← Назад
Решение #599255 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 25 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 30 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 301 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 2 май
4-1102-2302/1824-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “---------” МЧЖ
манфаатида жавобгар – нотурар бино эгаси ---------ҳисобидан 45.202.142,41 сўм
асосий қарз ва 22.601.071 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – ************ (ишончнома
асосида), жавобгар вакили – ******** (ишончномасиз) иштирокида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
“---------” МЧЖ манфаатида (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади)
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
нотурар бино эгаси ---------(бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 45.202.142,41 сўм асосий қарз ва 22.601.071 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг
ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобшар вакили даъво талабларига
эътироз билдириб уни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган жавобгар вакилининг фикрларини эшитиб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур
иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
23 январда 1573-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан,
“Таъминотчи” ичимлик сувини ва чиқарилган оқова сувини етказиб бериш,
“Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган ичимлик суви ва чиқарилган оқова суви
учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида 2023 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
45.202.142,41 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб фуқаро ---------ҳисобидан 45.202.142,41
сўм асосий қарз ва 22.601.071 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
25-моддасига кўра, иқтисодий судга:
1) иқтисодиѐт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираѐтган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаѐтганда тарафлар бўлган
фуқаролар (бундан буѐн матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги
фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган
низоларга доир ишлар;
2) иқтисодиѐт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ѐки бекор бўлиши учун
аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буѐн матнда юридик
аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар;
3) банкротлик тўғрисидаги ишлар;
4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар;
5) ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича
ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно;
51) ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий низолар
бўйича ишлар;
52) ушбу Кодекснинг 302-моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар;
6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда
ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги
низоларга доир ишлар ҳам, агар тегишли талаблар уларнинг аввалги
тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, судга тааллуқли бўлади.
Қонун билан судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам
киритилиши мумкин.
Даъвогарнинг жавобгар ---------ҳисобидан 45.202.142,41 сўм асосий қарз ва
22.601.071 сўм пеня ундириш талаби иқтисодий суд ҳал этадиган низолар
тоифасига кирмайди. Чунки, даъвогар ўз даъво аризасида 45.202.142,41 сўм
асосий қарз ва 22.601.071 сўм пеняни фуқаро Рахимжонова Хуснира
Хусановнадан ундиришни талаб қилмоқда. Фуқаро ---------иқтисодий судда
тараф бўла олмайди ва унга нисбатан тақдим этилган талаб иқтисодий судга
тааллуқли эмас ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
110-моддасининг 1-бандига асосан иш судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш
тугатилиши лозим.
Қайд этилганларга биноан даъвогарнинг мазкур талаби бўйича иш юритиш
тугатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ, агар иш судга тааллуқли
бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилиши керак.
Қайд этилганларга асосан суд, иш бўйича иш юритишни тугатишни ва
давлат божини ундирмасликни лозим топади.
Юқорида баѐн этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2302/1824-сонли
иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
А.К.Пайғамов