Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/1030 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QASHQADARYO VILOYATI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BOSHQARMASI" Ответчик / Подсудимый "CHIM BELAMOR" хусусий корхонаси
Source ID 1082048 Claim ID 3273937 PDF Hash 5c3dd0b46bc401ff... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2033-моддаси ИПКнинг 2033 law
йича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддаси йича даъво аризасига ушбу Кодекс 151 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 2035-моддаси ИПКнинг 2035 law
Текст решения 8 561 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2023 йил 3 май 4-1806-2301/1027-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, даъвогар Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар «Фаррух Хайитович» хусусий корхонасидан 540 000 сўм компенсация тўлови, 197 100 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а н д и: Даъвогар Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Фаррух Хайитович» хусусий корхонасидан 540 000 сўм компенсация тўлови, 197 100 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринда ИПК) 2033-моддаси 8-қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Шунингдек, ИПКнинг 2033-моддаси 2-қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар, шунингдек даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.05.2019 йилдаги 13-сонли “Биринчи инстанцич суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масаларари тўғрисида”ги Қарорининг 43-банди 3қисмида судлар инобатга олишлари лозимки, даъвогарнинг бундай даъво аризаси жавобгарга (унинг вакилига) топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилиши ёки тилхат олиб топширилиши мумкин. Агар даъво ариза жавобгарга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилган бўлса, даъво аризасига жавобгар уни қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси илова қилиниши шартлиги тушунтирилган. Ушбу даъво аризаси буюртма хат орқали юборилган бўлиб, жавобгар томонидан почта хабарномаси қабул қилиб олинган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар фаолияти ўрганилиб, атроф табиий муҳитни ифлослантирилганлиги ва табиий ресурслардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш тартибини бузганлик туфайли атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш тоифасига таллуқли фаолият турлари бўйича компенсация тўлови ҳисобланган. Даъвогар томонидан ҳисобганган компенсация тўловини тўлаш ҳақида юборилган огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-боб, 5-бандига кўра қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар. Ушбу Низомнинг 3-боб, 5-бандининг 6-қисмида эса атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифаларига мансуб субъектлар (кейинги ўринларда — I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар), ушбу Низомнинг 4 — 7-бобларида келтирилган компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига амал қилган ҳолда иш юритиши қайд этилган. Мазкур ҳолатда жавобгар мансуб субъект эканлиги сабабли ҳар йилда бир марта ёки ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилиши лозим бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар юқорида қайд этилган Низом талабидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан 197 100 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ушбу Низомнинг 31-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий (Олий суд) хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, даъвогар бир йил учун пеня ҳисоблаган бўлсада, лекин ушбу вақт мобайнида судга мурождаат қилмаганлигини ва бу эса пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня миқдорини 78 840 сўмга камайтиришни лозим топди. 72моддасига биноан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Бундан ташқари, ИПКнинг 2035-моддаси 3-қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Суд ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъво талабларини қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 540 000 сўм асосий қарз, 78 840 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджети 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176179, 186, 192, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Фаррух Хайитович» хусусий корхонасидан даъвогар Қашқадарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига компенсация тўлови учун 540 000 сўм асосий қарз, 78 840 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор протест келтириш)га ҳақли. Судья С.Турсунов