Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/1137 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Яккабоғ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "KAMRONBEK GRAND YAKKABOG`" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082168 Claim ID 3278075 PDF Hash 429168ca8ce4b9cc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
кодекси 389-моддаси кодекси 389 code_article
онуни 19-моддаси онуни 19 law
Текст решения 4 556 символов
О‘ZBEKISTONRESPUBLIKASI YAKKABOG‘ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YAKKABAGSKIY MEJRAYONNIY EKONOMICHESKIY SUD RESPUBLIKI UZBEKISTAN Yakkabog' shahri, Ayg'irko'lMFY, AmirTemurko'chasi g. Yakkabag, Aygirkulskiy MSG, ul. Amira Temura Tel: (0-375) 582-51-64 Veb-sayt: www.sud.uz El.pochta: i.yakkabog@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 май 4-1806-2301/1137-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, судя ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Турсунов (ишончнома асосида) иштирокида, (жавобгардан вакил иштирок этмади) аризачи Қамаши туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «Камронбек гранд Яккабоғ» МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, А Н И Қ Л А Д И: Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 389-моддасига асосан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим қилинмаган. Шу сабабли, ДСИ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи ва учинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида солиқ аризачи вакили ариза судга топширилгандан сўнг жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари тақдим қилинганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширганини билдириб даьво аризани рад қилишни сўради. Суд аризачи ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани рад этишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этилиши лозим бўлсада, тақдим этилмаган. Бу ҳолат солиқ инспекциясининг солиқ органи солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ваҳоланки, Солиқ кодекси 389-моддасининг 2-бандига асосан солиқ агентлари ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ушлаб қолинган солиқнинг суммалари тўғрисидаги — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклдаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахслар йил якунлари бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб қолинган, солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этади. Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Суд юқорида қайд этилганларга ҳамда жавобгар томонидан солиқ органига 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширганлигидан келиб чиқиб, аризани рад этишни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 19-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирилмасликни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Қамаши туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Турсунов