Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/953 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O'zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Qashqadaryo viloyat hududiy boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "SARA CHORVA BARAKA" фермер хўжалиги
Source ID 1078937 Claim ID 3232951 PDF Hash f33b45aa4dfbeb01... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 176-моддаси тисодий процессуал кодекси 176 code_article
збекистон Республикаси ИПК нинг 278-моддаси збекистон Республикаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения 10 298 символов
4-1802-2201/953-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Ачилов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Бозоров ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 2 май Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судъя М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогардан Ж.Тўлаганов, Қ.Алиқулов (ишончнома асосида) ва жавобгардан фермер хўжалиги вакили Н.Самадов (ишончнома асосида) лар иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини «Sara CHorva Baraka» фермер хўжалигининг апелляция шикояти асосида иқтисодий иш ҳужжатлари билан биргаликда, Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агенлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига, даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "SARA CHORVA BARAKA" фермер хўжалиги билан тузилган 2021 йил 16 февралдаги 21- ES-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳамда жавобгардан 107.737.500 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга шартнома иштирокчиси Шаҳрисабз туман Ободонлаштириш бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агенлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси судга ариза билан мурожаат этиб, даъво талабини 2021 йил 16 февралдаги 21- ES-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш қисмида воз кечган ва суд ажрими билан ариза иш юритувга қабул қилинган. Биринчи босқич судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, шартномани бекор қилиш қилиш қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 70.486.596 сўм пеня ва 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилган. Иш юзасидан «Sara CHorva Baraka» фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти келтирилиб, унда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, яъни шартнома мажбуриятларини бажарганлиги, график асосида белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлаб келганлигини, фермер хўжалигини ҳозирги кунда иқтисодий ҳолати яхши эмаслиги учун пеняни камайтиришни баён этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиб, даъво талабини пеня ундириш қисини рад этиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар фермер хўжалиги вакили, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабини пеня ундириш қисмини камайтиришга эътирози йўқлигини маълум қилди. Суд мажлиси муҳокамасида Шаҳрисабз туман Ободонлаштириш бошқармаси қатнашмади ва ўзининг ишончли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 2-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда ишни Шаҳрисабз туман Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари иштирокисиз ишдаги мавжуд хужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Апелляция инстанция суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (Сотувчи), жавобгар (Харидор) ва шартнома иштирокчиси (балансда сақловчи) ўртасида Шаҳрисабз шаҳар Пиллакашлик кўчасида жойлашган Шаҳрисабз туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли умумий ер майдони 6378,33 кв.м, қурилиш майдони 859,19 кв.м бўлган “Ётоқхона бино иншоатларини” 36 ой мобайнида тўлаш шарти билан 436.000.000 сўмга сотиб олиш бўйича 2018 йил 28 сентябрда 2913-OSсонли олди-сотди шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 3.1-бандига асосан жавобгар тўловларни шартнома кучга кирган пайтдан бошлаб 36 ой мобайнида тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаган. Бироқ, кейинчалик ушбу қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган. Шартноманинг 7.3-бандида харидор тўловнинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз пеня тўлаши бироқ пеня 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги кўрсатилган. Жавобгарга 2021 йил 21 декабрда юборилган қарздорликни ва ҳисобланган пеняни тўлаб бериш тўғрисидаги 01/10-3435-сонли огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар иштирокида тузилган шартноманинг 7.3-бандида тўловлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда Харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0.4 фоиз миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда Сотувчига пеня тўлаб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторларнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Бироқ биринчи инстанция суди шартноманинг ушбу бандига асосланмаган ҳолда пеня ундириб хатоликка йў қўйган. Чунки даъво талабидаги 107.737.500 сўм пеняни 50 фоиз миқдоридан ортиқ равишад пеня ундириб мутаносиб равишда ундирилмасдан қолган. Шунингдек жавобгарнинг қарздорликни тўланганлигига баҳо берилмаган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати ушбу қонун ҳужжатларига асосланиб, гарчи пеня талаби асосли бўлсада, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, унинг мулкий аҳволини инобатга олиб, ўз ваколатларидан келиб чиқиб, неустойка миқдорини камайтиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-моддаси 6-қисмида суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддасини 1-қисми 6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш юритиш тугатилиши белгиланган. Судлов ҳайъати биринчи босқич суди томонидан даъво талабини шартномани бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида асосли тўхтамга келинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси ИПК нинг 278-моддаси биринчи қисми 3-бандида апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини ўзгартириш ваколатига эга эканлиги белгиланган. ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Апелляция судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини жавобгар «Sara CHorva Baraka» фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агенлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 70.486.596 сўм пеня ундириш қисмини “16.160.625 сўм пеня ундирилсин” деб ўзгартиришни ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган 2.580.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта ҳаражатини зиммасига қолдиришни, 2022 йил 13 сентябрдаги ижро варақасини бекор қилишни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274–279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати «Sara CHorva Baraka» фермер хўжалиги томонидан келтирилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорини жавобгар «Sara CHorva Baraka» фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агенлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 70.486.596 сўм пеня ундириш қисмини “16.160.625 сўм пеня ундирилсин” деб ўзгартирилсин. Апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган 2.580.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта ҳаражати апеллянт зиммасига қолдирилсин. Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. 2022 йил 13 сентябрдаги ижро варақаси бекор қилинсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: М.Астанов Ҳайъат аъзолари: Д.Рахимов М.Бозоров