Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2202/2347 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Узагроинспекция ҚР бошқармаси Ответчик / Подсудимый SHUXRAT OCHIL фермер хужалиги
Source ID 1081165 Claim ID 3246127 PDF Hash 6ffa58ecbdae837a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Юсуповга МЖтК 74-моддаси Юсуповга МЖтК 74 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2202/2347-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Қ.Хожамуратов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – С.Ниязов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 2 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар В.Сатторова ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Қорақалпоғистон Республикаси судининг ходими А.Атаджанов, даъвогар вакили А.Каримов (2023 йил 20 апрелдаги 7/23-874-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Ж.Юсупов (раҳбар), Н.Уразов (2023 йил 1 майдаги 62-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг жавобгар “Shuxrat ochil” фермер хўжалигига нисбатан 164 851 200 сўм жарима қўллаш ва уни ундириб бериш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари “Shuxrat ochil” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан бажарилиши аҳволи ўрганилган. Ўрганиш жараёнида расмийлаштирилган 2022 йил 14 июндаги 39-сонли далолатномада ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада жавобгар ер майдонидаги 48 гектар ерга шоли экиб, сувдан фойдаланганлиги ва 203 520 м3 сув олинганлиги қайд этилган. Бунинг учун жавобгарга 164 851 200 сўм молиявий жарима ҳисобланган. Жавобгар томонидан ушбу сумма ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар Беруний туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 164 851 200 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга нисбатан 164 851 200 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Қўлланилган 164 851 200 сўм жарима аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси фойдасига ундирилган. Апелляция инстанция судининг 2023 йил 5 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб уни қаноатлантириб беришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар вакиллари томонидан расмийлаштирилган 2022 йил 14 июндаги далолатномада жавобгар ўзининг ер майдонидаги 48 гектар ерга шоли экиб, сувдан фойдаланганлиги ва 203 520 м3 сув олинганлиги қайд этилган. Бунинг учун жавобгарга 164 851 200 сўм молиявий жарима суммаси ҳисобланиши кўрсатилган. Бундан ташқари, 2022 йил 14 июнда расмийлаштирилган I-QR 0003920-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада жавобгар ўзига тегишли ер майдонидаги экинга 203 520 м3 сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги қайд этилган. Ушбу баённомада жавобгарга жарима санкциясини қўллаш учун Низомнинг 60-банди асос қилиб келтирилган. Низомнинг 60-бандига кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда: сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун- лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш, сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Даъво аризаси ва унга илова қилинган жавобгар номига йўлланган 2022 йил 14 июндаги жарима санкция суммаси ҳисобида 164 851 200 сўм жарима санкцияси Низомнинг 60-бандига асосан ҳисобланганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 16 июндаги 161-сонли қарори 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошисида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги, қарор далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши керак. Судлов ҳайъати судлар томонидан иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган деб ҳисоблайди. Жумладан, ҳал қилув қарорида Низомга асосан аризачи томонидан жавобгарга ўзбошимчалик билан эгалланган 203 520 м3 сувнинг ҳар минг кубометр сув учун базавий ҳисоблаш миқдори (270 000 сўм)нинг 30 фоизи, яъни 203 520 м3/1000*81 000 сўм = 18 316 800 сўм жарима санкцияси тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги, жавобгар томонидан бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол тартиби такрор бузилганлиги боис жарима санкцияси ўн баровар, яъни 203 520 м3/1000*81 000 сўм = 18 316 800 сўм*10 = 183 168 000 сўм миқдорида жарима санкцияси ҳисобланлиги ва даъво аризаси киритилгунга қадар 164 851 200 сўм жарима суммаси ихтиёрий қоплаб берилмаганлиги баён этилган. Шунингдек, суд ўз хулосасини жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг 2022 йил 16 августдаги қарори билан жавобгар раҳбари Ж.Юсуповга МЖтК 74-моддасининг учинчи қисми билан жарима жазоси тайинланганлиги билан асослаган. Бироқ, суд томонидан жавобгарга ҳисобланган молиявий санкциянинг ҳисоб-китобига аниқлик киритилмаган. Жумладан, 2022 йил 14 июнда расмийлаштирилган I-QR 0003920-сонли баённомада жавобгар вегетация даврида 203 520 м3 сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги қайд этилган. Яъни, жавобгар қайси даврдан қайси даврга қадар 203 520 м3/с сувдан рухсатсиз фойдаланиши мумкинлиги асослантириб берилмаган. Агар текширув 2022 йил 14 июнь куни ўтказилиб, далолатнома тузилган бўлса, жавобгар томонидан бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол тартиби такрор қачон бузилганлиги ва ушбу ҳолат қандай далиллар билан тасдиқланиши суд қарорида асослантириб берилмаган. Яъни вегетация даврида 1 гектар ерга қанча сув истеъмол қилиниши қайси норматив ҳужжатда кўрсатилганлиги апелляция инстанцияси суди томонидан тўлиқ баҳо берилмаган. Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар текширилмаган. Шунингдек, иш ҳужжатларида жавобгарнинг Сув истъмолчилари уюшмасига берган буюртманомалари мавжуд бўлиб, уларнинг айримларида бошқа экинлар учун ҳам сувга буюртманомалар берилганлигини кўриш мумкин. Жавобгарнинг важларини текшириш мақсадида судлар томонидан ушбу буюртманомалар тўлиқ ўрганилмаган ва жавобгар сувдан айнан қайси давр ҳамда қайси экинлар учун сувга буюртмалар берилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган. Ушбу ҳолатларга аниқлик киритиш учун биринчи инстанция суди томонидан Сув истеъмолчилари уюшмасини ишга жалб қилиш масаласи ҳал этилмаган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суд томонидан процессуал ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилган. Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатга эътибор бермасдан, суд ажримини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда даъвогар томонидан тақдим этилган молиявий санкциянинг ҳисоб-китобига, жавобгар ўзбошимчалик билан сувдан айнан қайси давр учун фойдаланганлигига аниқлик киритиши, жавобгарнинг важларини текшириш мақсадида ишга Сув истеъмолчилари уюшмасини ИПКда белгиланган тартибда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учунчи шахс сифатида жалб қилиб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри 5 қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини тақсимлашда кассация тартибида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида мазмунан кўриш учун Беруний туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова Ш. Мирзахакимов