← Назад
Решение #599060 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 39 | — | law | |
| ЖКнинг | 228 | — | law | |
| ЖКнинг | 209 | — | law | |
| ЖКнинг | 230-1 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2213/43746-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Эшимбетова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья В.Ли
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари – бош юрисконсульт Ғ.Шукуров ва инспекция бошлиғи И.Муслимов
(2023 йил 18 апрелдаги 01-01/01-2092-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари – юриконсульт Б.Камаров (2022 йил 4 июлдаги 128-сонли ишончнома
асосида), юрисконсульт Б.Исмоилов (2023 йил 11 апрелдаги 3-10-сонли
ишончнома асосида) ва бош мутахассис О.Толочко (2023 йил 19 апрелдаги
13-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил (Бизнес омбудсман) девони вакили –
етакчи инспектор Д.Махмудов (2023 йил 11 мартдаги И-01-36-39-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Тошкент шаҳар Табиат
ресурслари бошқармасининг жавобгар “Yangi Zamon Bino” маъсулияти
чекланган жамиятидан 820 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар ёки Бошқарма деб юритилади) иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Yangi Zamon Bino” маъсулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)дан
820 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида Бошқарманинг 2022 йил 6 июлдаги
117-сонли буйруғи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат
қўмитаси раисининг 2022 йил 25 февралдаги 55-сонли буйруғи ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилининг жавобгарда текшириш ўтказиш юзасидан 2022 йил 28 июндаги
439-992-310 махсус рақамли келишувига асосан 2022 йилнинг 13 июлидан
22 июлига қадар тегишли Ишчи гуруҳи томонидан жавобгар раҳбари
хабардорлигида текширув ўтказилганлиги, текширишда жавобгарнинг Тошкент
шаҳрида жойлашган 10 та қурилиш объектларида ер-сув ресурсларини
ифлослантириш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, атмосфера
ҳавосини ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда парваришлашга оид
қонун ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги, жавобгар
томонидан атроф-муҳит муҳофазисини таъминлашга доир чора-тадбирлар
режалари ишлаб чиқилмаганлиги ва амалий иш фаолиятида қўлланилмасдан
ҳамда амалда тадбиқ қилинмасдан қолдирганлиги аниқланганлиги, хусусан,
жавобгарга қарашли:
- Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Илтифот кўчаси, 29-уй манзилида
Мудофаа вазирлиги учун қурилаётган 2 та 5-қаватли бинолар қурилиши ер
майдонларидаги дарахтлар сони 496 тани, шундан асосан 3 – 8 ёшли
дарахтларни ташкил этиши аниқланганлиги, 2022 йилда янги кўчатлар
экилмасдан, мавжуд дарахтларга суғорилмасдан, биологик ва кимёвий
агротехник ишлов ва парвариш ўтказилмасдан қолдирилиши натижасида 2 туп
ўрик, 1 туп олча, 10 туп арча, 1 туп терак ва 1 туп чинор дарахтлари тўлиқ қуриб
қолиши ҳолатига келиб қолганлиги аниқланганлиги, бунинг натижасида
ўсимлик дунёсига етказилган зарар 21 450 000 сўмни ташкил қилганлиги;
- Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 27-уй манзилида
19 та 9-қаватли бинолар қурилиши ер майдонларидаги дарахтлар сони 30 тани,
шундан асосан 2 – 6 ёшли дарахтларни ташкил этиши аниқланганлиги,
2022 йилда янги кўчатлар экилмасдан, мавжуд дарахтлар суғорилмасдан,
биологик ва кимёвий агротехник ишлов ва парвариш ўтказилмасдан
қолдирилиши натижасида 1 туп эман дарахти қуриб қолганлиги ҳамда 1 туп
ўрик ва 2 туп олча дарахтлари ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан кесиб
юборилганлиги аниқланганлиги, бунинг натижасида ўсимлик дунёсига
