← Назад
Решение #599075 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 103 | — | law | |
| кодекси | 105 | — | code_article | |
| кодекси | 103 | — | code_article | |
| кодекси | 104 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 103 | — | code_article | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| кодекси | 159 | — | code_article | |
| текшируви материалларини ушбу Кодекс | 158 | — | code_article | |
| кодекси | 160 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 159 | — | code_article | |
| кодекси | 163 | — | code_article | |
| кодекси | 164 | — | code_article | |
| арор СК | 164 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2204/1106-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – У.Латипов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Бозоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган
Қашқадарё вилоят судининг ходими А.Рахмонов, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори
М.Исмоилов, “Qashqadaryo Dori-Darmon” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари Қ.Сайдуллаев (раҳбар), И.Разақов, Р.Қораева, Д.Жонкуватов,
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари Б.Амиркулов,
Ш.Омоновларнинг иштирокида, “Qashqadaryo Dori-Darmon” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг Қашқадарё вилоят Давлат
солиқ бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар молия бўлимига нисбатан сўзсиз
(акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган жами 649 145 900 сўм маблағни
бюджетдан қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20
майдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори устидан Қашқадарё вилоят
Давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)нинг 2021 йил 5 июлдаги 2263-хs-сон буйруғи билан
“Qashqadaryo Dori-Darmon” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади)нинг 2016 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабрь
кунига қадар бўлган даврдаги молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ
қонунчилигига риоя қилиниши ва бюджет билан ҳисоб-китобларни амалга
ошириш бўйича солиқ аудити ўтказилган ва натижаси юзасидан 2021 йил
17 августда далолатнома расмийлаштирилган.
Расмийлаштирилган ҳужжатлар жавобгар томонидан кўриб чиқилган ва
2021 йил 14 сентябрда “Солиқ аудит материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”
қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ
аудитида жами 623 441 400 сўм қўшимча, 13 953 700 сўм пеня, 72 056 600 сўм
жарима, 30 917 100 сўм камайтиришга ҳисобланган.
Шундан сўнг жавобгар томонидан 2021 йил октябрь-ноябрь ойлари
давомида даъвогар ҳисобидан 649 145 900 сўм пул маблағлари ундирилган.
Даъвогарнинг Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан
2021 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Солиқ аудити материалларни кўриб
чиқиш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят
аризаси Қарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 28 январдаги ҳал
қилув қарори билан қаноатлантирилиб, 2021 йил 14 сентябрда қабул қилинган
қарор ҳақиқий эмас деб топилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судлов
ҳайъатининг 2022 йил 4 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг
2021 йил 14 сентябрдаги қарорни ҳақиқий эмас деб топиш қисми ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори билан Қашқадарё вилоят маъмурий
судининг 2022 йил 4 апрелдаги қарори, Қарши туманлараро маъмурий
судининг 2022 йил 28 январдаги ҳал қилув қароридан жавобгар Қашқадарё
вилояти давлат солиқ бошқармаси зиммасига даъвогарга оид ҳуқуқбузарликлар
материалларини қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш мажбуриятини
юклаш ҳақидаги қисмини чиқариш қисми бекор қилиниб, Қарши туманлараро
маъмурий судининг 2022 йил 28 январдаги ҳал қилув қарори ўз кучида
қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар манфаатида
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил (бундан буён матнда Вакил деб юритилади) судга мурожаат қилиб, қонун
ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан
чиқарилган 649 145 900 сўм пул маблағларини бюджетдан қайтаришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисобидан
649 145 900 пул маблағи қайтарилган. Даъво талабининг Қарши шаҳар молия
бўлимига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 19 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Қарорлардан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат
қилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризаси бўйича иш
юритишни тугатиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ
кодекси деб юритилади)нинг 103-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчи
томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси
солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши
ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига олиниши лозимлиги,
ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра солиқ
тўловчига тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкинлиги, апелляция инстанцияси
судлов ҳайъати даъвогар томонидан пул маблағларини бюджетдан қайтариш
тўғрисида жавобгарга 2022 йил 30 майда мурожаат қилган бўлсада, пул
маблағи қайтарилмаганлигини ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш учун
асос қилиб олганлиги, бироқ ҳал қилув қарори ариза берилган санадан ўн кун
илгари қабул қилинганлиги, суд ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирмаганлигига эътибор қаратмасдан, низони судгача ҳал қилиш тартибига
риоя қилинганлиги тўғрисида тўхтамга келганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, Солиқ кодекси 105-моддасига асосан ортиқча
ундирилган солиқ суммаларини қайтариш тўғрисида ариза билан мурожаат
қилиниши, ариза рад қилинса судга мурожаат қилиниши лозимлиги, бироқ
судлар томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаганлигига
баҳо берилмаганлигини билдириб, иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини
бекор қилиб, иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Вакил ва даъвогар вакиллари судлар
томонидан қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилинганлиги, Солиқ
кодексида солиқ суммасини қайтаришдан илгари солиқ идорасига мурожаат
қилиниши белгиланганлиги низони судгача ҳал қилиш тартиби
ҳисобланмаслигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Қарши шаҳар молия бўлими ва учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва
жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Солиқ кодекси 103-моддасига кўра, солиқ тўловчи томонидан ортиқча
тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг
қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ
бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.
Солиқ кодекси 104-моддасида ортиқча тўланган солиқ суммаси, ушбу
Кодекснинг 103-моддаси қоидаларини инобатга олган ҳолда, солиқ тўловчига
унинг ёзма аризасига биноан солиқ органи томонидан бундай ариза олинган
кундан эътиборан ўн беш кун ичида қайтарилиши лозимлиги белгиланган.
Солиқ кодекси 105-моддасининг биринчи қисмига кўра, ортиқча
ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ
органига ариза солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани
факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг 2021 йил 5 июлдаги
2263-хs-сон буйруғи билан даъвогарнинг 2016 йил 1 январдан 2020 йил
31 декабрь кунига қадар бўлган даврдаги молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ
қонунчилигига риоя қилиниши ва бюджет билан ҳисоб-китобларни амалга
ошириш бўйича солиқ аудити ўтказилган ва натижаси юзасидан 2021 йил
17 августда далолатнома расмийлаштирилган.
Расмийлаштирилган ҳужжатлар жавобгар томонидан кўриб чиқилган ва
2021 йил 14 сентябрда “Солиқ аудит материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги
қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ
аудитида жами 623 441 400 сўм қўшимча, 13 953 700 сўм пеня, 72 056 600 сўм
жарима ҳисобланиб, 30 917 100 сўм камайтиришга ҳисобланган.
Шундан сўнг 2021 йил октябрь-ноябрь ойлари давомида даъвогар
ҳисобидан 649 145 900 сўм пул маблағлари ечиб олинган.
Даъвогар жавобгар томонидан 2021 йил 14 сентябрда қабул қилинган
“Солиқ аудити материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси Қарши туманлараро маъмурий
судининг 2022 йил 28 январдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб,
2021 йил 14 сентябрда қабул қилинган қарор ҳақиқий эмас деб топилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судлов
ҳайъатининг 2022 йил 4 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг
2021 йил 14 сентябрдаги қарорни ҳақиқий эмас деб топиш қисми ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори билан Қашқадарё вилоят маъмурий
судининг 2022 йил 4 апрелдаги қарори, Қарши туманлараро маъмурий
судининг 2022 йил 28 январдаги ҳал қилув қароридан жавобгар Қашқадарё
вилояти давлат солиқ бошқармаси зиммасига даъвогарга оид ҳуқуқбузарликлар
материалларини қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш мажбуриятини
юклаш ҳақидаги қисмини чиқариш қисми бекор қилиниб, Қарши туманлараро
маъмурий судининг 2022 йил 28 январдаги ҳал қилув қарори ўз кучида
қолдирилган.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилган
ҳолда, даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага
келинган. Чунки, ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича
суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда
иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар
бўйича мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори билан жавобгар томонидан
даъвогарда ўтказилган солиқ аудити натижаси бўйича солиқ суммалари асоссиз
ҳисобланганганлиги тўғрисида хулоса мавжуд.
