← Назад
Решение #599127 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| мартдаги жамиятнинг устави | 6 | — | law | |
| мартдаги жамиятнинг устави | 6 | — | law | |
| онуни | 8 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2021 йил 2 май
4-1102-2302/1750-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – +++++++нинг жавобгар –
+++++++ҳамда учинчи шахслар +++++++таъсисчиси Ш.Н.Сайфуллаев ва
+++++++таъсисчиcи +++++++” МЧЖларга нисбатан танишиш учун жамият
ҳужжатларини тақдим этиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан, иқтисодий ишни даъвогар вакили – Р.Абдурасулов (ишончнома
асосида) жавобгар +++++++вакили – И.Ахмедов (ишончномасиз) иштирокида
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
+++++++(кейинги матнда - даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, +++++++(кейинги
матнда - жавобгар деб юритилади) ҳамда +++++++таъсисчиси Ш.Н.Сайфуллаев
ва +++++++таъсисчиcи +++++++” МЧЖ (кейинги матнда – учинчи шахслар деб
юритилади)ларга нисбатан танишиш учун жамият ҳужжатларини тақдим этиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан учинчи шахсларнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор
қилинган учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд учинчи
шахсларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил, шу жумладан
учинчи шахсларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ўзбекистон Республикаси
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги
Қонунининг ҳамда ------МЧЖнинг 2014 йил 14 мартдаги жамиятнинг уставининг
6-моддаси 6.1 бандига кўра, даъвогар томонидан жамиятнинг таъсисчиси
сифатида 2022 йил учун ва 2023 йил 2 ойлиги бўйича қонун ҳужжатларида ва
Жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг фаолияти
тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа
ҳужжатлари билан танишиш тўғрисида хат билан мурожаат қилганлигини, бироқ
жамият томонидан мазкур ҳужжатларни тақдим қилинмаганлигини маълум
қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакилий қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, +++++++тадбиркорлик субъекти
сифатида Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини
рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан
2014 йил 28 мартда 4280сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган.
Жамиятнинг асосий фаолияти савдо комплекслари фаолиятини ташкил
этиш, биноларни ижарага бериш, улгуржи ва чакана савдо ҳамда бошқа фаолият
турларидан иборат.
------МЧЖнинг 2014 йил 14 мартдаги таъсис шартномасига асосан
жамиятнинг устав фонди унинг иштирокчилари улушларининг номинал
қийматидан иборат бўлиб, 463.525.392 сўмни ташкил этган.
МЧЖ иштирокчиларининг устав жамғармасидаги улушлари миқдори ва
уларнинг номинал қиймати қуйидагича тақсимланган:
- +++++++” МЧЖнинг улуши – 189.498.777
(40,88 фоиз);
- Абдурасулова Раъно Рискалиеванинг улуши – 162.233.887 сўм (35 фоиз);
- Сайфуллаев Шохрух Нигматуллаевичнинг улуши – 111.792.728 сўм
(24,12 фоиз).
Даъво аризасида баѐн этилишича, даъвогар вакили Ўзбекистон
Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Қонунининг ҳамда ------МЧЖнинг
2014 йил 14 мартдаги
жамиятнинг уставининг 6-моддаси 6.1 бандига кўра, даъвогар томонидан
жамиятнинг таъсисчиси сифатида 2022 йил учун йиллик ва 2023 йил 2 ойлик
давр учун қонун ҳужжатларида ва Жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган
тартибда Жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг
бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш тўғрисида хат
билан мурожаат қилганлигини, бироқ жамият томонидан мазкур ҳужжатларни
тақдим қилинмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига кўра жамият
иштирокчиларининг ҳуқуқлари белгиланган.
Жамият иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда
жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда
жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия
дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
фойдани тақсимлашда иштирок этиш;
жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ѐхуд унинг
бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда
мазкур жамиятнинг бир ѐки бир неча иштирокчисига сотиш ѐки ўзга тарзда
уларнинг фойдасига воз кечиш;
жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу Қонунда
ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда
жамиятдан чиқиш;
жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан
кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ѐки унинг қийматини олиш.
Жамият иштирокчилари қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Бироқ, жавобгар томонидан қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис
ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот
олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатларни танишиш
учун даъвогарга тақдим қилмаган.
