← Назад
Решение #599229 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1812-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
“Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ манфаатида жавобгар - “Чирчиқ қишлоқ
хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳисобидан 24.740.970 сўм асосий қарз,
8.906.749 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили М.Мирахметов
(2023 йил 1 майдаги 05-21/2023-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
Н.Шайимова (2023 йил 2 майдаги 60-сонли ишончнома асосида) иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси “Toshkent Suv Taminoti” МЧЖ манфаатида иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Чирчиқ қишлоқ
хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳисобидан 24.740.970 сўм асосий қарз,
8.906.749 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини
такрорлаб, иқтисодий судга даъво аризаси киритилганидан кейин жавобгар
асосий қарздорликни тўлаб берганлигини билдириб, даъво пеня ундириш
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга тўлов
топшириқномаларини тақдим қилиб, ҳозирда асосий қарздорлик бартараф
қилинганлигини билдириб, корхонанинг молиявий аҳволини инобатга олган
ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб беришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қўйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
- ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда
ФКда
кўрсатилган
бошқа
асослардан
келиб
чиқиши,
1
236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил
15 майда 1-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга
узлуксиз ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда жавобгардан оқава сувларни
чиқариш мажбуриятини олган.
Даъвогар мазкур шартноманинг 2.1-бандига кўра жавобгарга белгиланган
ичимлик сувини ўз вақтида, тўлиқ етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги
натижасида, 2023 йил 27 февраль ҳолатига даъвогар олдида 24.740.970 сўм
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг 2023 йил 27 февралдаги қарздорликни тўлаб бериш
тўғрисидаги 0001049-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Бироқ, ишни кўриш давомида жавобгар томонидан асосий қарздорлик
тўлаб берилганлиги даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда
жавобгар вакили томонидан судга тақдим қилинган тўлов топшириқномалари
билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Қайд этилганларга биноан, даъвогарнинг жавобгардан 24.740.970 сўм
асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини
ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.7-бандига асосан
жавобгардан 8.906.749 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.7-бандида шартномада
кўрсатиб ўтилган муддатларда асосий қарздорлик тўлаб берилмаганда,
истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир куни учун муддати ўтган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг
50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
2
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 8.906.749 сўм пеня миқдорини 1.370.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
326, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳисобидан
даъвогар - “Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ фойдасига 1.370.000 сўм пеня,
30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳисобидан
Республика бюджетига 672.954,38 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
3