Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/1111 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo Viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый “Mulla Ergash Bobo o‘g‘li Axad” фермер хўжалиги
Source ID 1080565 Claim ID 3276504 PDF Hash 24c5604e995dc8e1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения 7 905 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2023 йил 2 май 4-1806-2301/1111-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди судья С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳақбердиевнинг котиблигида, аризачи вакили А.Дониёров (ишончнома асосида), (қарздордан вакил иштирок этмади), Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарздор «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-1806-2301/1111сонли иқтисодий ишини Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалигининг бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан боқиманда қарзлари мавжудлигини кўрсатиб, қарздор балансида мол-мулки йўқлиги сабабли, уни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси вакили А.Дониёров суд мажлиси муҳокамасида берган кўрсатмасида, «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалигидан солиқ тўловларини ундириш тўғрисидаги солиқ органининг солиқ қарзини ундириш тўғрисилаги қарори Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни қондириш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганлиги сабабли, ижросиз қайтарилганлигини маълум қилиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни суддан сўради. Суд қуйидагиларга кўра, Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 20 майдаги 41 823 543,79 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №2859289-сонли қарор, 2022 йил 6 майдаги 5 287 256,4 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №3778878-сонли қарор, 2020 йил 14 сентябрдаги 23 483 119,6 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №1743368-сонли қарори Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарздорнинг мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси, 1-қисмининг 3бандига асосан ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор билан ижро ҳужжати Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасига қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат бўлса, яъни вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова қилинган «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари» (кейинги ўринларда матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ушбу Қоидаларнинг 37-бандига кўра, таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади. Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи лавозимига 3-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Соибов номзоди кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи вакилининг кўрсатмасини тинглаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни, 3-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Соибовни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма беришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 176 ва 179-моддаларини қўллаб, «Тўловга қобилиясизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 51, 140-моддаларига асосланиб, суд- Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарздор «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалиги соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалигини тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун 3-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Соибов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий нашрда эълон бериш, кредиторлар талаблари реестрини юритиш ва кўриб чиқиб, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш, қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриш ҳамда қилинган ишлар юзасидан судга оралиқ ҳисобот ҳамда уч ой (2023 йил 2 августгача) муддатда тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисобот тақдим этиш; Қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасдддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай: банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этиш юклатилсин. Қарздор «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарздор «Мулла Эргаш бобо ўғли Ахад» фермер хўжалиги ҳисобидан Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг инстанциясига шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. апелляция С.Турсунов