← Назад
Решение #599103 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2202/2212-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Б.Кенжаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ф.Ражабов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси вакили – Я.Азимов (2022 йил
5 январдаги 2-сонли ишончномага асосан), Ғиждувон туман ҳокимлиги
вакили - Р.Тошпўлатов (2023 йил 6 январдаги ишончномага асосан), “Firdavs
Bafoev” хусусий фирмаси вакили - Ш.Бафоев (ижрочи директор), “Ҳазорбоғ”
фермер хўжалиги вакили - И.Солиев (2023 йил 25 мартдаги 9-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, Ғиждувон туман ҳокимлигининг
жавобгарлар “Ҳазорбоғ” фермер хўжалиги, “Фирдавс Бафоев” хусусий
фирмаси ҳамда Республика кўчмас мулк биржасига нисбатан тарафлар
ўртасида тузилган 2007 йил 2 октябрдаги 177/8208/14933-сонли ва 2008 йил
25 февралдаги 39/11050-D19721-сонли кўчмас мулк олди-сотди
шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими ва 2023 йил 11 январдаги
қарори устидан “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси томонидан берилган
кассация
шикояти
асосида
ишни
Олий
суднинг
биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ғиждувон туман ҳокимлиги жавобгарлар “Ҳазорбоғ” фермер
хўжалиги, “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмаси ҳамда Республика кўчмас
мулк биржасига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган 2007 йил 2 октябрдаги 177/8208/14933-сонли
ва 2008 йил 25 февралдаги 39/11050-D19721-сонли кўчмас мулк олди-сотди
шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2021 йил 23 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг
Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармаси, 2021 йил
25 ноябрдаги ажрими билан “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 2 декабрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 5 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 16 июндаги қарори билан Ғиждувон туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
5 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги
ажрими билан “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонасининг қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги
аризаси қаноатлантирилиб, 2021 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор
қилинган.
Суднинг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвонинг
2008 йил 25 февралдаги 39/11050-D19721-сонли олди-сотди шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилган.
Даъвонинг 2007 йил 2 октябрдаги 177/8208/14933-сонли олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби эса,
қаноатлантирилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 октябрдаги қарори билан Ғиждувон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан “Фирдавс Бафоев” хусусий
фирмасининг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини
тиклаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, апелляция шикояти
бериш муддати тикланган ҳамда Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 25 августдаги ажрими устидан берган апелляция шикояти
иш юритишга қабул қилинган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 январдаги қарори билан Ғиждувон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 25 августдаги ажрими бекор қилинган. “Ҳафизбек Мирзо”
хусусий корхонасининг Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилинган.
“Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси Бухоро вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажримидан
ҳамда 2023 йил 11 январдаги қароридан норози бўлиб, кассация шикояти
билан мурожаат қилган. Шикоятда, ушбу суд ҳужжатларини бекор қилиб,
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги
ажримини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд муҳокамасида Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят
бошқармаси ва Республика кўчмас мулк биржасидан вакил иштирок этмади,
бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса
ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган “Ҳафизбек Мирзо” хусусий
корхонаси ва туман ҳокимлиги вакиллари ўз тушунтиришларида кассация
шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарлар “Ҳазорбоғ” фермер
хўжалиги ва “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмаси вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, уни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, кассация шикоятининг
2022 йил 21 декабрдаги ажримга нисбатан қисми бўйича иш юритишни
тугатишни, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 11 январдаги
қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, “Фирдавс Бафоев”
хусусий фирмасининг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни
лозим топади.
Аниқланишича, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан “Фирдавс Бафоев”
хусусий фирмасининг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб,
апелляция шикояти бериш муддати тикланган ҳамда Ғиждувон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ажрими устидан берган
апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 январдаги қарори билан Ғиждувон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 25 августдаги ажрими бекор қилинган. “Ҳафизбек Мирзо”
хусусий корхонасининг Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Бироқ, “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмасининг мулкчилик шаклини
ўзгартириш ҳақида 2022 йил 1 августдаги қарорига асосан “Фирдавс Бафоев”
хусусий фирмаси масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган бўлиб,
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ажрими
устидан апелляция шикояти берилган вақтда, яъни 2022 йил 15 декабрда
“Фирдавс Бафоев” хусусий фирмаси мавжуд бўлмаган (ушбу ҳолат
кейинчалик Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2023 йил 7 февралдаги ажрими билан ҳам тасдиқланган).
Демак, апелляция шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш
ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлиб, апелляция
инстанцияси суди томонидан апелляция шикоятини иш юртишга қабул
қилишда ва апеллция шикоятини мазмунан кўришда ушбу ҳолатга эътибор
қаратилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 268-моддаси биринчи қисмининг
1-бандига асосан, агар апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори
устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан берилган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилишни рад этиши, 273-моддаси биринчи қисмининг
3-бандига асосан, агар апелляция шикояти суд ҳужжати устидан шикоят
қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатиши лозим эди.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар кассация
шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга
мувофиқ
кассация
тартибида
шикоят
қилинмайдиган
(протест
келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация
инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул
қилинган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатади.
ИПК 301-моддасининг 2 ва 5-бандларига кўра кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини
тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони
тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, кассация шикоятининг 2022 йил 21 декабрдаги ажримга
нисбатан қисмини кассация тартибида шикоят қилинмайдиган суд ҳужжати
устидан берилганлиги сабабли иш юритишни тугатишни, апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 11 январдаги қарорини бекор қилишни, янги
қарор қабул қилишни, “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмасининг апелляция
шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, ишни апелляция инстанцияси
5
судида кўриш учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини
“Фирдавс Бафоев” хусусий фирмаси зиммасида қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажатини “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмасидан “Ҳафизбек Мирзо”
хусусий корхонаси фойдасига ундиришни, ортиқча тўланган 45 000 сўм
почта харажатини “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонасига қайтаришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм почта
харажатини “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмаси зиммасига юклашни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л а д и:
“Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Кассация шикоятининг Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги ажримига нисбатан қисми
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 январдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Фирдавс Бафоев” хусусий фирмасининг Ғиждувон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ажрими устидан берган
апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“Фирдавс Бафоев” хусусий фирмасидан “Ҳафизбек Мирзо” хусусий
корхонаси фойдасига ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун
олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“Фирдавс Бафоев” хусусий фирмасидан Ўзбекистон Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисоб
рақамига
суд
мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ортиқча тўланган 45 000 сўм почта харажати “Ҳафизбек Мирзо”
хусусий корхонасига қайтарилсин.
Ижро варақаси ва маълумотнома берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
В.Сатторова
А.Абдуллаев