← Назад
Решение #599074 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| Фкнинг | 335 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 02 май
4-1802-2301/850-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз
туман прокурори ёрдамчиси Н.Тулаганов қатнашувида, даъвогар вакиллари
Н.Рахматов, А.Баратов (раҳбар ўринбосари ва ҳисобчи)лар иштирокида,
Шаҳрисабз туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Қашқадарё йўллардан
мунтазам фойдаланиш унитар корхонасига нисбатан берган даъво аризаси
бўйича ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Шаҳрисабз туман прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб
юритилади) даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қашқадарё йўллардан мунтазам
фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 62.270.670 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризага аниқлик
киритганлигини баён қилиб истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича
қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли даъво
киритганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан
шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмасдан истеъмол
қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик тўламаганлигини баён
қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд
ишда
иштирок
этаётган
шахсларнинг
иш
бўйича
тушунтиришларини эшитиб, даъво талабларини иш ҳужжатлари билан
бирга ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар
электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан 2023 йил 01 апрель ҳолатида даъво аризасида
кўрсатилган электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар томонидан
тўланмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб
бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, прокуратура даъвогарнинг
манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-майдаги ПФ5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол
қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро
иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ
тўлаш асосида етказиб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий (Хўжалик) суди Пленумининг
2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб тушунтириш берилган.
Ушбу даъво талабида сўралган 44.070.279 сўм (шу жумладан 3.000.000
сўм хизмат кўрсатиш, учириб ёқиш хизмати) асосий қарздорлик суд мажлиси
муҳокамасида иштирок этган шахсларни тушунтиришлари, солиштирмадалолатнома ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган маълумотнма
билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, прокуратуранинг даъво аризасида даъвогар фойдасига
жавобгардан пеня (асосий қарз билан қушилган ҳолда) ундириш ҳам
сўралган.
1-ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш
механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
511-сон Қарорининг 2-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой
тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар
бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня
ҳисоблаб ёзилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги бегиланган.
Шунингдек, мазкур қарздорлик даъвогарнинг ўзи ҳам шартнома
шартларини лозим даражада бажармаслиги оқибатида келиб чиққан.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
3.6-бандида
“Истеъмолчи”га энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлангандан сўнг амалга оширилиши келишилган
бўлса-да, даъвогар шартноманинг ушбу банди талабларига амал қилмасдан
жавобгар томонидан олдиндан 100 фоизли тўлов амалга оширилмаган
ҳолатда жавобгарга электр энергияси етказиб беришда давом этган.
Фкнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Суд
жавобгарнинг
мулкий
аҳволини
ҳамда
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 6.160.541,85 сўмга қадар
камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 50.230.820,85 сўм асосий қарз
ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати, Республика
бюджетига 1.245.415 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар
корхонаси ҳисобидан:
- даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
фойдасига жами 50.230.820,85 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган
30.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1.245.415 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Сафаров