етказилган зарар 12 000 000 сўмни ташкил қилганлиги;
- Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент ва Мирзо Улуғбек кўчалари
кесишмаси манзилида 4 та 7-қаватли ва 4 та 12-қаватли турар жой мажмуалари
қурилиши ер майдонларидаги мавжуд 3 – 10 ёшли дарахтлардан 5 туп хурмо
дарахтлари ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан кесиб юборилганлиги
аниқланганлиги, бунинг натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар
7 500 000 сўмни ташкил қилганлиги;
- Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчасидаги 2 та 16-қаватли,
2 та 14-қаватли, 1 та 12-қаватли турар жой мажмуалари ҳамда 1 та 12-қаватли
бизнес маркази, шунингдек, 250 та автотранспорт воситаларига мўлжалланган ер
ости автотураргоҳи қурилиши ер майдонларидаги дарахтлар сони 47 тани,
шундан асосан 3 – 15 ёшли дарахтларни ташкил этиши аниқланганлиги, улардан
2 туп акация ва 7 туп арча дарахтлари қуриб қолганлиги, таг қисмлари
бетонланганлиги оқибатида шикастланланлиги аниқланганлиги, бунинг
натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар 16 800 000 сўмни ташкил
қилганлиги;
- Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида турар жой
мажмуалари қурилиши ер майдонларидаги дарахтлар сони 110 тани, шундан
асосан 3 – 15 ёшли дарахтларни ташкил этиши аниқланганлиги, улардан 15 туп,
шундан 1 туп ёнғоқ, 7 туп арча, 2 туп заранг ва 5 туп ўрик дарахтлари қуриб
қолганлиги аниқланганлиги, бунинг натижасида ўсимлик дунёсига етказилган
зарар 19 050 000 сўмни ташкил қилганлиги;
- Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дарҳон ва Кичик ҳалқа
йўли (ТКХАЙ) кўчаларининг кесишмасида 21 та 12-қаватли ва 7 та 9-қаватли
турар жой мажмуалари ҳамда 520 ўринли мактаб қурилиши ер майдонларидаги
дарахтлар сони 158 тани, шундан асосан 3 – 15 ёшли дарахтларни ташкил этиши
аниқланганлиги, улардан 11 туп арча дарахтлари қуриб қолганлиги ҳамда 8 туп
айланта дарахтлари таг қисмидан ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан
кесиб юборилганлиги аниқланганлиги, бунинг натижасида ўсимлик дунёсига
етказилган зарар 27 150 000 сўмни ташкил қилганлиги;
- бундан ташқари, 2021 йил 16 ноябрда жавобгарга қарашли Тошкент
шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дарҳон ва ТКХАЙ кесишмасида
21 та 12-қаватли ва 7 та 9-қаватли турар жой мажмуалари ҳамда 520 ўринли
мактаб қурилиши ер майдонларида ўтказилган текширишда мазкур объектда
қурилиш ишлари даврида бажарилган ҳандак (котлован) қазиш ишлари олиб
борилган ҳудудларда ҳам соғлом ўсиб турган турли турдаги қимматли ва кам
қимматли жами 55 туп, шундан 5 туп чинор, 2 туп эман, 4 туп каштан, 2 туп
шумтол, 2 туп катальна, 2 туп ўрик, 1 туп олхури, 1 туп олча, 1 туп олма, 8 туп
айланта ва 28 туп арча дарахтлари таг қисмидан ноқонуний равишда
ўзбошимчалик билан кесиб юборилганлиги ва илдизлари билан қўпорилиб
ташланганлиги ҳолати жавобгарнинг экология ходими Х.Халилов иштирокида
аниқланганлиги ва тегишли далолатнома расмийлаштирилганлиги, бунинг
натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар 716 850 000 сўмни ташкил
қилганлиги, жавобгарнинг қонунбузилиш ҳаракатлари оқибатида жами 121 туп,
шундан 70 туп дарахтларнинг ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан кесиб
юборганлиги ва 51 туп дарахларнинг қуриб қолишига йўл қўйилганлиги
натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар 820 800 000 сўмни ташкил
қилиши ва ушбу сумма даъвогар фойдасига ундирилиши лозимлигини
кўрсатган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгар томонидан қарздорлик қисман тан олиниб, судга
қадар тўланганлиги сабабли, Бошқарманинг даъво талаби қисман
