← Назад
Решение #599298 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| аролик кодекси | 108 | — | code_article | |
| амда ФК | 363 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2202/2342-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Т.Салимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги вакили С.Тўлаганов (2023 йил 23 январдаги
1/1-17-сонли ишончномага асосан), “MONTAJ TA’MIR XIZMAT” хусусий
корхонаси раҳбари П.Ли иштирокида “MONTAJ TA’MIR XIZMAT” хусусий
корхонасининг Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги ва Тошкент вилояти
ҳокимлигидан 194 906 351 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 23 январдаги қарори устидан Ўртачирчиқ тумани
ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“MONTAJ TA’MIR XIZMAT” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги (бундан буён
матнда туман ҳокимлиги деб юритилади) ва Тошкент вилояти ҳокимлигига
(бундан буён матнда вилоят ҳокимлиги деб юритилади) нисбатан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, туман ҳокимлигининг оғзаки топшириғига
асосан Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги
15/9-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисмини профнастил билан
шартномасиз таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги, таъмирлаш учун
194 906 351 сўмлик ишлар бажарилганлиги, бироқ, бажарилган ишлар бўйича
қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, тумани ҳокимлиги
ва вилоят ҳокимлигидан 194 906 351 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суднинг ажримлари билан ишга Тошкент вилояти
Ғазначилик бошқармаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш
бўйича
ягона
буюртмачи
хизмати
инжиниринг
компанияси,
“CONSTRUCTION MEASURING COMPANY” масъулияти чекланган
жамияти, “Parkent Ecspertiza” масъулияти чекланган жамияти, Тошкент
вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Кўп хонадонли
уйларни, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти
объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар
корхонаси Тошкент вилояти ҳудудий филиали низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 январдаги қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, туман ҳокимлигидан даъвогар фойдасига
194 906 351 сўм асосий қарз ундириш, даъво талабининг вилоят ҳокимлигига
нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилинган.
Туман ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикоятида
Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги 15/9-сонли
кўп қаватли уйнинг том қисмини профнастил билан қоплаш, таъмирлаш
ишларини амалга ошириш учун шартнома тузилмаганлиги, даъвогар билан
туман ҳокимлиги шартномавий муносабатга киришмаганлиги, таъмирлаш
ишларида эски материаллардан фойдаланилганлиги, бажарилган ишлар
далолатномаси бир томонлама фақат даъвогар томонидан тасдиқланганлиги
ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиш, ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдириш сўралган.
Суд муҳокамасида вилоят ҳокимлиги ва учинчи шахслардан вакил
иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд
мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган туман ҳокимлиги вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд
қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Админстрацияси раҳбари бошчилигида ўтказилган 13-сонли йиғилиш
(2021 йил 12 май 02-РА 1-8017) баёни 21-банди иловасида АТ “Агробанк”
томонидан кўп қаватли уй-жойлар ҳамда коммунал соҳани яхшилаш,
ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларини ташкил қилиш мақсадида
10 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағларини 36 ой муддатга ажратилиши
тавсия қилинган бўлиб, Халқ депутатлари Ўртачирчиқ туман кенгаши
томонидан кўриб чиқилиб, “Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти
объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУКнинг Тошкент
вилояти филиали билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мақсадга
мувофиқлиги белгиланган.
Туман ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19-март кунлари Тошкент
вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари бўйича коммунал
соҳани яхшилаш, ободонлаштириш, кўп қаватли уйларнинг том қисмини
таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини ташкил қилиш мақсадида Ўртачирчиқ
тумани бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган.
Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги
15/9-сонли кўп қаватли уй яшовчилари мазкур уйнинг том қисмини
таъмирлаб беришни сўраб, 2021 йил 29 июлда ариза билан туман ҳокимлиги
ва вилоят ҳокимлигига мурожаат қилган.
Туман ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан даъвогарга
мурожаат қилиниб, Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги 15/9-сонли
кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаб бериш сўралган.
Бажариладиган ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб,
“Parkent Ecspertiza” масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил
29 августдаги 29/08/2022-1-сонли экспертиза хулосаси олинган.
Туман ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлигининг оғзаки топшириғига асосан
Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги 15/9-сонли
кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари даъвогар томонидан
бажарилган.
Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги
15/9-сонли кўп қаватли уйда яшовчилар 2021 йилнинг 10 сентябрида мазкур
уйни томини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ушбу
ишларни молиялаштиришни сўраб, вилоят ҳокимлигига мурожаат қилган.
Вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги БМ-5-4293-сонли
хатида Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги
15/9-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари учун
сарфланган маблағларни ўрнатилган тартибда, туман маҳаллий бюджетининг
орттириб қолинган маблағлари доирасида ёки бошқа маблағлардан қоплаб
берилиши сўралган.
Вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 5 майдаги ВМ-5-2756-сонли хатида
ҳам Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги
15/9-сонли кўп қаватли уйнинг том қисмини профнастил қопламаси билан
мукаммал таъмирланган бўлиб, мазкур ишларни амалга оширган даъвогар
билан муҳокама қилиб, ижобий ҳал қилиш кўрсатилган.
Бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича пудрат шартномаси
тузилиши лозим бўлса-да, шартнома тузилмаган ҳолда ишлар бажарилган,
бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-2, Ф-3) тузилиб, ишлар тегишли
тартибда туман ҳокимлигига талабнома билан бирга бир неча бор
топширилган, туман ҳокимлиги шартнома тузмасдан, ишлар бажарилганлиги
сабабли, бажарилган ишлар учун тўловни амалга оширмаётганлиги кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ
битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига
олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг
тузилганлигини,
мазмунини
ёки
бажарилганлигини
гувоҳларнинг
кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар
битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа
далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
ФКнинг 363-моддасига мувофиқ суд шартнома шартларини шарҳлашда
ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг
шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу
модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг
мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий
хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши
керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш
олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро
муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари,
тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 3-бандида, Қонуннинг
11-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик
шартномалари ёзма шаклда тузилиши, шартноманинг ёзма шаклига риоя
этмаслик (оғзаки келишув) унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги
(қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно), бироқ, шартноманинг ёзма
шаклига риоя этмаслик оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни
битимнинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг
кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа
далиллар билан тасдиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолишига эътибор берилиши
ҳамда ФКнинг 363-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шартномани тузишга
хизмат қилган барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб
борилган мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган
амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини
ўрганиш ва баҳо бериш лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори
2.2-бандининг иккинчи хат бошисида, агар ишни кўриш жараёнида
шартномада бундай шартларнинг мавжуд эмаслиги аниқланса, суд низо
юзасидан қурилиш ишларини бажаришда расмийлаштирилган ҳужжатлар
асосида қарор қабул қилади ва унинг асослантирувчи қисмида қурилиш
пудрати шартномаси тузилмаганлигини кўрсатиб ўтиши, 2.3-бандида
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги
ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай
ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
этишга асос бўлмаслигига қаратилиши, бироқ, бундай қурилиш пудрати
шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган
жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш)
қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 5-бандига мувофиқ ФКнинг
108 ва 109-моддалари мазмунига кўра, қурилиш пудрати шартномаси оддий
ёзма шаклда тузилади ва ушбу шаклга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий
эмаслигига олиб келмайди, бироқ тарафларни битимнинг тузилганлигини,
мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан
тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Бунда, агар қурилиш пудрати
шартномаси ёзма шаклда тузилмаган бўлса, тарафлар битимнинг
тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини ёзма ёхуд бошқа
далиллар билан тасдиқлашлари мумкин. Шунга кўра, қурилиш ишларини
бажариш билан боғлиқ низони ҳал этишда тарафлар қурилиш пудрати
шартномасини оддий ёзма шаклда тузмаган ҳолда ҳуқуқий муносабатга
киришганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган
қоидаларни қўллашлари лозим.
Ушбу ҳолда, гарчанд шартнома тузилмаган бўлса-да, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган
кўрсатмаларига кўра даъвогар томонидан туман ҳокимлигининг иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларига мувофиқ
мажбуриятлар лозим даражада бажарилган.
Даъвогар томонидан бажарилган ишларга оид ҳужжатлар туман
ҳокимлигига тақдим этилган ҳамда туман ХУЖМШ ва маҳалла иштирокида
бажарилган ишлар тасдиқланган бўлса-да, аммо бажарилган ишлар туман
ҳокимлиги томонидан қабул қилиб олинмаган ва бажарилган ишлар бўйича
қарздорлик юзасидан тўлов амалга оширилмаган.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни, жумладан, шартнома
тузилмаган бўлмаса-да, иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа
талабларга
мувофиқ
даъвогар
томонидан
мажбуриятлар
лозим даражада бажарилганлигини, туман ҳокимлиги эса мажбуриятларини
лозим даражада бажарилмаганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш, туман ҳокимлигидан
даъвогар фойдасига 194 906 351 сўм асосий қарз ундириш ва даъвонинг
вилоят ҳокимлигига нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилиб, тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажатини туман ҳокимлиги зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъати
апелляция
инстанциясининг
2023 йил 23 январдаги қарори ўзгаришсиз, Ўртачирчиқ тумани
ҳокимлигининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев