← Назад
Решение #599131 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 127 | — | law | |
| ИПК | 128 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2202/1494-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Х.Рахимов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Бобоназаров
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 2 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Махмудов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Сайфуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг
котиблигида, “URGANCH AVTO EKO TRANS” масъулияти чекланган
жамияти вакили А.Абдурахманов (2022 йил 27 июлдаги 135-сонли
ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “URGANCH AVTO EKO TRANS” масъулияти
чекланган жамиятидан 182 565 208,91 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Хоразм вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
8 августдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида Хоразм вилоят суди кўмагида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси
(ижарага берувчи, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади),
“URGANCH AVTO EKO TRANS” масъулияти чекланган жамияти (ижарага
олувчи, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Урганч 2534-сонли
АТК ДУК (балансда сақловчи, бундан буён матнда учинчи шахс деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 13 июлда 1601-сонли ҳамда даъвогар,
жавобгар ва “Тоза ҳудуд” ДУК (балансда сақловчи, бундан буён матнда
учинчи шахс деб юритилади) ўртасида 2021 йил 25 майда 1466-сонли “Бино
ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш” шартномалари
тузилган.
Даъвогар жавобгарга:
- 1601-сонли шартномага асосан 2021 йил 1 апрелдан 31 декабргача
бўлган муддатга ижара объекти бўлган Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси 101-уйда
жойлашган бинонинг 71,75 кв.м. бўлган хонаси, 65,52 кв.м. бўлган таъмир
цехи, 3.000 кв.м. бўлган ҳудуд, жами 3137,27 кв.м.ни;
- 1466-сонли шартномага асосан 2021 йил 1 январдан 31 декабргача
бўлган муддатга ижара объекти бўлган 2013-2015 йилларда ишлаб
чиқарилган “ISUZU NOR71PL” русумли, жами 5 дона “мусоровоз” транспорт
воситалари ижарага берилган ва ушбу ижара обьъектлари қабул қилиштопшириш далолатномалари билан жавобгарга топширилган.
Шартномалар ва унга илова қилинган ижара ҳақи тўлаш жадвалига
асосан жавобгар ижара тўловларини келишилган муддатларда тўлаб бориши
лозим бўлган.
Бироқ жавобгар томонидан ижара тўловлари белгиланган муддатларда
тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан 182 565 208 сўм пеня
ҳисоблаб, даъво аризасида ушбу пеняни жавобгардан ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Урганч 2534 АТК
ДУК ва “Тоза ҳудуд” ДУК жалб қилинган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 32 000 000 сўм пеня ундирилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
13 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур суд қарори устидан даъвогар томонидан кассация шикояти
берилиб, унда қарорни бекор қилиш, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда,
апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция томонидан ажримни
жавобгарга етказмай жавобгар вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиб
процессуал хатога йўл қўйган деб нотўғри тўхтамга келганлиги, апелляция
инстанция суди жавобгарнинг юридик манзили Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси
101-уй бўлгани ҳолда Урганч тумани Хонқа кўчаси 101-уйга нотўғри
юборилган деб топганлиги, Урганч туманида Хонқа кўчаси мавжуд эмаслиги,
почта ходимлари жавобгарга почта етказилмаганлиги тўғрисида маълумот
йўқлиги, апелляция инстанцияси суди даъвогар даъво аризасида пенянинг
қайси қонун ҳужжатига асосан ҳисоблаганлиги, унинг ҳисоб-китоби қайси
санадан қайси санагача ҳамда қанча фоиздан ҳисобланганлиги асослантириб
бермаган ва суд мажлиси жараёнида ҳам тақдим қилмаган деб нотўғри
тўхтамга келганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, уни рад қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ва учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Суд мажлиси бошлангунга қадар даъвогар вакили кутмасдан судлов
ҳайъатига илтимоснома қолдириб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни даъвогар ва учинчи
шахслар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага
келди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг
236-моддаси,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
23-бандида ижара олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган
миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда
ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан
тўланиши ва тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир
навбатдаги давр (чорак) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга
оширилиши белгиланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш
талабини асосли деб, бироқ ундирилиши сўралган пенянинг миқдори
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги ҳамда даъвогарнинг ўз
вақтида судга мурожаат қилиб қарздорликни ундириш чораларини
кўрмаганлиги натижасида пеня миқдорининг сунъий равишда ўсишига
сабабчи бўлган деб ҳисоблаб, пеняни 32 000 000 сўмга қаноатлантиришни ва
пенянинг қолган қисмини рад қилишни лозим топган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ушбу
тўхтами билан келишмай, жавобгарнинг юридик манзили Урганч шаҳри,
Хонқа кўчаси 101-уй бўлса-да, суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш
ва суд муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги ажрими Урганч тумани, Хонқа
кўчаси 101-уй манзили бўйича, яъни жавобгарга алоқаси бўлмаган манзил
бўйича юборилганлиги ҳолатини процессуал ҳуқуқ нормасини бузилиши деб
баҳолаб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, шунингдек даъво аризасида
пенянинг ҳисоб-китоби – қайси санадан қайси санагача ҳамда қанча фоиздан
ҳисобланганлиги асослантириб берилмаганлиги ва суд мажлиси жараёнида
ҳам даъвогар тақдим қилмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ
рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топган.
ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор
қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали
юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
ИПК 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 2-бандига асосан ишнинг ишда
иштирок этувчи, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги, процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги
муносабати билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар
қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан жавобгарга
алоқаси бўлмаган манзил бўйича суд ажрими юборилганлиги процессуал
ҳуқуқ нормасининг бузилиши деб баҳоланади, шунга кўра апелляция
инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида асосли тўхтамга
келган.
Бундан ташқари, ижара шартномаларининг 5.1-бандида ижарага
олувчи шартномада кўрсатилган объектдан фойдаланганлиги учун ижарага
берувчига ижара шартномаси қонуний кучга кирган кундан бошлаб мазкур
шартноманинг 3-иловасига асосан ижара ҳақининг биринчи тўлови мазкур
шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб 3 кун ичида ижара
тўлови амалга оширилиши, ҳар бир ой бошланишидан олдин ўн кун муддат
ичида ижарага берувчига юз фоиз олдиндан тўлов шаклида ижара ҳақи
тўлаши белгиланган.
Шартномаларнинг 7.1-бандида ижарага олувчи ўз мажбуриятларини
бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда ҳамда мазкур
шартномада назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва миқдорида
тўламаганлиги учун ижарага берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Даъво аризасида 1466-сонли ижара шартномасида кўрсатилган тўлов
суммасини жами 14 та ҳолатда тўлаш муддатларини ўтказиб юборганлигини,
шунингдек 1601-сонли ижара шартномасида кўрсатилган тўлов суммасини
жами 10 та ҳолатда тўлаш муддатларини ўтказиб юборганлигини асос қилиб,
жами 182 565 208,91 сўм пеня ундириш сўралган.
Бироқ иш ҳужжатларида пенянинг ҳисоб-китоби, яъни пеняни
ҳисоблаш даври, унинг фоизи, ҳар бир ҳолатда кечиктирилган кунлар ва
кечиктирилганлик учун ҳар бир кунга ҳисобланган пеня суммаси мавжуд
эмас, ишни судда кўриш вақтида ушбу маълумотларни судга тақдим этиш
тўғрисидаги суднинг талаби эса даъвогар томонидан бажарилмаган.
Даъвогар томонидан кассация шикоятига пенянинг ҳисоб-китоби
тақдим этилган бўлиб, ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи
инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Шунга кўра судлов ҳайъати ушбу янги далилни текширишга ҳақли
эмаслиги сабабли мазкур ҳолатда шикоятга илова қилинган ҳисобкитобларни инобатга олиб, суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
имкони йўқ деб топди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шунга кўра апелляция инстанцияси суди даъво талаби тегишли
далиллар билан асослаб берилмаганлигини инобатга олиб, ушбу даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, даъвогар давлат
божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни, кассация инстанцияси
учун олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириб,
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм
харажатни даъвогардан ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 августдаги қарори ўзгаришсиз, даъвогар Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
6
Даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси ҳисобидан Олий суд
ҳисобига 75 000 сўм харажат ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Сайфуллаев