Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2302/638 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AGRO BIOSERVIS TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый TENGDOSH AGRO TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1087166 Claim ID 3265736 PDF Hash eba3741f2e4cc36a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 602 символов
4-1604-2302/638-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2023 йил 2 май Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 6 700 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси М.Булаковнинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасида баён этилишича, “Agro Bioservis tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 октябрдаги 4-1602-2202/2531-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилиб, 4-тоифали суд бошқарувчиси М.Булаков тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси АТ “Агробанк” Чортоқ филиалидан олинган маълумотномага асосан банкрот корхонани ҳисоб рақамидаги пул айланмаларини таҳлил қилганда ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га банкрот жамият томонидан 2022 йил 7 апрелдаги тўлов топшириқномасига асосан 1 700 000 сўм, 2022 йил 27 майдаги тўлов топшириқномасига асосан 5 000 000 сўм жами 6 700 000 сўм пул маблағлари молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган. Шу боис, АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан 6 700 000 сўм қарздорликни ундириб беришни сўраган. Суд муҳокамасида тугатиш бошқарувчиси даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар манзилига ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда телеграмма (алоқа хабарномаси) юборилган ва хабардор этилганлиги ҳақида маълумотнома судга тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишда иштирок этган даъвогар тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Agro Bioservis tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 октябрдаги 4-1602-2202/2531-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилиб, 4-тоифали суд бошқарувчиси М.Булаков тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси АТ “Агробанк” Чортоқ филиалидан олинган маълумотномага асосан банкрот корхонани ҳисоб рақамидаги пул айланмаларини таҳлил қилганда жавобгарга банкрот жамият томонидан 2022 йил 7 апрелдаги тўлов топшириқномасига асосан 1 700 000 сўм, 2022 йил 27 майдаги тўлов топшириқномасига асосан 5 000 000 сўм жами 6 700 000 сўм пул маблағлари молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 20 январда 31-сонли қарздорлик тўловини 5 банк иши куни мобайнида тўлаб бериш ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. 2 томонидан суд муҳокамасига қадар тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилди. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига 6 700 000 сўм ундиришни лозим топади. Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333 ва 735-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: ААнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 6 700 000 сўм асосий қарз; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи; - Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди фойдасига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. 3 Ш.Тўхтабоев 4