қаноатлантирилиб, жавобгардан Бошқарма фойдасига 795 929 345,80 сўм асосий
қарз, 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 15 918 586,91 сўм
давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги
қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда судлар 2021 йил 16 ноябрдаги далолатнома асосида
зарар ундириши лозимлиги ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, чунки
текшириш ноқонуний ўтказилганлиги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасига зид равишда текширишдан
30 кун олдин тадбиркорлик субьектига хабар берилмаганлиги, тадбиркорлик
субъектига ҳуқуқлари тушинтирилмаганлиги ва бу ҳақда баённома
тузилмаганлиги, текширувчиларда текшириш ўтказиш учун асос бўловчи
ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги ва шунинг учун текшириш ноқонуний
эканлиги, текшириш далолатномасини бир нусхаси МЧЖга топширмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида (МЖтК)ги
кодексига асоосан 2021 йил 16 ноябрдаги ҳолат юзасидан МЧЖнинг мансабдор
шахслари жавобгарликка тортилмаганлиги, 2021 йил 16 ноябрдаги далолатнома
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги қарори билан тасдиқланган
Низом талабларига мос келмаслиги ва шунинг учун ҳам ушбу далолатнома
ноқонуний эканлиги, ушбу далолатнома текширувда иштирок этган энг юқори
мансабга эга бўлган И.Муслимовнинг имзоси мавжуд эмаслиги ва шунинг учун
ушбу далолатнома охиригача расмийлаштирилган деб бўлмаслиги, даъвогар
томонидан берилган 2021 йил 4 майдаги 04-691-сонли давлат экологик
экспертиза хулосасида қурилиш учун режааштирилган ер майдонида дарахтлар
мавжуд эмас деб кўрсатилганлиги ва шунинг учун мавжуд бўлмаган дарахтларни
кесиб юбориб бўлмаслиги, даъвогар 2021 йил 16 ноябрда ўтказилган текширувга
асос қилиб, Бошқарманинг 2021 йил 30 сентябрдаги буйруғини келтирганлиги,
ушбу буйруқнинг иловасида инспекторларнинг рўйхати келтирилган бўлиб,
аммо 2021 йил 16 ноябрдаги далолатномани имзоланган инспекторларнинг
кўпчилиги ушбу рўйхатда кўрсатилмаганлиги, даъвогар томондан тақдим
қилинган инвентаризация далолатномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
17 январдаги 43-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига жавоб
бермаслиги, ушбу далолатномада ер участкаси МЧЖга тегишли эканлиги қайд
қилинганлиги, бироқ, ўша пайтда ер участкаси “Unique Trade Business” МЧЖга
тегишли бўлганлиги, ушбу далолатномада МЧЖ вакилининг имзоси мавжуд
эмаслиги, далолатномада “Ойдин” маҳалла раиси А.Хасаннинг имзоси
мавжудлиги, аммо, А.Хасан 2022 йил 23 майдаги 237-сонли буйруқ билан раис
этиб тайинланганлиги, А.Хасан ва МЧЖ вакили ўртасида бўлган суҳбатда
Бошқарма вакиллари 2022 йилнинг охирида ушбу далолатномага имзо қўйишни
илтимос қилганлиги ва ушбу далолатноманинг ҳуқуқий оқибатини билмасдан
ҳамда унинг мазмунидан хабадор бўлмасдан туриб имзоланганлигини маълум
қилганлиги, бу ҳолат учун ҳужжатларни қалбакиллаштириш (ЖКнинг
228-моддаси), мансаб сохтакорлиги (ЖКнинг 209-моддаси), далилларни
сохталаштириш (қалбакилаштириш) (ЖКнинг 230-1-моддаси) ва Жиноят
кодексининг бошқа моддаларида назарда тутилган жиноий жавобгарликка
тортилиши мумкинлиги, ундан олдин ҳам Бошқарма вакиллари аслига мос
келмайдиган ҳужжатнинг нусхасини тақдим қилганлиги, бу ҳам далилларни
сохталаштириш (қалбакилаштириш) ҳисобланиши, МЧЖ вакиллари ушбу
ҳолатларга баҳо бериб, хусусий ажрим чиқаришни сўраганлиги, аммо, суд ушбу
ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бермаганлигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий
вориси Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, даъво аризасида 7 та ҳолат кўрсатилганлиги, улардан 6 таси
бўйича низо мавжуд эмаслиги, низо фақат 2021 йил ноябрдаги далолатнома
юзасидан эканлиги, Текширув электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга
олинмаганлиги, текшириш ўтказишга қонунда белгиланган асослар мавжуд
бўлмаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини
бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
шикоят асоссиз эканлиги, 2022 йилдаги далолатномада 2021 йилнинг ноябрь
ойида аниқланган қонунбузилиш қайд қилинганлиги, далолатноманинг бир
нусхасини жавобгар олганганлиги, аммо, ҳеч қандай эътироз билдирмаганлиги,
2021 йилдаги далолатномада қайд қилинган қонунбузилиш ҳақида Тошкент
шаҳар прокуратурасига хабар берилганлиги, аммо жавоб келмаганлиги,
2021 йилдаги ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилмаганлиги,
чунки зарар миқдори кўп бўлганлиги учун прокуратурага мурожаат
қилинганлиги,
2021 йил ноябрь ойида утказилган текшириш Бошқарма
бошлиғининг рейд ўтказиш ҳақидаги буйруғи асос бўлганлиги, унинг нусхаси
жавобгар вакили Халиловга топширилганлиги, текширишни рўйхатга олиш
китоби тақдим қилинмаганлиги сабабли ёзув киритилмаганлиги, Текширув
электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаганлиги, чунки бундай
ҳолатда рўйхатдан ўтказиш талаб этилмаслиги, фақат текширишдан кейин
24 соат ичида ушбу тизимга маълумот киритилиши лозимлиги, шунинг учун
бундай маълумот киритилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Бизнес омбудсман девонининг вакили жавобгарнинг мурожаатига асосан
ўрганиш ўтказилганлиги, ўрганиш жараёнида 2021 йилнинг ноябрь ойида
текшириш ўтказилганлиги ҳақида даъвогар томонидан 2021 йил 16 ноябрь куни
соат 18:25да Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига маълумот
киритилганлиги, маълумотга фақат текшириш ўтказиш ҳақидаги буйруқ
ва текшириш далолатномаси илова қилинганлиги маълум бўлганлиги, қонун
бўйича 3 та ҳолатда рўйхатдан ўтказмасдан текшириш ўтказиш мумкинлиги,
бунда, текширишдан кейин 24 соатда тизимга маълумот киритиши кераклиги ва
унда текшириш ўтказиш учун ўша 3 та ҳолатдан бирини кўрсатилиши
кераклиги, мазкур ҳолатда маълумотга текшириш ўтказиш учун асос бўлган
ҳужжат илова қилинмаганлиги ва текшириш далолатномасида ҳам акс
эттирилмаганлиги, далолатномада текшириш китобига ёзув киритилганлиги ёки
киритиш имкони бўлмаганлиги сабаби кўрсатилмаганлиги, текшириш дастурига
ҳам ҳавола қилинмаганлиги, адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқи
тушунтирилмаганлигини баён қилиб, қонун доирасида қарор қабул қилишни
сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни
қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогарнинг даъво аризасида Бошқарманинг 2022 йил 6 июлдаги
117-сонли буйруғи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат
қўмитаси раисининг 2022 йил 25 февралдаги 55-сонли буйруғи ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилининг жавобгарда текшириш ўтказиш юзасидан 2022 йил 28 июндаги
439-992-310 махсус рақамли келишувига асосан 2022 йилнинг 13 июлидан
22 июлига қадар тегишли ишчи гуруҳ томонидан жавобгар раҳбари
хабардорлигида текширув ўтказилганлиги, текширишда жавобгарнинг Тошкент
шаҳрида жойлашган 10 та қурилиш объектларида ер-сув ресурсларини
ифлослантириш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, атмосфера
ҳавосини ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда парваришлашга оид
қонун ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги, жавобгар
томонидан атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга доир чора-тадбирлар
режалари ишлаб чиқилмаганлиги ва амалий иш фаолиятида қўлланилмасдан
ҳамда амалда тадбиқ қилинмасдан қолдирганлиги аниқланганлигини кўрсатган.
