Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3759 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенчҳсия жамғармаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый "CHIMYON TA`MIRLASH MEXANIKA ZAVODI " масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086801 Claim ID 3273992 PDF Hash 9b6ef06c820fd672... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 май 4-1501-2302/3759-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.И. Толипов ( 2023 йил 3 май кунги 01-30/30-02-32/94-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Номининг жавобгар “Номи” масъулияти чекланган жамиятидан 41 257 040 сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Номи судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “Номи” масъулияти чекланган жамиятидан 41 257 040 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгарда ишловчи ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасининг “б” бандига асосан пенсия ёшига етмасдан имтиёзли пенсия тўланганини инобатга олишни сўради. Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими жавобгар томонидан олингани почта алоқа хизматининг маълумотномаси билан тасдиқланади. Судга маълум бўлган жавобгарни раҳбарини телефонига суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида СМС хабарномаси орқали огоҳлантирилган, лекин жавобгар вакили судга келмади. Суд жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш материалларига қараганда, жавобгарда ишлаган Бобожонов Валижон Ариевич, Хамидов Алижон Хакимжонович ва Абдусаматов Юсубҳожа Турсунбоевичга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён мантда Қонун деб юритилади) 12моддасининг биринчи қисмининг “б” бандига асосан ёши 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия тайинланиб, уларга 2022 йилни январь-декабрь ойларида жами 41 257 040 сўм пенсияси тўланган. Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида “Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар”, деб белгиланган. Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Мазкур Низом талабларига кўра, даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган нафақа тўловларини ўтказиб бериш ҳақида бир неча маротаба талабномалар юборган. Талабномалар жавобгарга юборилгани почта алоқа хизматининг реестрлари билан тасдиқланади. Жавобгар тўловни амалга оширмагани учун даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Суд даъвогарнинг даъво талаби бахтсиз ҳодиса бўйича расмийлаштирилган далолатнома, тиббиёт маълумотнома, тўланган пенсия ҳақидаги маълумотномалар ва бошқа иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Даъво талаби асосли бўлгани учун уни тўла қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 41 257 040 сўм тўланган пенсия пулларини ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгардан 825 140,8 сўм давлат божини бюджетга ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар Номи фойдасига жавобгар “Номи” масъулияти чекланган жамиятидан регресс тартибида 41 257 040 сўм тўланган пенсия пуллари ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. 3 Жавобгар “Фарғона механика заводи” уй-жойларга хизмат кўрсатиш масъулияти чекланган жамиятидан 825 140,8 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Д.С. Акрамова