агентлиги ва туман фермерлар
кенгаши томонидан 2022 йил 21 апрелда тузилган далолатномада, фермер
хўжалиги томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин
майдонларидан
оқилона
фойдаланилмаганлиги
қайд
этилган.
Далолатномада қайд этилган ҳолатлар ўрганиб чиқилиши учун ер
майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш
бўйича туман комиссиясига тақдим этилган.
Туман комиссияси томонидан тақдим этилган хулосада, жавобгар
ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона
фойдаланмасдан келганлиги, жумладан 2021 йил пахта ҳосилини
89 фоизга, ғалла сотиш режасини 79,6 фоизга бажариб, норматив кадастр
баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини ижарага бериш
шартномасини бекор қилиш қайд этилган.
Халқ депутатлари Қарши туман кенгашининг 2022 йил 28 апрелдаги
VI-6142-459-К/22-сонли қарорига асосан фермер хўжалиги билан тузилган
ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ҳамда ер
майдонини туман захирасига қайтариш таклифига розилик берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 25 апрелда тарафлар
ўртасида расмийлаштирилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф юборилган.
Жавобгар томонидан таклиф олиниб, шартномани бекор қилишга
норози эканлиги билдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризасидаги
талаб билан судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасидаги важларни ўрганиб
чиқмай, ишдаги ҳужжатлардан фермер хўжалиги томонидан ижарага
берилган
қишлоқ
хўжалиги
экин
майдонларидан
оқилона
фойдаланилмаганлиги тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам иш ҳолатларини тўлиқ
ўрганмасдан, биринчи инстанция суди асосланган далилларни
текширмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида
барвақт хулосага келган.
Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанция судларининг ушбу
тўхтами билан қуйидагиларга асосан келишмайди.
Аниқланишича, Қарши туман ҳокимининг 2021 йил 23 февралдаги
ҲҚ-289/02-сонли қарори асосида жавобгарга Истиқбол массиви қишлоқ
хўжалик харитасининг 86, 244, 238к-контурларидан жами 46,1 гектар ер
майдонлари 49 йил муддатга ижарага берилган.
Мазкур Қарорга асосан тарафлар ўртасида 2021 йил 23 февралда
“Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси” тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 357-моддасининг
биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради
ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Кодекс ушбу моддасининг иккинчи қисмига асосан тарафлар ўзлари
тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин
вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб
қўйишга ҳақлидирлар.
Биринчи инстанция суди эса тарафлар ўртасидаги шартнома
2021 йил 23 февралда тузилганлигига, шартнома у тузилгандан кейинги
давр учун мажбуриятлар ҳосил қилишига эътибор қаратмаган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи
қисмининг 7-бандига кўра, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда,
бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси
уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида
ифодаланганда, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Даъво аризасидаги важларга кўра, жавобгар 2021 йил ҳосилини
89 фоиз пахта хом ашёсини етиштирган ҳамда 2021 йил ҳосилини
79,6 фоиз ғалла етиштирган.
Бундан ташқари, 2022 йил 21 июнда жавобгарнинг дала
майдонларида мониторинг ўлчов ишлари амалга оширилиб, бу ҳақда
тузилган далолатномада жавобгар томонидан 2022 йил ҳосили учун
экилган ғалла агротехник қоидаларга амал қилмасдан ва ўз вақтида
экилмаганлиги сабабли ғалла тўлиқ униб чиқмаганлиги, ғаллага бегона
ўтларга ва хашаротга қарши дори сепилмаганлиги, ғаллага сув келадиган
ариқлар тозаланмаганлиги, шарбат уралар қазилмаганлиги, дала
четларига тут кўчатлари экилмаганлиги қайд этилган.
Мазкур
ҳолат
жавобгар
томонидан
ерлардан
оқилона
фойдаланмасликка йўл қўйганлиги, яъни қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида
нормативдан паст бўлганлигини тасдиқламайди.
Қолаверса, 2022 йил 21 июндаги мониторинг давомида аниқланган
камчиликлар жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари қўпол
равишда бузилган деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди.
Бу ҳолатларга биринчи ва апелляция инстанцияси судлари
томонидан нотўғри баҳо берилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун: иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди
ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни
янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанция
судлари томонидан ишни кўришда моддий ҳуқуқ нормалари бузилган
ҳолда даъво талабини қаноатлантириш ҳақида нотўғри тўхтамга келинган
деб ҳисоблаб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Биринчи инстанция суди даъвогар ихтиёрий тўлаган почта
харажатини унинг зиммасида қолдириб, ушбу инстанция учун
даъвогардан 2 700 000 сўм давлат божи, апелляция инстанцияси учун
жавобгар тўлаган 1 350 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати,
кассация инстанцияси учун жавобгар тўлаган 1 350 000 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажати ва ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни даъвогар ҳисобидан ундириш,
жавобгарга томонидан апелляция ва кассация инстанциялари учун
ортиқча тўланган жами 300 000 сўм давлат божи республика бюджетидан
маълумотнома асосида қайтарилиши лозим.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қисман қаноатлантириб, биринчи ва апелляция инстанция судининг
қарорларини
бекор
қилиш,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118,
301-303-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 августдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг даъво талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Қарши туман ҳокимлиги ҳисобидан:
- биринчи инстанция учун республика бюджетига 2 700 000 сўм
давлат божи;
6
- жавобгар “Nodir Qodir asl dalasi” фермер хўжалиги ҳисобига
апелляция ва кассация инстанциялари учун жами 2 700 000 сўм давлат
божи ва 54 000 сўм почта харажати;
- Олий суд ҳисобига видеоконференцалоқа харажати учун
75 000 сўм ундирилсин.
“Nodir Qodir asl dalasi” фермер хўжалигининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил
8 августдаги берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор асосида янги ижро варақалари берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов