← Назад
Решение #599177 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 635 символов
4-1104-2302/1374-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - "ХХХХХ" МЧЖ
манфаатида Ххххх жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 20 895 000 сўм субсидия
ва 3 124 250 сўм фоиз, 1 849 062 транспорт харажатлари 924 531 сўм транспорт
харажатлари учун ҳисобланган пеня ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Ххххх
вакили А.Игамбердиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Абдувалиев
(ишончнома асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар "ХХХХХ" МЧЖ манфаатида Ххххх судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 20 895 000 сўм субсидия ва 3 124 250
сўм фоиз, 1 849 062 транспорт харажатлари 924 531 сўм транспорт харажатлари
учун ҳисобланган пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 5 апрелдаги ажрими билан Зангиота тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва
Зангиота тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари бугунги суд мажлисида
иштирок этмади.
Суд даъвогар ва учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил
иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган Ххххх даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, пеня суммасини камайтиришни
сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда–ФК)нинг
8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 17
майда 73-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи),
даъвогар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда
бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига унга
тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда дон маҳсулотини топшириш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга дон
маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 17
майдаги 1-сонли ҳисоб-фактурага асосан жами 83,721 тн. буғдой маҳсулотлари
етказиб берилган бўлиб, шундан 59,700 тн. давлат ресурслари ва 24,021 тн.
жавобгар эҳтиѐжи учун етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги
“Бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарорининг 1-бандига кўра,
ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосилидан
давлат ресурсларига сотилган товар доннинг ҳар 1-тоннаси учун Ўзбекистон
Республикаси республика бюджети маблағларидан 350 000 сўмдан субсидия
тўланиши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур қарорнинг 5-бандига кўра, ғаллачилик кластерларининг фермер
хўжаликларидан харид қилиниб давлат ресурсларига сотилган ҳар бир тонна товар
дон учун мазкур қарор доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан фермер
хўжаликларига 350 000 сўмдан қўшимча маблағ тўлаб бериши белгиланган.
Шунга кўра, субсидия (59,700*350 000= 20 895 000 сўм)ни ташкил қилган.
Бироқ, жавобгар томонидан мазкур қарор талаблари бажарилмасдан субсидия
маблағлари тўлаб берилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 20 895 000 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этишни сўраб,
юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга асосан, суд субсидия ундириш даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортаѐтганлиги сабабли
жавобгардан 3 124 250 сўм фоиз ундириш талаби қўйилган.
ФК 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача
тарзда кечиктириш ѐхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ѐки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак.
Жавобгар томонидан пул маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, суд
даъвонинг фоиз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди
ва
қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга, даъвогарнинг даъво аризасида шартноманинг 2.4-бандига
асосан 1 849.062 сўм миқдорида транспорт харажатларини ундириш талаби
қўйилган.
Транспорт харажатлари даъвогар томонидан амалга оширилганлиги иш
ҳужжатларида мавжуд юк хатлари билан тасдиқланади.
Шунга кўра суд даъво талабини траспорт харажатлари ундириш қисмини ҳам
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартноманинг 4.3-бандига асосан
транспорт харажатлари ўз вақтида тўламаганлиги сабабли жавобгардан 924 531
сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 924 531 сўм пеня миқдорини 500
000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги
кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХХ" МЧЖ фойдасига 20 895
000 сўм субсидия ва 3 124 250 сўм фоиз, 1 849 062 транспорт харажатлари, 500 000
сўм транспорт харажатлари учун ҳисобланган пеня ва 30 000 почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 536 056,86 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Т.Салимов