Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2302/716 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый POROMON MARMAR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079536 Claim ID 3277167 PDF Hash 84dd3b6f85ce3463... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 154 символов
4-1604-2302/716-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 май Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг котиблигида, аризачи ББББББББББнинг қарздор “ААААААААААААА” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили А.Хакимов (2023 йил 2 майдаги 25-25063-сонли ишончнома асосида) иштирокида, қарздор вакили иштирокисиз, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризада баён этилишича, ББББББББББ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) томонидан “ААААААААААААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) фаолияти 2023 йил 10 апрель ҳолатига таҳлилдан ўтказганда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан жами 843.413.890 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Янгиқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган қарздорлигини ундириш юзасидан 31.01.2022 йилдаги № 3350329-сонли қарори Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими (бундан буён матнда МИБ Янгиқўрғон туман бўлими деб юритилади)га электрон тарзда юборилган. МИБ Янгиқўрғон туман бўлимининг 2022 йил 21 апрелдаги қарори билан қарздорнинг солиқ қарзини қоплаш учун мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 40-моддасининг 3-бандига асосан ижро ҳужжати аризачига қайтарилган. Шу боис, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни сўради. Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган қарздор шу куни суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бунга кўра, суд ишни қарздор иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор аризачи томонидан 2023 йил 10 апрель ҳолатига таҳлилдан ўтказганда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан жами 843.413.890 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Янгиқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган қарздорлигини ундириш юзасидан 31.01.2022 йилдаги № 3350329-сонли қарори Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими (бундан буён матнда МИБ Янгиқўрғон туман бўлими деб юритилади)га электрон тарзда юборилган. МИБ Янгиқўрғон туман бўлимининг 2022 йил 21 апрелдаги қарори билан қарздорнинг солиқ қарзини қоплаш учун мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 40-моддасининг 3-бандига асосан ижро ҳужжати аризачига қайтарилган. Қонуннинг 5-моддасига кўра, ушбу бажарилмаган мажбурият 3 ойдан ортиқ муддатни ташкил этган. Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Бундай ҳолатда, суд қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни уч ой ва ундан кўп муддатда бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, ариза талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қарздорни тугатиш ишларини олиб бориш учун 3-тоифали суд бошқарувчи У.Аббасов номзоди тавсия қилган. Номзоди таклиф этилган суд бошқарувчи “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мувофиқлиги сабабли, суд 3-тоифали суд бошқарувчи У.Аббасовни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим деб хисоблайди. Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундиришни, аризачи фойдасига тўланган 30 000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 45, 52, 140, 142, 241-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: ББББББББББнинг аризаси қаноатлантирилсин. “ААААААААААААА” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Аббасов Улуғбек Абдимажитович “ААААААААААААА” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчига: эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш Қонун талабларига мувофиқ ташкиллаштирилсин ва ўтказилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш натижалари бўйича ҳисобот қонунда белгиланган муддатда судга тақдим этилсин. “ААААААААААААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи; - ББББББББББ фойдасига 30 000 сўм почта харажатлари тугатиш бошқарувчиси орқали ундирилсин. Суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев