Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/848 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Кеш Гулшан боғи" фермер хўжалиги
Source ID 1086924 Claim ID 3277349 PDF Hash ff578a5df497b7e9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Фкнинг 335-моддаси Фкнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 763 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 02 май 4-1802-2301/848-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз туман прокурори ёрдамчиси Н.Тулаганов қатнашувида, даъвогар вакиллари Н.Рахматов, А.Баратов (раҳбар ўринбосари ва ҳисобчи)лар иштирокида, Шаҳрисабз туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Кеш Гулшан боғи» фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Шаҳрисабз туман прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Кеш Гулшан боғи» фермер хўжалиги ҳисобидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 6.841.844 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризага аниқлик киритганлигини баён қилиб истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли даъво киритганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмасдан истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик тўламаганлигини баён қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, даъво талабларини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан 2023 йил 01 апрель ҳолатида даъво аризасида кўрсатилган электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, прокуратура даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-майдаги ПФ5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Ўзбекистон Республикаси Олий (Хўжалик) суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб тушунтириш берилган. Ушбу даъво талабида сўралган 6.841.844 сўм асосий қарздорлик суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган шахсларни тушунтиришлари, солиштирма-далолатнома ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган маълумотнма билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандида “Истеъмолчи”га энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлангандан сўнг амалга оширилиши келишилган бўлса-да, даъвогар шартноманинг ушбу банди талабларига амал қилмасдан жавобгар томонидан олдиндан 100 фоизли тўлов амалга оширилмаган ҳолатда жавобгарга электр энергияси етказиб беришда давом этган. Фкнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 6.841.844 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар «Кеш Гулшан боғи» фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига жами 6.841.844 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати; - Республика бюджети ҳисобига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Сафаров