Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1692 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Рахимов Давлат Давронович Язык ru
Стороны
Истец / Обвинение Гребенкова Анжелика Владимировна Ответчик / Подсудимый "КАМАР" ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси
Source ID 1079602 Claim ID 3215338 PDF Hash d4ed6fbdfd27ee69... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 30-моддаси ИПКнинг 30 law
йича ИПКнинг 110-моддаси йича ИПК 110 law
онуннинг 27-моддаси онуннинг 27 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2202/1692-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 2 май Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Бозоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ажрими устидан Гребенкова Анжелика Владимировнанинг апелляция шикоятини даъвогар вакили М.Жўраева (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Атоев (2023 йил 10 январдаги 3/23-Е-сонли ордерга асосан)ларнинг иштирокида, Қашқадарё вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Гребенкова Анжелика Владимировна 2010 йил 27 октябрда туғилган вояга етмаган шахс Каххорова Амалия Бахшиллаевна манфаатида жавобгарлар "КАМАР" хусусий корхонаси ва таъсисчиси Каххоров Санжар Бахшуллаевичга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, “КАМАР" ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг 2019 йил 9 декабр кунидаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суднинг ажрими билан иш бўйича низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари маркази жалб қилинган. Суднинг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган. Даъвогарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида асоссиз хулосага келганлигини, ИПКда кўрсатилган корпоратив низоларнинг рўйхати тугал ҳисобланмаслигини, ушбу умумий йиғилиш қарори вояга етмаган шахс Каххорова Амилия Бахшуллаевнанинг ҳуқуқларига таъсир қилувчи қарор ҳисобланишини, мазкур умумий йиғилиш қарори қонун ҳужжатларига зид равишда ўтказилганлигини билдириб, апелляция шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикояти асоссиз эканлигини, мазкур низо корпоратив низо бўйича ишлар жумласига кирмаслигини, даъвогар таъсисчи ҳисобланмаслигини, жавобгар хўжалик ширкати, акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият эмаслигини, балки ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот, яъни хусусий корхона ҳисобланишини, бундан ташқари даъвогар томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши сўралаётган 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли қарор собиқ марҳум раҳбар оила-аъзоларининг ўзаро йиғилиш қарори бўлиб, жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори эмаслигини, мазкур низо мерос мол-мулкни бўлиш билан боғлиқлигини, мерос билан боғлиқ низолар фуқаролик судларида кўрилиши кераклигини билдириб, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига асосан суд мажлисини учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар вояга етмаган шахс Каххорова Амалия Бахшиллаевнанинг отаси Каххоров Бахшулла Нуриддинович "КАМАР" ишлаб чиқариш ва савдо фирмасини 100 фоиз таъсисчиси 2019 йил 22 ноябр куни вафот этган. 2019 йил 9 декабрдаги "КАМАР" ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси собиқ мулкдори Каххоров Бахшулла Нуриддиновичнинг оила аъзоларининг 1-сонли умумий йиғилиши ўтказилган. Унга кўра фирманинг таъсисчилигини ҳамда фирма номидан белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича бошқаришни собиқ мулкдорнинг ўғли Каххоров Санжар Бахшуллоевичга ўтказилган. Каххоров Санжар Бахшуллоевичнинг 2019 йил 10 декабрдаги 1-сонли қарори билан 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан “КАМАР” ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг барча мол мулки, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари ҳамда бошқа мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси сифатида ташкилий ҳуқуқий шаклини “KAMAR” хусусий корхонаси шаклига ўзгартирган. Шаҳрисабз туман давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 20 декабрдаги №8501-сонли реестр рақами билан “КАМАР” ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг ҳуқуқий мақоми ўзгартирилиб, “KAMAR” хусусий корхонаси сифатида рўйхатга олинган. Шундан кейин, даъвогар Гребенкова Анжелика Владимировна 2010 йил 27 октябрда туғилган вояга етмаган шахс Каххорова Амалия Бахшиллаевна манфаатида “КАМАР" ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг 2019 йил 9 декабр кунидаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. ИПКнинг 30-моддасига асосан, корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига қуйидагилар киради: 1) юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар; 2) хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар, бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно; 3) юридик шахс иштирокчиларининг (муассисларининг, аъзоларининг) юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича низолар; 4) қимматли қоғозлар эмиссияси билан, шу жумладан эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш билан, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимлар, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча равишда чиқариш) натижалари бўйича ҳисоботлар (хабарномалар) юзасидан низолашиш билан боғлиқ низолар; 5) қимматли қоғозларни номинал сақловчиларнинг акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, қонунда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни