← Назад
Решение #599198 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 164 | — | law | |
| ФКнинг | 188 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 май
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*****" фермер хўжалиги
томонидан ноқонуний равишда эгаллаб келаѐтган қишлоқ хўжалиги
харитасининг 33-контури (ҳозирги 3937-контури)даги 21,90 га ер майданидан
мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар ишончли
вакили ***** (2023 йил 21 февралдаги 01/62-сонли ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари ***** ҳамда ишончли вакили ***** (2023 йил 2 майдаги 3сонли ишончнома асосида), мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахс – ***** вакиллари *****, ***** (ишончнома асосида)лар иштирокида, иш
ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
"*****" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)ни
ноқонуний равишда эгаллаб келаѐтган қишлоқ хўжалиги харитасининг 33контури (ҳозирги 3937-контури)даги 21,90 га ер майданидан мажбурий тартибда
чиқаришни сўраган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 20 январдаги ҳал
қилув қарори билан ***** ҳамда “*****” фермер хўжалиги ўртасида 2015 йил
20 декабрда тузилган 193-сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
ҳақида”ги шартнома бекор қилиниб, “*****” фермер хўжалиги қишлоқ хўжалик
харитасининг 33-контурида жойлашган 11,9 гектар ер майдонидан чиқариш
белгиланган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогар “*****” фермер хўжалиги фойдасига
жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 194.390.707 сўм
зарар, 19 600 сўм почта харажати, республика бюджетига 8.742.266,3 сўм давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Суднинг 2023 йил 10 апрелдаги ажрими билан *****, Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Қуйичирчиқ туман
филиали, Қуйичирчиқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими ишга низонинг
пердметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризадаги
важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
01.12.2018 йилдаги “Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида замонавий
агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 974-сонли
қарори билан ўз фаолиятларини бошлаганликларини, ушбу қарорга асосан
тумандаги 35,4 минг гектар суғориладиган ер майдони ажратиб берилганлиги ва
бу Тошкент вилояти ҳокимининг 2018 йил 3 декабрдаги 926-сонли қарорида
ҳам кўрсатилганлиги шундан келиб чиқиб Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2019
йил 23 январдаги 91-сонли қарори билан жавобгарнинг Янги ҳаѐт ҳудудидаги ер
харитасининг олдинги 33-контуридаги ҳозирги 3937 контурдаги жами 21,90
гектар шундан 5 гектар экин ер майдони, 16,9 гектар боғ майдонлари
даъвогарга ўтказилганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига ўзининг
эътирозларини билдириб, Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2015 йил 16
январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ, Қуйичирчиқ тумани “Янги ҳаѐт” массиви
ҳудудидаги жами 22,3 гектар шундан 11,9 гектар суғориладиган экин ер
майдони, 10,0 гектар боғзор, 0,4 гектар ариқлар фуқаро *****га пахта
ғаллачилик йўналишида фойдаланиши мақсадида 30 йил муддатга келажакда
муддатини узайтириш кўзда тутилган ҳолда ажратилиб берилиб "*****" фермер
хўжалиги ташкил этилганлигини, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2021 йил 20 январдаги *****-сонли иқтисодий иш бўйича қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан ***** ҳамда "*****" фермер хўжалиги
ўртасида 2015 йил 20 декабрда тузилган 193-сонли “Ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш ҳақида”ги шартномаси бекор қилинганлиги, "*****"
фермер хўжалиги қишлоқ хўжалик харитасининг 33-контурида жойлашган 11,9
гектар ер майдонидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, 10 гектар
ер майдонидан чиқарилмаганлиги, ҳозирда мана шу 10 гектар ер майдони
бўйича қайта ижара шартномаси тузиш ишлари амалга оширилиб, туман
ҳокими томонидан имзоланганлиги лекин айрим техник камчиликлар
бўлганлиги сабабли қайта расмийлаштириш жараѐни бўлаѐтганлиги, тегишлича
имзоланганидан кейин давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари давом
эттирилишини маълум қилиб, даъво талабини рад этишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар – Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Қуйичирчиқ туман
филиали, Қуйичирчиқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакил иштирокини
таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган ***** ишончли вакили ***** Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 01.12.2018 йилдаги “Тошкент
вилоятининг Қуйичирчиқ тумаида замонавий агросаноат кластерини ташкил
этиш-чора-тадбирлари тўғрисида”ги 974-сонли қарори билан Тошкент
вилоятининг Қуйчирчиқ туманида чет эл инвестицияси иштирокида “*****”
маъсулияти чекланган жамияти ташкил этилган, Ушбу хукмат қарорига асосан
тумандаги 35,4 минг гектар суғориладиган ер майдонлари (боғзорлар) шу
жумладан “*****” фермер хўжалигининг 21,50 гектар ер майдони хам дастлаб
Қуйичирчиқ туман хокимлиги захирасига олинган, Тошкент вилоят хокимининг
03.12.2018 йилдаги №926-сонли, Қуйичирчиқ туман хокимининг 2019 йил 23
январдаги 91-сонли қарори билан жавобгарнинг Янги ҳаѐт ҳудудидаги ер
харитасининг олдинги 33-контуридаги ҳозирги 3937 контурдаги жами 21,90
гектар шундан 5 гектар экин ер майдони, 16,9 гектар боғ майдонлари
даъвогарга ўтказилганлигини, шундан сўнг тарафлар ўртасида бир неча
маротаба низо юзага келганлиги ва судда кўрилганлиги, Қуйичирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгар 11,9 гектар ер майдонидан чиқарилганлиги, 10 гектар ер
майдонидан чиқарилиши белгиланмаганлиги сабабли ҳам мана шу низо юзага
келаѐтганлигини маълум қилиб, даъво талабини рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ***** ишончли вакили ***** бугунги
кунда 10 гектар ер майдони жавобгар зиммасида қолаѐтганлиги, ҳозирда туман
ҳокимияти томонидан жавобгар билан ер ижара шартномасини
расмийлаштириш ишлари олиб борилаѐтганлигини маълум қилиб, даъво
талабини рад этишни сўради.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари
палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиали
мутахассиси П.Икрамов жавобгар томонидан 10 гектар ер бўйича
расмийлаштирилган ер ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун
уларга мурожаат қилинганлигини, айрим сабабларга кўра руйхатдан
ўтказилмаганлигини, жавобгар томонидан ҳозирда такрорий мурожаат
қилинганлигини, мурожаат ўрганилаѐтганлигини, янги расмийлаштирилган ер
ижара
шартномаси
ҳозирги
кун
ҳолатига
давлат
рўйхатидан
ўтказилмаганлигини баѐн қилган.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг важларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2015
йил 16 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ, Қуйичирчиқ тумани “Янги ҳаѐт”
массиви ҳудудидаги жами 22,3 гектар шундан 11,9 гектар суғориладиган экин
ер майдони, 10,0 гектар боғзор, 0,4 гектар ариқлар фуқаро *****га пахта
ғаллачилик йўналишида фойдаланиши мақсадида 30 йил муддатга келажакда
муддатини узайтириш кўзда тутилган ҳолда ажратилиб берилиб "*****" фермер
хўжалиги ташкил этилган.
Вазирлар
Маҳкамасининг
Тошкент
вилоятининг Қуйичирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил
этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2018 йил 1 декабрдаги 974-сонли қарорига
асосан “*****” масъулияти чекланган жамият таркибига кирадиган агросаноат
корхоналарига (кейинги ўринларда агрокорхоналар деб аталади) пахта хомашѐси, бошоқли дон ва бошқа маҳсулотларни, шунингдек, чорвачилик ҳамда
балиқчилик маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш учун Тошкент
вилоятининг Қуйичирчиқ туманида доимий эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш
ҳуқуқи билан 35,4 минг гектар суғориладиган ер ва 3,1 минг гектар балиқчилик
кўллари ажратилиб, кенг турдаги балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта
ишлаш ва сотиш, шу жумладан, экспорт қилиш бўйича замонавий комплекс
ташкил қилиш учун собиқ “Балиқчи” АЖ мулкий комплексини, янги иш
ўринлари ташкил этиш ва 8,2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестициялар
киритиш шарти билан, “*****” масъулияти чекланган жамиятга “ноль”
қийматида сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 164-моддасига кўра мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
ФКнинг 188-моддасида ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга
келиши белгиланган бўлиб, унга кўра, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер
участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда,
тартибда ва шартларда юзага келади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасида юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар
белгиланадиган, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин
вужудга келиши назарда тутилган.
Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар "*****" фермер хўжалигига
Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2015 йил 16 январдаги 3-сонли қарорига
мувофиқ, Қуйичирчиқ тумани “Янги ҳаѐт” массиви ҳудудидаги жами 22,3
гектар шундан 11,9 гектар суғориладиган экин ер майдони, 10,0 гектар боғзор,
0,4 гектар ариқлар ажратилган бўлсада, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2021 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан ***** ҳамда "*****"
фермер хўжалиги ўртасида 2015 йил 20 декабрда тузилган 193-сонли “Ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақида”ги шартнома бекор қилиниб,
"*****" фермер хўжалиги қишлоқ хўжалик харитасининг 33-контурида
жойлашган 11,9 гектар ер майдонидан чиқариш белгиланган. Қолган 10 гектар
ер майдонига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинмаган.
Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2019 йил 23 январдаги 91-сонли қарори
билан “*****” масъулияти чекланган жамияти таркибига кирадиган аграсаноат
корхоналарига доимий эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб
бериладиган ер майдонлари тасдиқланган ва унда жавобгарга тегишли бўлган
Янги ҳаѐт ҳудудидаги ер хартиасининг 33-контуридаги (ҳозирги 3937) жами
21.9 гектар шундан 5 гектар экин ер майдони, 16,9 гектар боғ майдоналари ҳам
даъвогарга берилган.
Ваҳоланки, ФКнинг 228-моддасига кўра мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бироқ, жавобгар томонидан ер майдонларига ҳуқуқи борлигини исботлаб
бермади ва мақбул далилларни тақдим этмади.
Шунингдек, суднинг 2021 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан *****
ҳамда “*****” фермер хўжалиги ўртасида 2015 йил 20 декабрда тузилган 193сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақида”ги шартнома бекор
қилинган бўлса, суднинг 2021 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан
жавобгарнинг ер майдонлари олиб қўйилиши натижасида унга етказилган
194.390.707 сўм миқдоридаги зарар даъвогар ҳисобидан ундирилган.
ИПКнинг 73-моддасига мувофиқ, ишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд Қуйичирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан *****
ҳамда "*****" фермер хўжалиги ўртасида 2015 йил 20 декабрда тузилган 193сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақида”ги шартнома бекор
қилинганлиги, “*****” фермер хўжалиги қишлоқ хўжалик харитасининг 33контурида жойлашган 11,9 гектар ер майдонидан чиқариш белгиланганлиги ва
мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга эканлигини инобатга олган ҳолда,
даъво талабини қисман қаноатлантириб қишлоқ хўжалик харитасининг 33контурида (ҳозирги 3937) жойлашган 10 гектар ер майдонидан жавобгар
мажбурий чиқарилишини лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 68, 72, 73, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар "*****" фермер хўжалиги даъвогар "*****" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги харитасининг 33контури (ҳозирги 3937)даги 10 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда
чиқарилсин.
Жавобгар "*****" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "*****"
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 000 000 сўм давлат божи, 30 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****