← Назад
Решение #599527 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 736 | — | code_article | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+998-73) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 1 май
4-1501-2302/3652-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Х.Э. Мамажонова (2023 йил 24 январь кунги 11-04/09-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, даъвогар акциядорлик тижорат “НОМИ” манфаатини кўзлаб
жавобгар “НОМИ” деҳқон хўжалигидан 977 000 000 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 190 710 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 1 167 710 000 сўм кредит
қарзи ва 30 000 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни гаровга олинган
қўшимча жавобгар “Фахриддин Шамсуддинов” деҳқон хўжалигига тегишли
бўлган кўчмас мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосан қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар акциядорлик тижорат “НОМИ” (бундан буён Банк деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “НОМИ” деҳқон хўжалигидан
977 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 190 710 000 сўм муддати ўтган кредит
фоизи, жами 1 167 710 000 сўм кредит қарзи ва 30 000 сўм почта харажатини
ундириш, ундирувни
гаровга олинган
қўшимча жавобгар
“Фахриддин
Шамсуддинов” деҳқон хўжалигига тегишли бўлган кўчмас мулкка қаратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни сўраб,
кредит қопланмаётгани учун кредит умидсиз қарзларга киритилганини, 2023 йил
28 апрель куни ҳолатига кредит бўйича жами қарздорлик 1 170 117 000 сўмни
ташкил этишини, қўшимча жавобгарга тегишли бўлган ипотека шартномасидаги
бино-иншоотлар тўла гаровга олинганини тушунтириб ўтди.
Ишончномага эга бўлган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд
мажлисига ҳозир бўлишмади.
Судга келган фуқаро Г.Н. Тожибоева “Тожибоев Дилшод барақаси” деҳқон
хўжалиги раҳбари Д.К. Тожибоев турмуш ўртоғи, гаровга қўйган “Фахриддин
Шамсуддинов” деҳқон хўжалиги раҳбари К. Тожибоев турмуш ўртоғининг отаси
эканлигини, қорамоллар эгаси носоғлом чорвани сотган эканлигини, молларни
кўплари ўлгани учун кредитни қайтариш муддатини бузилишига олиб келганини
билдирган.
Суд жавобгар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида
огоҳлантирилгани
почта маълумотномалари, СМС хабарномаси билан
тасдиқлангани учун суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш материалларига қараганда, Банк ва “НОМИ” деҳқон хўжалиги ўртасида
2018 йил 14 декабрь куни 23-сонли 1 232 000 000 сўм миқдорида чорва молларини
сотиб олиш учун имтиёзли 12 ой давр, кредитни йиллик фоиз ставкаси 18 фоиз,
шундан 5,0 фоиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини ҳузуридаги
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси
ҳисобидан ҳар ойнинг санасига қоплаб бериш шарти билан кредит маблағи
ажратилган.
Кредитни қайтарилишини таъминоти сифатида Қува тумани 1-сон давлат
нотариал идорасида 2018 йил 25 декабрь куни тасдиқланиб 1-304-реестрда қайд
этилган ипотека шартномасига асосан “Фахриддин
Шамсуддинов” деҳқон
хўжалигига тегишли бўлган Қува шаҳар, Тошховуз мф.ф.й, Осиёқум кўчасида
жойлашган Савдо базаси ва ММО бўлими деб номланган 1 540 000 000 сўмга
баҳоланган бино-иншоотлар гаровга олинган.
Жавобгар кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада
белгиланган муддатларда кредит маблағини қайтармагани ҳолда қарздорликка йўл
қўйгани учун Банк судга даъво аризасини киритган, яъни низо кредит ва гаров
шартномаларидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 236-моддаси талабларига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФК 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади, деб белгиланган.
ФК 238-моддаси талабларига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг
биринчи қисмида “Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт”, деб белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 736-моддасининг
иккинчи қисмида “Агар қарз
шартномасида қарзни қисимлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли”, деган қоида
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда,
кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган
кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Жавобгар МЧЖ шартномавий мажбуриятни ўз вақтида бажармагани учун
судга даъво аризаси киритилган 2023 йил 23 март кунги ҳолатига 977 000 000 сўм
муддати ўтган кредит, 190 710 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 1 167 710 000
сўм миқдорида қарздорлик ҳосил бўлган.
Асосий қарз ҳамда кредит фоизини ундириш ҳақидаги даъво талаблари
шартнома шартлари, банк маълумотномалари, талабнома ва бошқа далиллар билан
исботлангани учун суд ушбу талабларни қаноатлантиришни лозим деб топади.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 33-моддаси
биринчи қисмига кўра, “Ипотека билан таъминланган мажбурият асосида
кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) шу кредиторнинг ўзи томонидан битим
бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки
қонун асосида бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.”
ФК 279-моддаси биринчи қисмида гаровга олувчининг талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин, деб белгиланган.
ФК 281-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан, ушбу
Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган молмулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш
орқали амалга оширилади.
Даъвогарнинг кредит қарзи ундирувини гаров мулкига қаратиш талаби
ипотека шартномаси талабларида асосланиб қонуний ҳисобланиши учун суд ушбу
талабни қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118моддасига мувофиқ, жавобгардан бюджетга даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида
23 354 200 сўм давлат божини республика бюджетига ва 30 000 сўм почта
харажатини даъвогар фойдасига ундирилади.
Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар акциядорлик тижорат “НОМИ” фойдасига жавобгар ““НОМИ”
деҳқон хўжалигидан 977 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 190 710 000 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, жами 1 167 710 000 сўм кредит қарзи ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар “Фахриддин Шамсуддинов” деҳқон хўжалигига
тегишли бўлган, Қува тумани 1-сон давлат нотариал идорасида 2018 йил 25
декабрь куни тасдиқланиб 1-304-реестрда қайд этилган ипотека шартномасига
асосан Қува шаҳар, Тошховуз м.ф.й, Осиёқум кўчасида жойлашган Савдо базаси ва
ММО бўлими деб номланган 1 540 000 000 сўмга баҳоланган ерга фойдаланиш
ҳуқуқи билан бино-иншоотларга қаратилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 23 354 200 сўм давлат божи
ундирилсин.
4
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция тартибида шикоят
(протест) келтирилиши мумкин.
Д.С. Акрамова