Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3754 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "EURO PRINT GOLD" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "QUVASOY QURILISH SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082238 Claim ID 3273996 PDF Hash d7c86260ba5a6310... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
онунини 144-моддаси онунини 144 law
кодекснинг 47-моддаси кодекс 47 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2023 йил 3 май 4-1501-2302/3754-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова даъвогар “Euro Print Gold” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Қувасой қурилиш сервис” хусусий корхонасидан 3 194 999сўм асосий қарз, ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Euro Print Gold” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “Қувасой қурилиш сервис” хусусий корхонасидандан 3 194 999сўм асосий қарз фоиз ундиришни сўраган. Суд жавобгарни ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамияти бўлгани учун суд қарорида ва бошқа суд ҳужжатларда унинг давлат рўйхатига олинган ташқилий- ҳуқуқий шаклини келтиришни лозим деб топади. Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгар давлат рўйхатига олинган ва ҳисобфактурада келтирилган манзилига юборилган. Ушбу ҳолатлар почта маълумотномаси билан тасдиқланади. Бундан ташқари судга маълум бўлган жамият раҳбарини телефон рақамга СМС хабарномаси юборилгани учун суд жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган. Марғилон туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 3 ноябрь кунги 4-15042202/3218-сонли ҳал қилув қарори билан кредитор Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармасини аризаси қаноатлантирилиб, “Euro Print Gold” МЧЖ соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Банкротни тугатиш бошқарувчиси сифатида суд бошқарувчиси А.А. Ниёзов тайинланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 141-моддасининг учинчи қисмига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонунини 144-моддасининг тўртинчи қисмида суд бошқарувчига қарздор олдидаги қарзни ундириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган. Тугатиш бошқарувчи томонидан банкротни банк айланмалари ва шахсий кабинетидаги электрон ҳисоб-фактуралар таҳлил қилинганида “Euro Print Gold” МЧЖ харидор “Қувасой қурилиш сервис МЧЖга 29 394 000 сўмлик қурилиш молларини етказиб бергани, лекин олинган товарга тўлов қисман амалга оширилиб, 3 194 000 сўм қарздорлик қолгани аниқлаган. Суд бошқарувчиси томонидан жавобгарга талабнома юборилган, унга жавоб берилмагани учун судга даъво аризаси киритилган. Тарафлар ўртасидаги низо маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 47-моддасини биринчи қисмига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низом талаблари асосида ҳисоб-фактуралар электрон кўринишда расмийлаштирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-3бандларига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат 3 ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади.” Даъво талаби жавобгар вакили томонидан тасдиқлаган 2020 йил 7 октябрь кунги 18-сонли ҳисоб-фактура, банкротни банк айланмаси кўчирмаси, даъвогарнинг талабномаси билан исботлангани учун суд талабни қаноатлантиттиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва суд депозитига 30 000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар “Euro Print Gold” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “Қувасой қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятидан 3 194 999 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Д.С. Акрамова