← Назад
Решение #598887 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| айъати ИПК | 171 | — | law | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик Кодекс | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| онуни | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2203/2928-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Н.Абдуллаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Мамарасулов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 3 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Убайдуллаев
ва
Ш.Мирзахакимовдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг техник кўмагида, “Qishloq qurilish bank” акциядорлик тижорат банки
(даъвогар) вакиллари З.Сатторова (2023 йил 19 апрелдаги 01-08/142-сонли
ишончнома), А.Ражабов (2023 йил 26 апрелдаги 06-08/142-сонли ишончнома),
“Shuxrat dekor” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) вакили Ш.Джураев
(2023 йил 26 апрелдаги 18/1-сонли ишончнома) иштирокида Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
даъвогар “Qishloq qurilish bank” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Shuxrat dekor” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
241 282 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 64 050 000 сўм фоиз қарз,
539 324 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзни ундириш, ундирувни
жавобгарга тегишли 1, 2, 3 ва 4-сонли савдо дўконларига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори
ва Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 8 февралдаги қарори устидан “Shuxrat dekor” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган
ҳужжатларни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Qishloq qurilish bank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Shuxrat dekor” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 28 июнда
291-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга
келишилган миқдорда ва шартларда пул маблағларини ажратиш, жавобгар эса
1
олган маблағларини ва унга ҳисобланган фоизлари билан қўшиб қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг 2.1-2.4-бандларига мувофиқ даъвогар
томонидан жавобгарга йиллик 20 фоиз ставкасини тўлаш шарти билан 60 ой
муддатга (2024 йил 28 июнгача) жавобгарнинг 2019 йил 30 июндаги 1, 2, 3, 4,
5, 6-сонли тўлов топшириқномаларига асосан Гулистон шаҳар, Намуна
маҳалласи, Бирлашган кўчасида, 8-уйнинг 1-қаватида жойлашган 1, 2, 3, 4, 5,
6-сонли савдо дўконларини сотиб олиш учун 900 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномасининг 7.3-бандига мувофиқ жавобгар мазкур
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага мувофиқ кредитнинг
фоизларини ва кредитнинг асосий суммасини қайтариш мажбуриятини олган.
Шунингдек тарафлар ўртасида 2021 йил 31 августда кредит
шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 291/1-сонли
қўшимча келишув тузилиб, қўшимча келишувга кўра, кредит шартномасининг
2.2-банди “кредит 66 ой муддатга 25 ой имтиёз даври билан, яъни 2019 йил
28 июндан 2024 йил 26 декабргача ажратилади” – деб, 7.3-банди “мазкур
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 3-иловага мувофиқ кредитнинг
фоизларини ва кредитнинг асосий суммасини қайтариш” – деб ўзгартирилган
ва кредит шартномасига 2-илова тарзида имзоланган кредит қайтариш
жадвали бекор қилинган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича бундан кейинги муддатга
ҳисобланган кредит маблағларини қайтариш мажбуриятини лозим даражада
бажармаганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 241 282 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз,
64 050 000 сўм фоиз қарз, 539 324 000 сўм муддати келмаган асосий кредит
қарз ҳамда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатларини ундиришни,
ундирувни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Намуна МФЙ, Бирлашган
кўчаси, 8-уйнинг биринчи қаватида жойлашган жавобгарга тегишли 1, 2, 3
ва 4-сонли савдо дўконларига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 241 282 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 64 050 000 сўм
фоиз қарз, 539 324 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарз ҳамда
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатлари, жами 844 680 000 сўм
ундирилган. Ундирув жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мулкларга
қаратилган. Жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 16 893 120 сўм
давлат божи ундирилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 8 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Жавобгар мазкур суд ҳужжатлари билан қисман норози бўлиб кассация
шикоятини киритган, унда кредит қарздорлиги кредит графигига асосан
2
тўланганлиги, кредит тўловлари тўлангандан кейин олинган кредит бўйича
сўндирилиши бўйича муддатлар бузилиши ҳолатлари вужудга келганлиги,
бунга сабаб бошқа кредит бўйича кафил бўлганлиги, ушбу кафиликка асосан
жавобгарнинг ҳисобрақамига картотека қўйилганлиги, шу сабабли кредит
тўловларини тўлаш имкони бўлмаганлиги, шунингдек ундирув гаровдаги
мулкларга қаратилганлиги асоссиз бўлганлиги, гаровдаги мулкларнинг
бугунги кундаги нархи ошганлиги, гаров шартнома тузилган пайтда мулклар
арзон нархда баҳоланиб гаровга қўйилганлиги ҳақида важларини келтириб,
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 8 февралдаги қарорларининг гаров мулки бўлган савдо дўконларига
қаратилган қисмини бекор қилиб суд ҳужжатларини ўзгартириб, даъво
талабини қисман қаноатлантириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили жамиятнинг раҳбари
бетоб бўлиб қолганлиги сабабли суд муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни
сўради.