Солиқ кодекси 159-моддасига кўра, солиқ аудити ва сайёр солиқ
текшируви материалларини ушбу Кодекснинг 158-моддасида назарда тутилган
тартибда кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) қуйидагиларни назарда тутувчи қарорни (бундан буён матнда
солиқ текшируви натижалари бўйича қарор деб юритилади) қабул қилади:
1) солиқ аудити материаллари бўйича солиқлар ва пенялар қўшиб
ҳисоблаш ёки буни рад этиш;
2) солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун
жавобгарликка тортиш ёки буни рад этиш.
Солиқ кодекси 160-моддасида солиқ аудити ва (ёки) сайёр солиқ
текшируви натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 159-моддасида назарда
тутилган тартибда қабул қилинган қарор ўзига нисбатан ушбу қарор қабул
қилинган шахсга (шахснинг вакилига) берилган кундан эътиборан бир ой ўтгач
кучга кириши белгиланган.
Солиқ кодекси 163-моддасига кўра, солиқ текшируви натижалари бўйича
қабул қилинган солиқ органининг қарори устидан шикоят қилинганда, бундай
қарор юқори турувчи солиқ органи томонидан бекор қилинмаган ва устидан
шикоят қилинмаган қисми бўйича шикоят юзасидан юқори турувчи солиқ
органи томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Солиқ кодекси 164-моддасига кўра, солиқ текшируви натижалари бўйича
қарор у кучга кирган кундан эътиборан ижро этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил
9 ноябрдаги 17-38-сонли қарори билан жавобгарнинг 2021 йил 14 сентябрдаги
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Солиқ кодекси 163-моддасининг талабига кўра, жавобгарнинг 2021 йил
14 сентябрдаги қарори 2021 йил 9 ноябрда кучга кирган бўлиб, қарор
СК 164-моддаси талабига кўра 2021 йил 9 ноябрдан сўнг ижро этилиши лозим.
Бироқ, жавобгар томонидан Солиқ кодекси талабларига риоя этилмаган
ҳолда, қарор қонуний кучга кирмасдан туриб, 649 145 900 сўм пул
маблағларини сўзсиз тартибда ундириб олган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил
30 мартда 2771-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Бюджет тизими
бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисида”ги Йўриқноманинг
372-бандида тегишли бюджет маблағларидан маблағларни қайтариш ёки
ҳисобга
олиш
бўйича
тўлов
ҳужжати
маблағлари:
Ўзбекистон
Республикасининг республика бюджетидан қайтарилиши лозим бўлса
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят
бюджетлари ва Тошкент шаҳар шаҳар бюджетидан қайтарилиши лозим бўлса
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича
ғазначилик бошқармалари томонидан; туман ва шаҳар бюджетларидан
қайтарилиши лозим бўлса - туман ва шаҳар Ғазначилик бўлинмалари
томонидан; ДМЖ бюджетидан қайтарилиши лозим бўлса - Молия вазирлиги
Ғазначилиги томонидан бир иш куни муддатида “ЎРМВ” АТда маъқулланиши
қайд этилган.
Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгар вакилининг важлари билан
қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Солиқ кодекси 105-моддасининг биринчи қисмида ортиқча ундирилган
солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ органига
ариза солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига
маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
беш йил ичида берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган бўлиб, солиқ
суммасини бюджетдан қайтариш учун судга мурожаат қилишдан аввал солиқ
идорасига мурожаат қилиниши шартлиги Солиқ кодексида белгиланмаган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати Солиқ кодекси 103-105-моддаларида
белгиланган қоидаларни судгача мурожаат қилиш тартиби деб ҳисобламайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати Қашқадарё вилоят
Давлат солиқ бошқармасининг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
В.Сатторова