← Назад
Решение #599108 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рсатилган ва ИПК | 291 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
20-1302/14588-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Б.Раджабов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Мамадияров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
20-1302/14588
2023 йил 2 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Фирдавс
Бафоев” хусусий фирмаси вакили Ш.Бафоев (ижрочи директор), Ғиждувон
туман ҳокимлиги вакили Р.Тошпўлатов (2023 йил 6 январдаги ишончномага
асосан) иштирокида, Ғиждувон туман ҳокимлигининг жавобгарлар
“Бухоротекс” очиқ турдаги акциядорлик жамияти, “Фирдавс Бафоев”
хусусий
фирмасига
нисбатан
39/11050/Д-19721-сонли
контракт
ва 2008 йил 25 февралдаги 39/11050/Д-19721-ос-сонли кўчмас мулк
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, Ғиждувон тумани,
А.Қаххор кўчасида жойлашган 1-сонли, 60 квартирали қурилиши
тугалланмаган, умумий ер майдони 1 500 кв.м.дан иборат ер майдонини
туман захира ерлари ҳисобига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят хўжалик суди
апелляция инстанциясининг 2014 йил 19 мартдаги қарори устидан “Фирдавс
Бафоев” хусусий фирмаси томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ғиждувон туман ҳокимлиги жавобгарлар “Бухоротекс” очиқ турдаги
акциядорлик жамияти, “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмасига нисбатан судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 39/11050/Д-19721-сонли контракт
ва 2008 йил 25 февралдаги 39/11050/Д-19721-ос-сонли кўчмас мулк олдисотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, Ғиждувон тумани,
А.Қаххор кўчасида жойлашган 1-сонли, 60 квартирали қурилиши
тугалланмаган, умумий ер майдони 1 500 кв.м.дан иборат бўлган ер
майдонини туман захира ерлари ҳисобига қайтаришни сўраган.
Бухоро вилоят хўжалик судининг 2014 йил 16 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг 2014 йил
19 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 19 мартдаги қарори
устидан “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмаси кассация шикояти билан
мурожаат қилган.
Олий суди судьясининг 2022 йил 1 августдаги ажрими билан “Фирдавс
Бафоев” хусусий фирмасининг кассация шикояти беришнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш
ҳамда кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Бунга
асос қилиб, ажримда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 285-моддасида
кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкинлиги, кассация
шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят
(протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси
суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш
муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация
шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари
суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги
белгиланганлиги, Бухоро вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг
2014 йил 19 мартдаги қарори қарор қабул қилинган кунидан 2022 йил
27 июлга қадар, яъни кассация шикояти берилгунга қадар ИПКда
белгиланган бир йилу уч ой муддат ўтказиб юборилганлигини кўрсатган.
Олий суд судьясининг 2022 йил 8 августдаги ажрими билан
жавобгарнинг кассация шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини
тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш ҳамда кассация
шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Бунга асос қилиб, илгари
ушбу кассация шикояти бўйича Олий суд судьясининг 2022 йил 1 августдаги
ажрими билан жавобгарнинг кассация шикояти беришнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш
ҳамда кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилганлиги
кўрсатилган ва ИПК 291-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосланган.
Мазкур ажримлардан норози бўлиб, “Фирдавс Бафоев” хусусий
фирмаси ариза билан мурожаат қилган, унда 2022 йил 1 ва 8 августдаги
кассация шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақидаги
ажримларни бекор қилиб, кассация шикоятини иш юритишга қабул қилишни
сўраган.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, мазкур
иш юзасидан биринчи ва апелляция инстанцияси судлари суд муҳокамасида
“Фирдавс Бафоев” хусусий фирмаси вакиллари иштирок этмаганлиги, суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабар топмаганлиги, иш
юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори ва қарордан 2022 йил 6 июль
куни Бухоро вилоят суди томонидан берилган маълумотнома орқали хабар
топганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 13 февралдаги
ажрими билан Олий суд судьясининг 2022 йил 1 августдаги ҳамда 2022 йил
20-1302/14588
20-1302/14588
8 августдаги ажримлари бекор қилиниб, жавобгарнинг кассация шикояти
иш юритишга қабул қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмаси
вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни
қувватлаб, суд қарорини бекор қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган Ғиждувон туман ҳокимлиги вакили
ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, Республика кўчмас мулк биржаси тизимида бўлиб
ўтган “Марказлаштирилган Ягона биржа савдо”си натижаларига кўра, собиқ
“Бухоротекс” ОАЖ суд бошқарувчиси ва жавобгар “Фирдавс Бафоев”
хусусий фирмаси ўртасида Ғиждувон тумани, А.Қаҳҳор кўчасида жойлашган
умумий ер майдони 1.500 кв.м.дан иборат бўлган қурилиши тугалланмаган
60 хонадондан иборат турар жойга мўлжалланган котлован мулкини
3 000 000 сўмга сотиб олиш тўғрисида 2008 йил 25 февралда
39/11050/D19721-ос-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузилган.
Республика кўчмас мулк биржаси Бухоро вилоят филиали томонидан
сотиб олинган кўчмас мулкка нисбатан “Фирдавс Бафоев” хусусий
фирмасига мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи 2008 йил
3 мартдаги 0000169-сонли гувоҳнома берилган. Мазкур гувоҳномага Бухоро
вилояти рўйхатдан ўтказиш офиси Ғиждувон туман филиали томонидан
2008 йил 4-мартда 1-сон реестр рақами билан “Фирдавс Бафоев” хусусий
фирмасининг кўчмас мулкларларга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги ҳақида муҳр қўйилган.
Апелляция инстанцияси суди ўз ажримида суднинг 2013 йил
21 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган
Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш
ва рқобатни қўллаб қувватлаш давлат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси ва Республика Кўчмас мулк биржаси зиммасига апелляция
шикояти бўйича фикрнома ва эътирозларини асословчи ҳужжатларни судлов
ҳайъатига тақдим этиш вазифаси юклатилган бўлса-да, бироқ уларнинг
фикрномалари ёки иш бўйича хулосалари олинганлиги қарорда
кўрсатилмаган.
Бундан ташқари сотиш объектини кўчмас мулк сифатида электрон
биржа савдосига чиқаришда Республика Кўчмас мулк биржасининг айби
борлиги асоси билан, гарчанд Республика Кўчмас мулк биржаси ишга
жавобгар сифатида жалб этилмаган бўлса-да, давлат божи ва почта
харажатларини ундан солидар тартибда ундириш ҳақида хатоликка йўл
қўйган.
Республика кўчмас мулк биржаси Бухоро вилоят филиали томонидан
сотиб олинган кўчмас мулкка нисбатан “Фирдавс Бафоев” хусусий
фирмасига мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи 2008 йил
3 мартдаги 0000169-сонли гувоҳнома, мазкур гувоҳномага Бухоро вилояти
рўйхатдан ўтказиш офиси Ғиждувон туман филиали томонидан
2008 йил 4-мартда 1-сон реестр рақами билан “Фирдавс Бафоев” хусусий
фирмасининг кўчмас мулкларларга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги ҳолатининг қонунийлиги ўрганилмаган.
Жиноят ишлари бўйича суднинг 2013 йил 19 декабрдаги ажримида
қайд этилган ҳолатларнинг низоли ишга алоқадорлигига баҳо берилмаган.
Қолаверса, апелляция инстанцияси судининг мазкур 2014 йил
19 мартдаги қарори аслининг мавжуд эмаслиги, ишдаги архив маълумотлари
ва Бухоро вилоят суди раисининг 2022 йил 27 октябрдаги хулосаси билан ўз
тасдиғини топган.
“Фирдавс Бафоев” хусусий фирмасининг апелляция инстанцияси
судининг мазкур 2014 йил 19 мартдаги қароридан хабари йўқлиги,
чунки ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинмаганлиги, кейинчалик, яъни 2021 йилда хабардор
бўлганлиги
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган
4-2003-2102/2212-сонли иш билан ҳам тасдиқланади.
Чунки, Ғиждувон туман ҳокимлиги айнан ушбу даъво талаби билан,
яъни “Фирдавс Бафоев” хусусий фирмаси номига 1 500 кв.м.дан иборат
бўлган ер майдонидаги котлованни 3 000 000 сўмга сотиш юзасидан
расмийлаштирилган 2008 йил 25 февралдаги 39/11050-D19721-сонли кўчмас
мулк олди-сотди шартномасини қонун талабига зид тузилганлиги сабабли
ҳақиқий эмас деб топиш, ер майдонини туман захира ерлари ҳисобига
қайтариш тўғрисида 2021 йил 4 августда Ғиждувон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилган (4-2003-2102/2212-сонли иш).
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд қарори гарчанд унинг асли
мавжуд бўлмаса-да, нусхасида низо Ғиждувон туман ҳокимлигининг даъвоси
қаноатлантирилганлиги кўрсатилганлиги учун Ғиждувон туман ҳокимлиги
томонидан эътироз билдирилмаётганлигини, агар қарорнинг асли мавжуд
20-1302/14588
20-1302/14588
бўлса, нима учун Ғиждувон туман ҳокимлиги ушбу даъво талаби билан
такроран судга мурожаат қилганлигини (4-2003-2102/2212-сонли иш),
“Фирдавс Бафоев” хусусий фирмасининг суд қароридан хабари йўқлиги,
чунки ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинмаганлиги, кейинчалик, яъни 2021 йилда хабардор бўлганлиги, ушбу
ҳолат 4-2003-2102/2212-сонли иш билан ҳам ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда апелляция инстанцияси суди иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни
бажариши лозим:
- ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Бухоро вилоят хўжалик судининг
2014 йил 19 мартдаги қарори бекор қилинсин.
\Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
В.Сатторова
А.Абдуллаев