← Назад
Решение #599102 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арларга нисбатан ЖК | 228 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1905-2203/2240-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – С.Хусанов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – С.Аллабердиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 2 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, жавобгар АТ Халқ банки вакиллари Ф.Нурқобилов (2023 йил
4 январдаги 03-33-3/1-сонли ишончнома асосида), Ш.Ражабов (2022 йил
8 июндаги 10/30-сонли ишончнома асосида), жавобгар “Денов
автошоҳбекати” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Х.Норбоев
(раҳбар, таъсисчи), А.Рахимов (директор ўринбосари), учинчи шахс
А.Файзиев (жамият таъсисчиси)нинг иштирокида, даъвогар “Денов
автошоҳбекати” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Муродов
Абдуллазиз Ёдгоровичнинг жавобгарлар АТ Халқ банки, “Денов
автошоҳбекати” масъулияти чекланган жамияти ва хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус Санаев Жахонгир Шермахмадовичга нисбатан
АТ Халқ банки ва “Денов автошоҳбекати” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2021 йил 12 мартда тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас
деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган Денов туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё
вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
14 февралдаги қарори устидан “Денов автошоҳбекати” масъулияти чекланган
жамияти таъсисчилари Х.Норбаев ва А.Файзиев томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
АТ Халқ банки (бундан буён матнда банк деб юритилади)нинг
Сурхондарё вилоят филиали ва “Денов автошоҳбекати” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2021 йил 12 февралда 138-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра, банк
жавобгарга жамиятни капитал таъмирлаш мақсадида 60 ой муддатга,
12 ойлик имтиёзлик даври билан, 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит
ажратиш, жавобгар эса ажратилган кредит маблағлари учун белгиланган
муддатларда ва миқдорда асосий қарз ва фоизларни тўлаш, кредит қарзини
гаров нарсаси билан таъминлаш мажбуриятини олган.
Шунга кўра, банк томонидан жавобгарга 5 000 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратиб берилган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банк филиали ва
жавобгар ўртасида 2021 йил 12 мартда ипотека шартномаси тузилган ва у
нотариал тартибда тасдиқланган.
Ипотека шартномасига кўра, жавобгар ўзига тегишли бўлган
Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 352-уйда жойлашган,
умумий майдони 2808,0 кв.м., фойдаланиш майдони 3060,77 кв.м., умумий ер
майдони 24000,0 кв.м.дан иборат бўлган бино-иншоотларини ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга кредит таъминоти сифатида гаровга қўйган
ҳамда
гаров
нарсаси
тарафларнинг
келишувига
мувофиқ
6 250 000 000 сўмга баҳоланган.
Жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси банк манфаатида Денов туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ва “Буюк Ипак Йўли”
ихтисослаштирилган бозори масъулияти чекланган жамиятидан банк
фойдасига 4 895 833 333 сўм муддатли асосий кредит қарзи, 104 166 667 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 294 405 820 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва
59 785 875 сўм пеня, жами 5 354 191 659 сўмни ундиришни, ундирувни
жавобгарга тегишли бўлган Денов тумани, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган
ер участкасининг майдони 2,40 га., бўлган бино ва иншоотларга қаратишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 10 августдаги 4-1905-2201/643-сонли иқтисодий иш
доирасида қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан, даъво талаблари
қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан банк фойдасига 4 895 833 333 сўм
муддатли асосий кредит қарзи, 104 166 667 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарзи, 294 405 820 сўм кредит фоизи, 15 942 899,5 сўм пеня, жами
5 310 348 719,5 сўм ва 24 000 сўм почта харажати ундирилиб, ундирувнинг
5 000 000 000 сўм қисми “Буюк Ипак Йўли” ихтисослаштирилган бозори
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундирилган, ундирув
гаров нарсасига қаратилиши белгиланган.
Жавобгарнинг 27,37 фоиз улушга эга иштирокчиси Муродов
Абдуллазиз Ёдгорович Денов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар хусусий амалиёт
билан шуғулланувчи нотариус Ж.Ш.Санаевга нисбатан банк ва жавобгар
ўртасида 2021 йил 12 мартда тузилган 202002009001276-сонли рақам билан
қайд этилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 10 октябрдаги ажрими билан ишга жавобгарнинг
30 фоиз улушга эга таъсисчиси А.Файзиев ва 10 фоиз улушга эга таъсисчиси
“Денов Файз транс” масъулияти чекланган жамиятининг ягона таъсисчиси
Х.Норбаев низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилувчи учинчи шахс сифатида, 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан Давлат
кадастрлари палатаси Денов туман бўлими низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Апелляция инстанция судининг 2023 йил 14 февралдаги қарори билан
ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган, даъво талабини
қаноатлантириш рад қилинган.
Иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб қилинган жавобгар таъсисчилари
Х.Норбаев ва А.Файзиевларнинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор
қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш
сўралган. Бунга асос қилиб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган ипотека
шартномаси йирик битим ҳисобланиши, бироқ йирик битим тузиш тўғрисида
жамият мулкдорларининг розилиги олинмаганлиги, жамият собиқ раҳбари
кўчмас мулкларни икки баровар арзон баҳолатганлиги, жамият балансидаги
2,40 га ер майдонини баҳолатмаган ҳолда гаровга қўйганлиги, улар бу
тўғрисида биринчи инстанцияда иш кўриш жараёнида билганликларини,
биринчи ва апелляция инстанцияси судлари уларнинг бу важларига баҳо
бермаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган таъсисчилар кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, баҳолашда ер майдони инобатга олинганлиги, гаровдаги
мулк баҳоси банк билан келишилганлигини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилишни, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2010 йил 16 июнда берилган бинолар
ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
тўғрисидаги гувоҳномага кўра, Денов шаҳри, Ш.Рашидов кўчасида
жойлашган автошоҳбекат бинолари 2,40 га ер майдони билан биргаликда
доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида жавобгарга тегишли бўлиб ҳисобланади
(кадастр рақами 19:04:18:01:18:890).
“Денов баҳолаш” масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил
5 февралдаги 020/02-21-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, жавобгарга тегишли
мол-мулклар 12 541 422 032 сўмга баҳоланган.
“Денов баҳолаш” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил
7 декабрдаги 22-сонли хати билан, 2021 йил 5 февралдаги ҳисоботда
жавобгарга қарашли ердан фойдаланиш ҳуқуқи 19 000 кв.метр ва қурилиш
ости майдони 2728,0 кв.метрдан иборатлиги, бозор баҳосини аниқлашда
фойдаланилганлиги, жавобгарнинг 19 000 кв.метр ер майдони ва қурилиш
ости майдони 2728,0 кв.метр бўлган қисми бино ва иншоотларга қўшиб
баҳоланганлиги маълум қилинган (ер участкасининг кадастр рақами
19:04:18:01:18:0803).
Тарафлар ўртасида 2021 йил 12 мартда тузилган ипотека шартномаси
билан, жавобгарга тегишли умумий майдони 2808,0 кв.метр, фойдаланиш
майдони 3060,77 кв.метр, умумий ер майдони 24 000 кв.метр бўлган
автошоҳбекат бинолари гаровга қўйилган (ер участкасининг кадастр рақами
19:04:18:01:18:0803).
Мазкур ҳолатда судлар томонидан ипотека шартномасида кўрсатилган
кадастр рақами 19:04:18:01:18:0803 бўлган ер майдонига қўшиб
алоҳида кадастр рақами, яъни 19:04:18:01:18:890га эга бўлган 2,40 гектарлик
ер майдони баҳолаш ҳисоботига киритилганлиги ёки киритилмаганлигига,
ушбу ер майдони киритилган бўлса баҳоланган ёки баҳоланмаганлигига
аниқлик киритилмаган.
Ваҳоланки, ушбу масала иш учун муҳим ҳисобланади, чунки даъво
асоси ҳам шу масала билан боғлиқ. Бу эса қўйи судлар томонидан иш
ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлигидан далолат беради.
Шунингдек, 2023 йил 30 апрель куни МЧЖ собиқ раҳбари ва
бошқарларга нисбатан ЖКнинг 228-моддаси ва бошқа моддалари билан
жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб
борилаётганлиги Денов туман прокуратурасининг 2023 йил 1 майдаги
4-187892/23-сонли хатида маълум қилинган.
Шунга кўра, қўзғатилган жиноят ишининг мазкур иқтисодий ишга
алоқадорлигини, шунингдек МЧЖнинг раҳбарини аниқлаб, МЧЖ номидан
тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлган вакилининг
иштирокини таъминлаш лозим.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатилари тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов
ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни лозим деб топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда 19:04:18:01:18:0803 ва
19:04:18:01:18:890 кадастр рақамига эга бўлган ер майдонлари ипотека
шартномаси бўйича гаровга гаровга қўйилганлиги, ушбу ер майдони баҳолаш
ҳисоботида акс эттирилганлиги ҳолатига, жиноят ишининг мазкур иқтисодий
ишга алоқадорлигини, МЧЖ раҳбари ва вакиллларнинг ваколатларини
аниқлаштириб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган
ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд
ҳужжати қабул қилиши, суд ҳаражатларини тақсимлашда ишни кассация
инстанция судида кўриши билан боғлиқ ВКС ҳаражатларини ҳам
ундирилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб қилинган жавобгар таъсисчилари
Х.Норбаев ва А.Файзиевнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 14 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судда мазмунан кўриш учун Денов
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р.Сагатов
В.Сатторова