Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1814 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT SUV TAMINOTI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "EVRAZ-MEGA-TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086583 Claim ID 3281227 PDF Hash c5d541ca05f0c938... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 май Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1814-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ манфаатида жавобгар - “Evraz Mega Trade” МЧЖ ҳисобидан 13.399.785 сўм асосий қарз, 4.823.922,60 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили М.Мирахметов (2023 йил 1 майдаги 05-21/2023сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Toshkent Suv Taminoti” МЧЖ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Evraz Mega Trade” МЧЖ ҳисобидан 13.399.785 сўм асосий қарз, 4.823.922,60 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини такрорлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда - ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. 1 8 июлда III-гуруҳ истеъмолчиларига ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш тўғрисида 1289-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга узлуксиз ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда жавобгардан оқава сувларни чиқариш мажбуриятини олган. Даъвогар мазкур шартноманинг 2.1-бандига кўра жавобгарга белгиланган ичимлик сувини ўз вақтида, тўлиқ етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажармаганлиги натижасида, 2023 йил 17 февраль ҳолатига даъвогар олдида 13.399.785 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг 2023 йил 18 февралдаги қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги 0001191-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогарнинг жавобгардан 13.399.785 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талаби даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши ва иш ҳужжатларида мавжуд бўлган маълумотнома ва таққослаш далолатнома билан ўз исботини топганлиги боис, тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.7-бандига асосан жавобгардан 4.823.922,60 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.7-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда асосий қарздорлик тўлаб берилмаганда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир куни учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи 2 тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 4.823.922,60 сўм пеня миқдорини 800.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Evraz Mega Trade” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ фойдасига 13.399.785 сўм асосий қарз, 800.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Evraz Mega Trade” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 364.474,15 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 3