Текшириш натижаси бўйича 2022 йил 22 июлда тузилган далолатномага
кўра, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда парваришлашга оид қонун
ҳужжатлар талаблари бузилиши натижасида жавобгарга қарашли Тошкент
шаҳар, Яшнобод тумани, Илтифот кўчаси, 29-уй манзилида Мудофаа вазирлиги
учун қурилаётган 2 та 5-қаватли бинолар қурилиши объектида ўсимлик дунёсига
етказилган зарар 21 450 000 сўмни, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона
йўли кўчаси, 27-уй манзилида 19 та 9-қаватли бинолар қурилиши объектида
ўсимлик дунёсига етказилган зарар 12 000 000 сўмни, Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани, Паркент ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаси манзилида
4 та 7-қаватли ва 4 та 12-қаватли турар жой мажмуалари қурилиши объектида
ўсимлик дунёсига етказилган зарар 7 500 000 сўмни, Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани, Истиқбол кўчасидаги 2 та 16-қаватли, 2 та 14-қаватли, 1 та 12-қаватли
турар жой мажмуалари ҳамда 1 та 12-қаватли бизнес маркази, шунингдек, 250 та
автотранспорт воситаларига мўлжалланган ер ости автотураргоҳи қурилиши
объектида ўсимлик дунёсига етказилган зарар 16 800 000 сўмни, Тошкент шаҳар,
Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида турар жой мажмуалари қурилиши
объектида ўсимлик дунёсига етказилган зарар 19 050 000 сўмни, Тошкент шаҳар,
Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дарҳон ва Кичик ҳалқа йўли (ТКХАЙ)
кўчаларининг кесишмасида 21 та 12-қаватли ва 7 та 9-қаватли турар жой
мажмуалари ҳамда 520 ўринли мактаб қурилиши объектида ўсимлик дунёсига
етказилган зарар 27 150 000 сўмни ташкил қилган.
Ушбу объектлар қурилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш учун
жавобгар 2022 йил 24 август куни 1116-сонли тўлов топшириқномаси билан
23 364 629,80 сўм, 1117-сонли тўлов топшириқномаси билан 24 354 000 сўм,
1118-сонли тўлов топшириқномаси билан 23 955 009,22 сўм, 1119-сонли тўлов
топшириқномаси билан 37 191 516,80 сўм, 1120-сонли тўлов топшириқномаси
билан 22 140 015,51 сўм, 1121-сонли тўлов топшириқномаси билан
26 046 151,10 сўм, 1122-сонли тўлов топшириқномаси билан 22 878 000 сўм
ва 1123-сонли тўлов топшириқномаси билан 24 870 654,20 сўм, жами
192 150 756,63 сўм тўлаб берган.
Шунингдек, текшириш натижаси бўйича 2022 йил 22 июлда тузилган
далолатномада 2021 йил 16 ноябрда жавобгарга қарашли Тошкент шаҳар,
Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дарҳон ва ТКХАЙ кесишмасида 21 та 12-қаватли
ва 7 та 9-қаватли турар жой мажмуалари ҳамда 520 ўринли мактаб қурилиши ер
майдонларида ўтказилган текширишда мазкур объектда қурилиш ишлари
даврида бажарилган ҳандак (котлован) қазиш ишлари олиб борилган ҳудудларда
ҳам соғлом ўсиб турган турли турдаги қимматли ва кам қимматли жами 55 туп
дарахт таг қисмидан ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан кесиб
юборилганлиги ва илдизлари билан қўпорилиб ташланганлиги, бунинг
натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар 716 850 000 сўмни ташкил
қилганлигини кўрсатган.
Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган 2021 йил 16 ноябрдаги далолатномага
кўра, даъвогар вакиллари томонидан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани,
собиқ Экскаватор заводи ҳудуди, ҳозирги кунда жавобгар томонидан қурилиш
олиб борилаётган ҳудуд ўрганилган ва ўрганиш натижасида хандақ (котлован)
қазиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда ҳеч қандай рухсатсиз жами 55 дона
дарахт илдизи билан қўпорилиб, йўқ қилинганлиги аниқланган.
Бироқ, даъвогар вакиллари томонидан 2021 йил 16 ноябрда ушбу объектда
текшириш “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан
назорат қилиш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли ва “Тадбиркорлик
субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сонли фармонлари,
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сонли қарори билан
тасдиқланган “Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисида”ги Низом, Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 7 сентябрда 3067-сон
билан рўйхатга “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик
субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш
тартиби ҳақида”ги Вақтинчалик низом (текшириш пайтида амалда бўлган,
2022 йил 20 октябрда ўз кучини йўқотган) талабларига риоя қилмасдан
ўтказилган.
Хусусан, текириш ўтказиш ва натижаси бўйича далолатнома тузишда:
- текшириш ўтказишидан олдин жавобгар текшириш ўтказилишидан
олдин хабардор қилинмаган;
- текшириш бошланишдан олдин жавобгарга текшириш ўтказиш ҳуқуқи
учун зарур бўлган ҳужжатларни кўрсатмаган, текширувни амалга оширувчи
мансабдор шахс томонидан жавобгарнинг ваколатли вакилига унинг текширувда
иштирок этиш учун юридик хизмат вакилларини ва (ёки) адвокатни жалб этиш
ёки уларнинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилиб, бу ҳақда
баённома тузилмаган;
- белгиланган тартибда текширишларни рўйхатга олиш дафтарида
ёзувларни амалга оширмаган;
- текширувлар натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномада
текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат кўрсатилмаган;
- далолатнома даъвогар вакили – инспекция бошлиғи ўринбосари
И.Муслимов томонидан имзоланмаган;
- далолатноманинг бир нусхаси жавобгарга топширмаган;
- даъвогар томонидан Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона
тизимига киритилган ўтказилган текшириш натижаларига текшириш ўтказиш
учун бўлган ҳужжат илова қилмаган.
Шунингдек, текшириш натижаси бўйича атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари
талаблари бузилишини бартараф қилиш тўғрисидаги жавобгарга ёзма кўрсатма
берилмаган. Ўтказилган текшириш ҳақида жавобгарга 2022 йил 22 июлда
расмийлаштирилган далолатномадан маълум бўлган.
Бундай ҳолатда жавобгарда 2021 йил 16 ноябрда ўтказилган текширув
қонунга хилофдир.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонунни
бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Шунинг учун 2021 йил 16 ноябрда ўтказилган текширув натижаси бўйича
расмийлаштирилган далолатнома далил сифатида қабул қилинмайди.
Қолаверса, даъвогарнинг 2021 йил 4 майдаги Давлат экологик
экспертизасининг хулосасида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Катта
Дарҳон ва ТКХАЙ чорраҳаси (Экскаватор заводининг олдинги майдони)
манзилидаги “Unique Trade Business” МЧЖнинг умумий ер майдони 29691 кв.м,
шундан қурилиш майдони 9871 кв.м, яшил зона 5756 кв.м., қаттиқ қопламали
майдони 18036 кв.м.ни ташкил қилиши, режалаштирилган қурилиш ҳудудида
дарахтлар мавжуд эмаслиги, объектнинг қурилиши флорага таъсир қилмаслиги
қайд қилинган. Аксинча, 2021 йил 16 ноябрдаги далолатномада Тошкент шаҳар,
Мирзо Улуғбек тумани, собиқ Экскаватор заводи ҳудуди, ҳозирги кунда
жавобгар томонидан қурилиш олиб борилаётган ҳудуд ўрганиш натижасида
хандақ (котлован) қазиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда ҳеч қандай
рухсатсиз жами 55 дона дарахтлари илдизи билан қўпорилиб, йўқ қилинганлиги
кўрсатилган.
Даъвогарнинг 2021 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек
тумани, Катта Дарҳон ва ТКХАЙ чорраҳаси (Экскаватор заводининг олдинги
майдони) манзилидаги дарахтлар инвентаризация қилинганлиги ва далолатнома
тузилганлиги, далолатномада дарахтлар ва буталарнинг жойлашиш схемаси
тузилганлиги, далолатнома иловасида дарахтларнинг сони, уларнинг ҳолати
ва диаметри кўрсатилганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди.
Чунки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарори билан
тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар
ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан
ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2022 йил 22 августда ўз кучини
йўқотган)нинг 3-бобида давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги
дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра хатловни
ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари қабул қилинади. Ушбу қарорларда хатловни ўтказиш бўйича Ишчи
гуруҳ таркиби, хатловларни ўтказиш вақти ва натижаларини тақдим этиш
муддатлари белгиланади. Ишчи гуруҳ таркиби маҳаллий давлат ҳокимияти,
Давлат экология қўмитаси, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш органлари вакиллари ҳамда
ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудларда хатлов ўтказишга масъул
бўлган ташкилотлар вакилларидан иборат бўлади. Хатлов икки босқичда амалга
оширилади:
- хатлов ўтказишга масъул шахслар томонидан жойига чиққан ҳолда
дарахтларни ҳисобга олиш ва уларни журналда қайд этиш;
- қайд этилган маълумотларни қайта ишлаш, умумлаштириш, ушбу
Низомга 3-иловада келтирилган Дарахтлар хатловини рўйхатга олиш дафтарига
(кейинги ўринларда Рўйхатга олиш дафтари деб аталади) киритиш ҳамда
электрон базани шакллантириш.
Бироқ, 2021 йил 20 октябрдаги инвентаризация далолатномасининг кириш
қисмида далолатнома тузувчи сифатида фақат давлат инспектори У.Юлдашев
кўрсатилган, далолатноманинг якунловчи қисмида имзо чекувчилар сифатида
давлат инспектори У.Юлдашев, мансаби кўрсатилмаган шахс – К.Бектурганов
кўрсатилган ва холис сифатида “Ойдина” МФЙ раиси (вакили) А.Хасан
кўрсатилиб, улар томонидан имзоланган. Яъни, Ишчи гурух таркиби Низом
талабига жавоб бермайди. Қолаверса, далолатномага имзо қўйган А.Хасан
Мирзо Улуғбек тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш
бўлимининг 2022 йил 23 майдаги 237-сонли буйруғи билан “Ойдин” маҳалла
раиси этиб тайинланган.
Баён этилганлардан кўринадики, судлар низони ҳал этишда иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул
қилинишга сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан
иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатларини бекор
қилишни ва даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг
10
8-бандига асосан даъвогар атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан
ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш
ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда
бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг
ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинганлиги сабабли ишни биринчи инстанция судида кўриш учун даъвогардан
республика бюджетига давлат божи ундирилмайди. Даъво аризаси билан
мурожаат қилишда тўланган 24 000 сўм почта жаражатлари даъвогар зиммасида
қолдирилади. Жавобгар томонидан апелляция шикояти билан мурожаат
қилишда тўланган 7 959 293,46 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажатлари ҳамда кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган
7 959 294 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари, жами
15 972 587,46 сўм суд харажатлари даъвогар ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Yangi Zamon Bino” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармасининг даъво талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармасидан “Yangi Zamon Bino”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 15 972 587,46 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал
қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев