Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2004/2493 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қува туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый  "Азимжон Матлубахон Саховати" фермер хўжалиги
Source ID 1081872 Claim ID 3300393 PDF Hash ae2e9bb7f3ef7070... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+998-73) 244 65 30, 244 65 40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 май 4-1501-2004/2493-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси НЭралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Н.Алиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Жалилов (фермер хўжалиги раҳбари) иштирокида, даъвогар Қува тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «Азимжон Матлубахон Саховати» фермер хўжалигига нисбатан 77 943 309,67 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қува тумани давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Азимжон Матлубахон Саховати» фермер хўжалигига нисбатан 77 943 309,67 сўм молиявий жаримани қўллашни сўраган. Суднинг 2020 йил 25 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан жавобгар «Азимжон Матлубахон Саховати» фермер хўжалигига 77 943 309,67 сўм молиявий жарима қўлланилган. Мазкур суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган. Суднинг 02.05.2023 йилдаги ажрими билан жавобгар «Азимжон Матлубахон Саховати» фермер хўжалигининг ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳамда қўлланилган молиявий жаримани бекор қилиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, суднинг 2020 йил 25 декабрь кунги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Даъвогар вакили ишдаги мавжуд ҳужжатларга ва тақдим қилинган далилларга асосланиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан эътирозини баѐн қилиб, аслида фермер хўжалиги томонидан экспорт операциялари амалга оширилмаганлиги, фермер хўжалиги раҳбари номидан имзолар қалбакилаштирилганлиги, мазкур ҳолатлар юзасидан айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги, Қува туман ИИБнинг 2022 йил 31 октябрдаги жиноят ишидан бир қисмини алоҳида шахсларга нисбатан тугатиш тўғрисидаги қарори билан хўжалик ва унинг раҳбарининг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли тугатилганлиги, шу сабабли асоссиз қўлланилган молиявий жарима суммасини бекор қилинишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад этишни лозим деб топади. Қува тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан жавобгар «Азимжон Матлубахон Саховати» фермер хўжалигининг экспорт ва импорт фаолияти бўйича ҳорижий валютадаги тушумни муддатида келиб тушиши таҳлил этилганида, жавобгар чет элда жойлашган якка тартибдаги тадбиркор ―Тайиров Абдихалил Жаныбаевич‖ билан тузилган экспорт шартномаси бўйича экспорт қилинган товарлар учун 25 049,85 АҚШ доллари миқдордаги тушум тушмаган ѐки экспорт қилинган товарлар қайтарилмагани аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган ―Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг 24-бандига асосан ―Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ѐки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан – ―экспорт‖ божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Бунда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади‖. Низомнинг 27-бандида ―Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки «эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди: жарима қўллаш ҳақидаги аризада кўрсатилган контрактлар бўйича ―Валютани тартибга солиш тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ тўлиқ ѐки қисман репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан; асбоб-ускуналар ва (ѐки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ѐки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса; чет элдаги корхона номига олиб чиқилган ҳамда транспортда ташиш ва сақлаш жараѐнида экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган ѐки импорт қилувчи давлат органи томонидан мусодара қилинган товарларга тегишли ваколатли органнинг экспертизаси далолатномаси ва (ѐки) товарлар турган мамлакат божхона органининг божхона назорати остида уларнинг йўқ қилинганлиги ѐки мусодара қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси тақдим этилганда; айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар‖ кўрсатилган. Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Низом талабларидан келиб чиқиб, жами 77 943 309,67 сўм моливий жарима ҳисоблаган ва суд ушбу молиявий жаримани қўллаган. Бироқ, Қува туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг 2022 йил 31 октябрдаги жиноят ишидан бир қисмини алоҳида шахсларга нисбатан тугатиш тўғрисидаги қарорига кўра, «Азимжон Матлубахон Саховати» фермер хўжалиги (Жалилов Абдухошим Азимович)нинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли жиноят ишидан унга тегишли қисми тугатилган. Бу билан тергов ҳаракатлари давомида жавобгар фермер хўжалик томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинмагани ва хўжалик номидан экспорт ҳужжатлари жамият раҳбари ва аъзоларидан ташқари бошқа шахслар томонидан қалбакилаштирилгани аниқланган. Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлиги ва вужудга келган 77 943 309,67 сўм дебиторлик қарздорликни пайдо бўлишида жавобгарнинг айби мавжудлиги ҳамда жавобгар билан ташқи савдо шартномалари тузилганлиги ҳолатларига аризачи томонидан аниқлик киритилмаган. Шунингдек, жавобгар раҳбари суд мажлиси жараѐнида, экспорт операцияларини умуман амалга оширмаганлигини ва экспорт шартномасидан хабари ҳам бўлмаганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буѐн матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади деб белгиланган. Бундай ҳолатда суд, жавобгарга нисбатан молиявий жаримани қўллаш учун қонуний асослар йўқлиги учун аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси ―Давлат божи тўғрисида‖ги Қонуннинг 9-моддасининг 19-бандига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича тарафлар давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд давлат божини ундирмасликни лозим деб топади. Аризачи Қува тумани давлат солиқ инспекцияси тўлаган 17 840 сўм почта харажати зиммасида қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 215-217, 220-222, 259-моддаларига асосан суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Қува тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан тўланган 17 840 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик этувчи Х.Жамолиддинов