Суд, даъвогарнинг жавобгар +++++++зиммасига +++++++таъсисчиcи
Р.Р.Абдурасуловага танишиш учун қуийдаги жамият ҳужжатларни ҳусусан,
“Бухгалтерский баланс за 2022 г. Форма 1, форма 2”, “Остаток материального
склада на 31,12,2022 г. по наименованиям”, “Реестр арендаторов-номер договора
аренды, номер магазина, сколько кв.м. и сумма аренды. На 15.01.2022 г. и на
01.12.2022 г. и на 31.01.2023 г.”, “Договора по аффелированным сделкам за 2022
г. и на 31.03.2023 г.”, “Список дебиторов по арендной плате на 31.12.2023 г. и на
31.03.2023 г.”, “Список кредиторов по арендной плате на 31.12.2022 г. и на
31.03.2023 г.”, “Список дебиторов и кредиторов по поставленной продукции на
31.12.2022 г. и на 31.03.2023 г.”, “Список основных средств на 31.12.2022
г.”,“Кадастровые документы общества на 31.03.2023 г.”, “Банковские выписки с
01.11.2022 г. по 31.03.2023 г.”, “Акты сверок на между ООО +++++++и ООО
+++++++” на поставленную продукцию и оплату по договорам за 2022 г. и за на
31.03.2023 г.”, “Акты сверок между ООО +++++++и ООО “MG KARVON” на
поставленную продукцию и оплату по договорам 2022 г. и за на 31.03.2023 г.”,
“Ведомости по зарплате за 2022 г. и январь, февраль, март 2023 г.”, “Входящие
договора и счет-фактуры за 2022 г. и за январь, февраль, март 2023 г.”, “Штатное
расписание за 2021 г., 2022 г. и на 2023 г.”, “Договора аффелированные на
поставку продукции от ООО +++++++” на ООО ------за сентябрь, октябрь,
ноябрь, декабрь 2021 г., за 2022 г. и на январь, февраль, март 2023 г.”, “Сведения
о работниках принятых на выполнения строительных работ”тақдим этиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236-моддалари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ИПКнинг 68, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
Жавобгар
+++++++зиммасига
даъвогар
+++++++таъсисчиcи
Р.Р.Абдурасуловага танишиш учун қуийдаги жамият ҳужжатларни, хусусан:
1. “Бухгалтерский баланс за 2022 г. Форма 1, форма 2”;
2. “Остаток материального склада на 31,12,2022 г. по наименованиям”;
3. “Реестр арендаторов-номер договора аренды, номер магазина, сколько
кв.м. и сумма аренды. На 15.01.2022 г. и на 01.12.2022 г. и на 31.01.2023
г.”;
4. “Договора по аффелированным сделкам за 2022 г. и на 31.03.2023 г.”;
5. “Список дебиторов по арендной плате на 31.12.2023 г. и на 31.03.2023
г.”;
6. “Список кредиторов по арендной плате на 31.12.2022 г. и на 31.03.2023
г.”;
7. “Список дебиторов и кредиторов по поставленной продукции на
31.12.2022 г. и на 31.03.2023 г.”;
8. “Список основных средств на 31.12.2022 г.”;
9. “Кадастровые документы общества на 31.03.2023 г.”;
10.“Банковские выписки с 01.11.2022 г. по 31.03.2023 г.”;
11.“Акты сверок на между ООО +++++++и ООО +++++++” на
поставленную продукцию и оплату по договорам за 2022 г. и за на
31.03.2023 г.”;
12.“Акты сверок между ООО +++++++и ООО “MG KARVON” на
поставленную продукцию и оплату по договорам 2022 г. и за на
31.03.2023 г.”;
13.“Ведомости по зарплате за 2022 г. и январь, февраль, март 2023 г.”;
14.“Входящие договора и счет-фактуры за 2022 г. и за январь, февраль,
март 2023 г.”;
15.“Штатное расписание за 2021 г., 2022 г. и на 2023 г.”;
16.“Договора аффелированные на поставку продукции от ООО +++++++”
на ООО ------за сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь 2021 г., за 2022 г. и
на январь, февраль, март 2023 г.”;
17.“Сведения о работниках принятых на выполнения строительных
работ”ларни тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар +++++++ҳисобидан даъвогар +++++++фойдасига 3.000.000
давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда ва тартибда
апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
А.К.Пайғамов