Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/1129 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Ангрен шифо маскани хусусий корхонаси
Source ID 1079346 Claim ID 3190298 PDF Hash bdf6889375dc3a66... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 268-моддаси ИПК 268 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1107-2201/1129-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Х.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Суяров Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 3 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Angren Shifo Maskani” ХК вакиллари А.Усманов (раҳбар), Г.Каримова (2023 йил 2 майдаги ишончномага асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси вакили И.Умрзаков (2023 йил 4 январдаги 01/10-39-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармасининг “Angren Shifo Maskani” ХК ва Ангрен шаҳар ҳокимлигига нисбатан жавобгарга 225 000 000 сўм жарима қўллаш ҳамда тарафлар ўртасида 2018 йил 21 июнда тузилган 255/18-БП-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 6 январдаги 1-сонли, 2020 йил 6 апрелдаги 2-сонли, 2020 йил 16 октябрдаги 3-сонли ҳамда 2021 йил 3 июндаги 4-сонли қўшимча келишув шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими устидан “Angren Shifo Maskani” ХК томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Angren Shifo Maskani” ХК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Ангрен шаҳар ҳокимлигига (бундавн буён матнда шаҳар ҳокимлиги юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга 225 000 000 сўм жарима қўллаш ҳамда тарафлар ўртасида 2018 йил 21 июнда тузилган 255/18-БП-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 6 январдаги 1-сонли, 2020 йил 6 апрелдаги 2-сонли, 2020 йил 16 октябрдаги 3-сонли ҳамда 2021 йил 3 июндаги 4-сонли қўшимча келишув шартномаларини бекор қилишни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Даъвогар, жавобгар ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2018 йил 21 июнда тузилган 255/18-БП-сонли олди-сотди шартномасини, 2 2020 йил 6 январдаги 1-сонли, 2020 йил 6 апрелдаги 2-сонли, 2020 йил 16 октябрдаги 3-сонли ҳамда 2021 йил 3 июндаги 4-сонли қўшимча келишув шартномалари бекор қилинган, жавобгардан даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабининг 225 000 000 сўм жарима ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган. Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида қайтақайта мурожаат қилинаётганлиги, объектни ишга тушириш учун барча ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, хароба бўлиб ётган объектни шу ҳолатга келтириш учун кўп меҳнат қилинганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ажримини бекор қилиш ва апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш сўралган. Суд муҳокамасида шаҳар ҳокимлигидан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уннинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ажримини бекор қилиб, ишни апелляция инстанцияси судига кўриш учун юборишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ажримини бекор қилишни, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг тикланиши рад этилган бўлса судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди), ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилиши ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, жавобгар томонидан ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган муддатда берилган апелляция шикояти 2022 йил 16 сентябрдаги ажрим билан қайтарилган бўлиб, унда қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳал қилув қарори устидан қайта апелляция шикояти билан мурожаат қилинганлиги инобатга олинмаган. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ажримни бекор қилишни, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 283, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин. Ишни кўриб чиқиш натижаларига қараб, суд харажатларини ундириш масаласи ҳал этилсин. Иш апелляция инстанцияси судида кўриш учун Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов А.Абдуллаев