Даъвогар вакиллари жавобгар вакилининг суд муҳокамасини бошқа
кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қанаотлантиришни рад қилиб,
ишни мазмунан кўришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 171-моддасига кўра ўтган суд мажлиси
жавобгарнинг илтимоси билан ҳуқуқшунос иштирокини таъминлаш
мақсадида қолдирилган эди, бироқ бугунги суд мажлисига жамиятининг
ҳуқуқшуноси иштироки таъминланмай, бошқа асос билан қолдириш
сўралмоқда. Шунга кўра, судлов ҳайъати ИПК 171-моддаси талабларидан
келиб чиқиб, суд мажлисини қолдириш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблаб, илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблади.
Шунингдек, жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларини қўллаб-қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантириб, суд
ҳужжатларни ундирув мол-мулкка қаратиш қисмини ўзгартириб, пул
маблағига қаратишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгар
томонидан тўлов графикига мунтазам равишда кечиктиришга йўл
қўйилганлиги, кафиллик мажбуриятларидан ташқари, солиқ мажбуриятлари
бўйича ҳам картотека қўйилганлиги ҳақида важларини келтириб, шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, суд ҳужжатларни ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари
суд мажлисига иштирокини таъминламади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг
суд
мажлисига
суд
муҳокамасини
ўтказиш
вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
3
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра Гулистон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги қарорини
ўзгаришсиз
қолдиришни,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги, 736-моддасида эса, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги,
агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш
муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган
тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгилаб қўйилган.
Фуқаролик Кодекснинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг кредит тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги оқибатида
2022 йил ноябрь ҳолатига график бўйича муддати ўтган кредит асосий қарзи
241 282 000 сўмни, кредит фоизи қарзи 64 050 000 сўмни ташкил қилган.
Шунга кўра, даъвогарнинг кредит қарздорлиги, кредит фоизи ҳамда муддати
келмаган қарзларни ундириш талаби асосли бўлган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган ипотека
шартномасига асосан Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Бирлашган кўчасидаги
8-уйнинг, 1-қаватида жойлашган, жавобгарга тегишли кадастр рақами
121003040305350001025 бўлган, умумий майдони 81,90 м 2, яшаш майдони
81,90 м2 бўлган 1-сонли, кадастр рақами 121003040305350001026 бўлган,
умумий майдони 81,90 м2, яшаш майдони 81,90 м2 бўлган 2-сонли, кадастр
рақами 121003040305350001027 бўлган, умумий майдони 81,90 м2, яшаш
майдони 81,90 м2 бўлган 3-сонли, кадастр рақами 121003040305350001028
бўлган, умумий майдони 81,90м2, яшаш майдони 81,90 м2 бўлган 4-сонли,
4
кадастр рақами 121003040305350001029 бўлган, умумий майдони 81,90 м 2,
яшаш
майдони
81,90м2
бўлган
5-сонли,
кадастр
рақами
2
121003040305350001030 бўлган, умумий майдони 81,90 м , яшаш майдони
81,90 м2 бўлган 6-сонли савдо дўконлари гаровга қўйилган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 29 июнда тузилган келишув далолатномаси
ва ипотека шартномасига кўра, юқорида қайд этилган жавобгарга тегишли
савдо дўконларининг ҳар бирининг баҳоси 200 000 000 сўмдан келишилган.
Фуқаролик кодексининг 279-моддаси биринчи қисмига асосан гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни
36-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ипотекага олувчи ипотека билан
таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида,
тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги
шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш
учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори 23-бандида ундирувни гаров
нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги молмулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган
мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш
баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, шунга кўра, агар даъво аризасида
гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги
бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал
қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека)
тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши
тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
5
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция
суди учун тўлаб чиқилган почта харажатларини унинг зиммасида
қолдиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Shuxrat dekor” масъулияти чекланган жамиятининг ишни кўришни
қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
“Shuxrat dekor” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Shuxrat dekor” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
Ш. Мирзахакимов
6