қимматли қоғозларни жойлаштириш ва (ёки) уларнинг муомаласи муносабати билан қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари томонидан амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятидан келиб чиқадиган низолар; 6) юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги низолар; 7) юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолар. Мазкур модданинг иккинчи қисмида қонунга мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига бошқа низолар ҳам киритилиши мукинлиги белгиланган. Биринчи инстанция суди, даъвогар томонидан ҳақиқий эмас деб топиш сўралаётган 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли қарор "КАМАР" ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси собиқ раҳбар марҳум Каххоров Бахшулла Нуриддиновичнинг оила-аъзоларининг ўзаро йиғилиш қарорилиги, уни жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори деб бўлмаслиги, мазкур низо мерос мол-мулкни бўлиш билан боғлиқлиги, мерос билан боғлиқ низолар фуқаролик судларида кўрилиши лозимлиги ҳақидаги асослар билан даъвогарнинг даъво аризаси бўйича ИПКнинг 110-моддасининг 1-бандига кўра иш юритишни тугатиш ҳақида барвақт хулосага келган. Ваҳоланки, Каххоров Санжар Бахшуллоевичнинг 2019 йил 10 декабрдаги 1-сонли қарори билан 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан “КАМАР” ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг барча мол мулки, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари ҳамда бошқа мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси сифатида ташкилий ҳуқуқий шаклини “KAMAR” хусусий корхонаси шаклига ўзгартирлиб, қайта ташкил этилганлиги сабабли мазкур низо пайдо бўлган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Шаҳрисабз туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан берилган 11.01.2023 йидаги 41-сонли маълумотномада “Камар” хусусий корхонасининг қайта давлат рўйхатидан ўтказилишига асос хусусий корхона раҳбари Каххоров Бахшулла Нуриддиновичнинг вафот этганлиги сабабли корхона аъзоларининг 2019 йил 9 декабрдаги №1-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан мархум корхона таъсисчисининг ўғли Қаххоров Санжар Бахшуллоевич номига расмийлаштирилганлиги ҳақида баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуннинг 3моддасида кўра, мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади. Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидир. Хусусий корхона ўз мулкида алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда уларни амалга ошириши, мажбуриятларни бажариши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Қонуннинг 27-моддасида хусусий корхона мулкдори хусусий корхонани мол-мулк мажмуаси сифатида сотишга, ҳадя қилишга, васият қилиб қолдиришга ёки уни ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказишга ҳақли эканлиги. Хусусий корхона бошқа шахсга берилган тақдирда ўзининг фирма номидан, товар белгиларидан, хизмат кўрсатиш белгиларидан ҳамда мазкур хусусий корхона ва унинг маҳсулотини, у бажараётган ишларни ёки кўрсатаётган хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари, агар қонунчиликда ёхуд шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, янги мулкдорга ўтади деб белгиланган. "КАМАР" ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг 2015 йил 3 октябрдаги 8501-сонли реестр рақами билан руйхатдан ўтказилган низомининг 4.2-бандида таъсис этувчилар таркиби фирманинг таъсис этувчисининг қарори билан ўзгартирилиши мумкинлиги, фирмага янги таъсис этувчини қабул қилиш ва унинг улушини белгилаш амалдаги қонунчиликка асосан таъсис этувчининг қарори билан белгиланади деб акс эттирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (Бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир деб белгиланган. ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Мазкур ҳолатда 2019 йил 9 декабрдаги "КАМАР" ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси собиқ мулкдори Каххоров Бахшулла Нуриддиновичнинг оила аъзоларининг 1-сонли умумий йиғилиши ўтказиб, фирманинг таъсисчилигини ҳамда фирма номидан белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича бошқаришни собиқ мулкдорнинг ўғли Каххоров Санжар Бахшуллоевичга ўтказилганлиги юқоридаги қонун нормаларига зид равишда амалга оширилган. Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ажримни бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПКнинг 279-моддаси 1-қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига даъво аризаси учун олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи, 24.600 сўм почта ҳаражатлари, Республика бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига даъвогар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари, Олий суд депозит ҳисобрақамига 82.500 сўм суд харажатлари ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ажрими бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. 6 Каххоров Бахшулла Нуриддиновичнинг оила аъзоларининг 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3.000.000 сўм давлат божи, биринчи инстанция ва апелляция инстанциялари учун тўланган жами 54.600 сў почта харажатлари: Республика бюджетига ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ 1.500.000 сўм давлат божи: Олий суд депозит ҳисобрақамига 82.500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Уни устидан Олий судга кассация шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Бозоров Судьялар Ҳ.Турсунов Д.Рахимов