← Назад
Решение #598927 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| нинг | 82 | — | law | |
| СК | 273 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Split by PDF Splitter
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-63-05, (+99873) 244-65-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/3793-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили (ишончномага асосан)
ХХХ иштирокида, аризачи Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "Б"
масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш ҳакидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "Б"
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар судгача ҳам солиққа оид
ҳуқуқбузарликни бартараф этмагани, тегишли ҳисоботларни тақдим этмаганини баён қилиб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ҳолбуки, жавобгарнинг шахсий
кабинетига суд ажрими электрон шаклда белгиланган тартиб ва муддатда юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд
уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмайди деб белгиланган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд,
иш
ҳужжатларини,
далилларни
текшириб,
аризачи
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамияти солиқ органига
2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган
муддатларда берилмасдан, 2023 йил 12 апрель кунига қадарли тақдим этилмаган.
Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 10 февралдаги қарори билан
жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисоб варақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда жавобгарга ҳисоб
варақлар бўйича операцияларни тўхтатилганидан сўнг ўн кун муддат ичида камчиликлар
бартараф этилиши таъминланмаса, судга мурожаат қилиниши ҳақида электрон шаклда
хабарнома юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 82-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга
тақдим этилади.
СК 273-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғи бўйича, солиқ
тўловчилар, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига
ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда
тақдим этишлари шарт.
СК 111-моддасининг биринчи қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади” деб белгиланган.
Аризага илова қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан қонунда белгиланган
муддатларда солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган.
Аризачи Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган
маълумотига кўра, жавобгар судгача ҳам ҳуқуқбузарликни бартараф этмаган.
Шу сабабли суд, аризани асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни ва СКнинг 111моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамияти томонидан
Солиқ кодексига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органига белгиланган тартибда солиқ
ҳисоботини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар унинг банк
муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича
операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб туришни ҳамда тарафлар давлат божи тўловидан
озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176,
177, 178, 179, 215, 216, 217, 220, 221, 222-моддаларига асосан,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар "Б" масъулияти
чекланган жамияти томонидан Солиқ кодексига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органига
солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар унинг банк
муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағи ва бошқа иккиламчи ҳисоб
варақлари бўйича операциялар чиқим қисмида тўхтатилсин, бюджетга тўловлар, иш ҳақи,
нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга
етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун жавобгар "Б" масъулияти
чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи банк муассасасига суд ҳужжатини белгиланган
тартибда тақдим этиш аризачи Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси зиммасига
юклатилсин.
Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф
этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига бир кун муддат
ичида банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмани тақдим
этиш мажбурияти юклатилсин. Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг
ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш
ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисоб варақлардаги операциялар тиклансин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона
вилоят судига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Т.Маматожиев