Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2102/1229 Дата решения 01.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый Story dom elit масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081300 Claim ID 3262591 PDF Hash a99afbdf40144a65... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 3051-моддаси ИПК 3051 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2102/1229-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Джумаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Л.Тошмуродов Кассация инстанциясида маърузачи судья К.Давлетова Кассация инстанциясида (такрорий) маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 1 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Сайфуллаев, В.Саттарова, Ш.Махмудов ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Навоий вилоят судининг ходими Ж.Икрамов, Навоий вилоят ҳокимлиги вакили Ф.Қазаков, “Stroy dom elit” масъулияти чекланган жамиятининг вакили М.Мардонов, Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармасининг бошлиқ ўринбосари О.Эшмуродовнинг иштирокида 4-2101-2102/1229-сонли ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг киритган протестини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: Навоий вилоят ҳокимининг 2019 йил 27 мартдаги Қ-55-сонли қарори билан жавобгар “Stroy dom elit” масъулияти чекланган жамиятига Навоий шаҳар “А.Навоий” кўчаси ҳудудидаги шаҳар захира ерларидан 12 ой муддатга 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 25 та янги иш ўрни яратиш шарти билан меҳмонхона, бизнес марказ ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш лойихасини амалга ошириш учун 0,70 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган. Жавобгар томонидан олинган ер участкасидан белгиланган муддатда мақсадли фойдаланилмаганлиги, шунингдек меҳмонхона, бизнес маркази ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қурилмаганлиги, Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси томонидан жавобгарга 2021 йил 25 майда 546-сонли огоҳлантириш хати ҳамда вилоят 1 ҳокимлигига 2021 йил 8 июнда 596-сонли тақдимнома киритилганлиги, Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзолари иштирокида 2021 йил 25 июнь куни жавобгар томонидан ажратилган ер участкасидан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, меҳмонхона ва бизнес маркази ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш ишлари амалга оширилмаганлиги, ажратилган ер майдонидан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги аниқланганлиги асослари билан Навоий вилоят ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Stroy dom elit” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Навоий шаҳар “А.Навоий” кўчаси ҳудудидаги шаҳар захира ерларидан 12 ой муддатда 1 000 000 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида инвестиция киритиш (инвестициявий мажбурият) ва 25 та янги иш ўрин яратиш (ижтимоий мажбурият) асосида меҳмонхона, бизнес марказ ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун ажратилган 0,70 гектар ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш ҳамда ер майдонини Навоий шаҳар ҳокимлиги захира ерлари ҳисобига қайтаришни сўраган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 ноябрдаги қарори билан хал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 майдаги қарори билан “Stroy dom elit” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 ноябрдаги қарори бекор қилинган. “Stroy dom elit” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган. Иш бўйича қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Олий суд раиси номига ариза билан мурожаат қилиб ишни такроран кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича протест киритишни сўраган. Аризада ер майдони 2019 йилнинг ўзида ўраб олганлиги ва котлован қазишни бошлаганлиги, яъни ер майдони ажратилиши билан дарҳол ўзлаштирилиши бошланганлиги, 2020 йилнинг 15 мартидан бошлаб мамалакатда COVID-19 касаллиги кириб келиши оқибатида пандемия ҳолати эълон қилинганлиги ва республика махсус комиссиясининг тегишли қарорлари билан карантин ҳолати эълон қилинганлиги, жамиятнинг молиявий аҳволи энди тикланганида ва қурилиш ишларини жадаллаштириш ниятида бўлганида барча ҳудудларда турли чекловлар ўрнатилганлиги, ўз-ўзидан бу чекловлар қурилишни бошлай олмаганлигига ҳам сабаб бўлгани суд томонидан инобатга олинмаганлиги, ажратилган ер майдони остидан муҳандислик2 коммуникация тармоқлари ўтганлиги, бу тармоқлар ўша даврда бошқа корхонага қарашли бўлганлиги, кўп маротаба уларни кўчириш тўғрисида комбинат масъулларига оғзаки мурожаат қилганлиги, жамиятнинг ер ости муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжудлигини аниқлашга кўп пул маблағи харажат қилиш орқали қазиш ва ерни ўраб олиш ишларини амалга оширганлиги, жавобгар билан ҳокимият ўртасида инвестиция киритиш шартномаси тузилмаганлиги, ҳокимликнинг ўзи мажбуриятини бажармаган ва шартнома тузмаганлигини кўрсатган. Суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан протест киритилган бўлиб, мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган. Суд муҳокамасида жавобгар вакили протестга қўшилиб, протестни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларни бекор қилиб, даъво талабини рад этишни сўради. Даъвогар ва учинчи шахс вакиллари протестга қўшилмай, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Навоий шаҳар ҳокимлиги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни Навоий шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 16 майдаги қарорини бекор қилиб, кассация шикоятини кўриш учун Олий суди кассация инстанциясига юборишни лозим топади. Кассация инстанцияси суди томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда қайд қилинган талабларга тўлиқ риоя қилинмаган. ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. Аниқланишича, жавобгар биринчи инстанция судининг 2021 йил 12 августдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, унинг устидан дастлаб 2021 йил 13 сентябрда апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Мазкур шикоятга унинг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар Навоий шаҳар ҳокимлигига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлиги ва шикоятни имзолаган шахснинг 3 ваколатини тасдиқловчи далиллар шикоятга илова қилинмаганлиги сабабли Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 сентябрдаги ажрими билан қайтарилган. Шундан сўнг, жавобгар апелляция шикояти билан 2021 йил 18 октябрда вилоят судига мурожаат қилган ва унга апелляция шикоятини бериш муддатини ўтказиб юборилганлик сабабларини узрли деб топиб, муддатни тиклаб беришни сўраган. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 22 октябрдаги ажрими билан апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддат тикланган ва у иш юритишга қабул қилиниб, 2021 йил 16 ноябрдаги қарор билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация инстанцияси суди апелляция шикояти билан мурожаат қилиш муддати ўтиб кетганлиги асоси билан апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатган. Қарорда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш муддати 2021 йил 12 августдан бошланиб, икки ойлик муддат 2021 йил 12 октябрда тугаши кўрсатилган. Мазкур ҳолатда жавобгар 2021 йил 18 октябрда судга шикоят билан мурожаат қилган бўлса, ундан олдин 16 ва 17 октябрь дам олиш кунларига тўғри келган. Шундан келиб чиқиб, жавобгар шикоят беришни 3 кунга кечиктирган. Бироқ, жавобгар бундан олдин бир ой ичида шикоят билан мурожаат қилгани кассация инстанцияси судининг эътиборидан четда қолган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 16-сонли Қарорининг 7-бандига кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши мумкин. Илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкин. ИПК 262-моддасига кўра қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Иккинчи марта апелляция шикояти белгиланган муддатда берилмаган бўлса-да, суд ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топган. Кассация инстанцияси суди эса апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиб барвақт хулосага келган. 4 кечиктирилган бўлса-да, жавобгар ундан олдин бир ойлик муддатда апелляция шикояти билан мурожаат қилган, шунга апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш ҳақидаги жавобгарнинг илтимосномаси қаноатлантириб асосли хулосага келган, шунга кўра кассация инстанцияси суди апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатиб асоссиз хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Шунингдек, ИПК 305-моддаси учинчи қисми 4-бандида кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя этилмаган ҳолда қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, протестни қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 16 майдаги қарорини бекор қилишни, кассация шикоятини кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди ИПК 301-304, 1 305 -моддаларига асосланиб, қарор қилди: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 16 майдаги қарори бекор қилинсин. “Stroy dom elit” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини кўриш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий 5 ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р. Сагатов ҳайъат аъзолари В. Саттарова Б. Сайфуллаев Ш. Махмудов 6