Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1699 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека банк АТБ Ответчик / Подсудимый "UTI PLOMB" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086634 Claim ID 3248842 PDF Hash 0cc1afb8a083efda... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 май 4-1102-2302/1699-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси С.Маткурбанова котибалигида, даъвогар – “---------” АТИБнинг жавобгар – “---------” МЧЖ ҳамда учинчи шахс – “---------” МЧЖга нисбатан ундирувни 2020 йил 11 сентябрдаги № 202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров шартномасидаги гаров мулки бўлган “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-150-1 ком. қисмига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – ********* (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “---------” АТИБ (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “---------” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳамда “---------” МЧЖ (бундан буѐн матнда – учинчи шахс деб юритилади)га нисбатан ундирувни 2020 йил 11 сентябрдаги № 202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров шартномасидаги гаров мулки бўлган “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-1501 ком. қисмига қаратишни сўраган. Суднинг 2023 йил 25 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида хусусий нотариус Ғ.Холбаев жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгар ва учинчи шахсларнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Бундан ташқари, учинчи шахс сифатида хусусий нотариус Ғ.Холбаев бугунги суд мажлисида иштирок этмади бироқ, суднинг 2023 йил 25 апрелдаги ажримига имзо ва мухр билан қабул “олдим” қайди билан қабул қилиб олинганлигини тасдиқлаган шунингдек, учинчи шахс “---------” МЧЖнинг манзилига юборилган суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими бўйича почта алоқаси ходимлари томонидан “манзил тўлиқ кўрсатилмаган” қайди билан гибрид почта тизимига маълумот киритилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди Суд мажлисида иштирок этган даъво вакили талабларини қўллаб қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “---------” АТИБ Тошкент шаҳар филиали амалиѐт бошқармаси ва “---------” МЧЖ ўртасида 2020 йил 9 сентябрда 19-сонли хорижий валютада савдони молиялаштириш аккредитив шартномаси имзоланган. Мазкур аккредитив (кредит) таъминоти сифатида банк, “---------” МЧЖ ва “---------” МЧЖлар ўртасида тузилган 2020 йил 25 августдаги гаров мулкларини баҳолаш бўйича келишув далолатномасига асосан “---------” МЧЖга тегишли, бугунги кунда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўрта Овул Фурқат кўчаси 1уйда жойлашган пластик қувурлар ишлаб чиқариш линиялари (“Одношнековый экструдер МTV 60/30D” для горячего и холодного водоснабжения из PPR (полипропилен) марки – ПН 20 диаметром от 20-63, по производству водопроводных труб из ПНД диаметром от 20-63, производство Турция а кол. 1 комплект” ва “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-150-1 ком.) ҳамда майдаланган тош ишлаб чиқарадиган технологик ускуналари (дробилка) (Дробилка мощность 800 кг/ч, производство Турция в кол. 1 комплект) жами 3.100.000.000 сўмга баҳоланган ҳолда гаровга қўйиш бўйича келишилган. “---------” АТИБ, “---------” МЧЖ ва “---------” МЧЖлар ўртасида тузилган 2020 йилнинг 11 сентябрдаги № 202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров шартномасига кўра, 2020 йил 9 сентябрда 19-сонли хорижий валютада савдони молиялаштириш аккредитив шартномасининг таъминотиларидан бири сифатида “---------” МЧЖга тегишли майдаланган тош ишлаб чиқарадиган технологик ускунаси ҳамда (дробилка) (Дробилка мощность 800 кг/ч, производство Турция в кол. 1 комплект) пластик қувурлар ишлаб чиқариш линиясининг бир қисми яъни, фақат “Одношнековый экструдер МTV 60/30D” (для горячего и холодного водоснабжения из PPR (полипропилен) марки – ПН 20 диаметром от 20-63, по производству водопроводных труб из ПНД диаметром от 20-63, производство Турция а кол. 1 комплект) гаровга олинганлиги акс эттирилган бўлиб, аммо “---------” МЧЖга тегишли пластик қувурлар ишлаб чиқариш линиясининг иккинчи қисми яъни, “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” (для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-150-1 ком.) гаров шартномасида акс этирилмаган. Ушбу холат банк томонидан аниклангандан сўнг, “---------” МЧЖ ва “--------” МЧЖларга бир бир неча марта огохлантириш хати хамда (кредит шартномасида, келишув далолатномасида “---------” МЧЖ томонидан юқоридаги мулкни гаровга кўйиш бўйича мажбурияти акс эттирилганлиги) ушбу мулкни гаров кўйиш бўйича гаров шартномасининг лойиҳаси 2022 йилнинг 9 ноябрда юборилган. Хусусан, “---------” АТИБ Тошкент шаҳар филиали Амалиѐт бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, хусусий нотариуси Ғ.Холбоевга “---------” АТИБ, “---------” МЧЖ ҳамда “---------” МЧЖлар ўртасида тузилган 2020 йилнинг 11 сентябрдаги № 202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров мулки сифатида “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-150-1 ком. қисмини гаров шартномасига қўшиб бериш бўйича талабнома юборилган. Шундан сўнг, нотариус томонидан банк, “---------” МЧЖ ҳамда “---------” МЧЖлар ўртасида тузилган 2020 йил 25 августдаги гаров мулкларини баҳолаш бўйича келишув далолатномасига асосан “---------” АТИБ, “---------” МЧЖ ва “--------” МЧЖлар ўртасида тузилган 2020 йилнинг 11 сентябрдаги №202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров шартномасига гаров мулки сифатида “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-150-1 ком. қисми киритилган ҳамда нотариус томонидан ушбу хатолик бартараф этилган ва 2020 йилнинг 11 сентябрдаги №202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров шартномасига гаров мулки қўшиб берилган. Даъвогарнинг даъво аризасида “---------” АТИБ, “---------” МЧЖ ва “--------” МЧЖлар ўртасида тузилган 2020 йилнинг 11 сентябрдаги № 202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров шартномасидаги гаров мулки бўлган “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-150-1 ком. қисмига қаратишни сўралган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар ўз важларида, нотариус томонидан банк, “---------” МЧЖ ҳамда “--------” МЧЖлар ўртасида тузилган 2020 йил 25 августдаги гаров мулкларини баҳолаш бўйича келишув далолатномасига асосан “---------” АТИБ, “---------” МЧЖ ва “---------” МЧЖлар ўртасида тузилган 2020 йилнинг 11 сентябрдаги №202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров шартномасига гаров мулки сифатида “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-150-1 ком. қисми киритилганлиги ҳамда нотариус томонидан ушбу хатолик бартараф этилганлиги ва 2020 йилнинг 11 сентябрдаги №202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров шартномасига гаров мулки қўшиб берилганлиги маълум қилган. Бироқ, гаров шартномаси тегишли тартибда расмийлаштирилмаган хусусан, гаров шартномасининг 2-банди ҳамда “подписи” деган жойига қўшимча қилиб “*” белгилар қўйилиб, хусусий нотариус Ғ.Холбаев томонидан “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-150-1 ком.” деган сўзлар билан гаров шартномасига қўшимча киритилган яъни, тарафлар ўртасида 2020 йилнинг 11 сентябрдаги № 202002204000-765-сонли нотариал тасдиқланган гаров шартномасига гаров мулки сифатида “Двушнековый экструдер МСV 67/22D” для производства канализационных труб из ПВХ диаметром от 50-150-1 ком. қисми гаров шартномасининг тарафлари ҳисобланмиш И.Султонов, Х.Эрназаров ҳамда М.Ибрагимовлар иштирокисиз расмийлаштирилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-180, 184моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.К.Пайғамов