Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/846 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "AGRO-IMPEX NETWORK SERVICE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081682 Claim ID 3277306 PDF Hash e63dc8d895bffe01... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
Фкнинг 335-моддаси Фкнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 2 май 4-1802-2301/846-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров, Шаҳрисабз туман прокуратурасининг “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар «AGRO-IMPEX NETWORK SERVICE» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2301/846сонли иқтисодий ишини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни- Шаҳрисабз туман прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар «AGRO-IMPEX NETWORK SERVICE» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2.410.799 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, томонлар ўртасида 2023 йил январда тузилган юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, даъвогар тармоқлари орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олади. Ушбу шартномага асосан 2023 йил 01 апрель ҳолатида даъво аризасида кўрсатилган электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, прокуратура даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-майдаги ПФ-5059сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Олий (Хўжалик) суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб тушунтириш берилган. Ушбу даъво талабида сўралган 1.939.500 сўм асосий қарздорлик солиштирма-далолатнома ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган маълумотнма билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, прокуратуранинг даъво аризасида даъвогар фойдасига жавобгардан пеня (асосий қарз билан қушилган ҳолда) ундириш ҳам сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 1-ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сон Қарорининг 2-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги бегиланган. Шунингдек, мазкур қарздорлик даъвогарнинг ўзи ҳам шартнома шартларини лозим даражада бажармаслиги оқибатида келиб чиққан. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандида “Истеъмолчи”га энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлангандан сўнг амалга оширилиши келишилган бўлса-да, даъвогар шартноманинг ушбу банди талабларига амал қилмасдан жавобгар томонидан олдиндан 100 фоизли тўлов амалга оширилмаган ҳолатда жавобгарга электр энергияси етказиб беришда давом этган. Фкнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 290.925 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 2.230.425 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236-моддаси, ИПКнинг 118, 176 -180, 186 ва 1 203 , 2032, 2034, 2035-моддаларига асосланиб, суд- Жавобгар «AGRO-IMPEX NETWORK SERVICE» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига жами 2.230.425 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Сафаров