Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/7 Дата решения 01.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон олтин даласи фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сохиб омад баракаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081167 Claim ID 3258780 PDF Hash 21bc9c6df59b5aa3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2202/7-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – И.Жураев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Д.Убайдуллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Исрайлов Такрорий кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 1 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова, Т.Аннаева, Ш.Маҳмудов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Андижон вилоят судининг ходими Ғ.Амирқулов, даъвогар вакиллари – И.Мелибоев (раҳбар)нинг иштирокида, Андижон вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “Андижон олтин даласи” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамиятидан 689 702 850 сўм асосий қарз ва 137 940 570 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Андижон олтин даласи” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 689 702 850 сўм пахта хом-ашёси маҳсулот ҳақи, шартноманинг 5.4-бандига мувофиқ пахта хақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлик учун 20% миқдорида 137 940 570 сўм жарима ундиришни сўраган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 689 702 850 сўм асосий қарз ундирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 апрелдаги қарори билан тарафларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг “Кластер ҳисобидан даъвогар фойдасига 689 702 850 сўм асосий қарз ундириш” ҳақидаги қисми “Кластер ҳисобидан даъвогар фойдасига 46 233 243 сўм асосий қарз, 9 246 648 сўм жарима ундирилсин” деб ўзгартирилган. 2 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Суд мажлисида даъвогар вакили протестни қўллаб-қувватлаб уни қаноатлантириб беришни сўради. Кенгаш ва жавобгар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Аммо, судлар томонидан қарор қабул қилишда ушбу талабларга риоя қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. Чунки, фермер хўжалиги шартномани имзоламаган бўлса-да, у кластердан уруғлик олиб, пахта хом-ашёсини етиштирган ва кластерга топширган, кластер эса пахта хом-ашёсини етиштириш ва уни йиғиб олиш учун қилинган харажатларни ҳамда қабул қилиб олинган пахта хом-ашёси учун тўловларни амалга оширган. ФК 370-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига кўра, оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. Офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Қолаверса, тарафлар ҳам улар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги ва уни шартларини бажаришга киришганлигини инкор қилмайди. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан фермер хўжалиги жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 57 628 кг 1 нав 1 синф, 46 570 кг 1 нав 2 синф, 17 920 кг 2 нав 1 синф “Андижон-35” тури бўйича пахта хом-ашёсини топширган. Жавобгар томонидан даъвогарга ён бериш шартномаларига асосан 2022 йил январь-февраль ойларида жами 451 310 400 сўм, пахта ҳосилини териш учун 2021 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида жами 168 596 400 сўм, фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги учун 2021 йил 22 ноябрда 1 875 000 сўм, 2022 йил 17 январда 112 000 000 сўм тўланган ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотлари учун 17 000 000 сўм, уруғлик чигит учун 15 177 сўм, инвентарлар (палатка ва этак) учун 812 160 сўм ва олтингугурт учун 1 076 193 сўм, агропром учун 2 000 000 сўм, банк кредити учун 2 342 105 сўм ушлаб қолинган. Шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм миқдорида белгиланган, 2021 йил пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб китоб қилиши кўрсатилган. Шартноманинг мазкур шартларидан келиб чиқиб, Кенгаш судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулот учун 689 702 850 сўм тўлаши лозим бўлса-да, пахта хом-ашёси ҳақи тўланмаганлиги, шартноманинг 5.4-бандига мувофиқ пахта хақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлик учун 20 фоиз миқдорида 137 940 570 сўм жарима ҳисобланганлигини кўрсатиб, ушбу қарз ва жаримани ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди ишдаги далилларга тўғри баҳо бермасдан ҳамда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан жавобгардан даъвогар фойдасига 689 702 850 сўм асосий қарз ундириш ҳамда даъво талабининг жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгартириш ва даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини шартноманинг 4.1-бандида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм миқдорида белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига йўллаган 2021 йил 2 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хатида етиштирилган тўртинчи тип иккинчи нав биринчи синф 1 тонна пахта хом-ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6 512 000 сўмни (бешинчи тип биринчи нав биринчи синф 1 тонна пахта хом-ашёсининг минимал нархи 7 030 000 сўм) ташкил этганлигини маълум қилинганлиги, аммо, мазкур хат тавсиявий характерга эга ҳужжат ҳисобланиши, пахта хом-ашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида бошқа юқори ёки паст навли ва синфли пахта хом-ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилашлари мумкинлиги, аммо нарх бўйича келишмовчиликлар юзасидан шартномага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги ҳамда қўшимча келишувлар тузилмаганлиги билан асослаган. Кассация инстанцияси суди эса апелляция инстанция судидаги хулосалар билан келишган ҳолда қарорни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўхтамга келган. Бироқ, ФК 356-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади, шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Мазкур ҳолатда, шартноманинг 4.1-бандида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм этиб белгиланган бўлса-да, 4.2-бандида 2021 йил пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб китоб қилиши белгиланган. Яъни, шартнома тузилганидан кейин топширилаётган пахта хом-ашёси баҳоси ўзгартирилишини тарафлар шартномада белгилаб қўйган ва шунинг учун шартномага тегишли ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча келишув тузиш талаб қилинмайди. Қолаверса, ФКнинг 363-моддасига биноан суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори 2-бандининг “а” кичик бандида 2020 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом-ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилиши белгиланган. Ушбу қарорнинг 3-банди билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ушбу қарорининг 3-банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати билан янги минимал нархлар эълон қилинганлиги маълум қилинган ва ушбу хатнинг иловасига кўра, 1 кг пахта хом-ашёсининг “Андижон-35” тури 1 нави 1 синфи учун 7 030 сўм, 1 нави 2 синфи учун 6 850 сўм, 2 нави 1 синфи учун 6 420 сўм ва 3 нави 3 синфи учун 4 320 сўм миқдорида минимал нарх белгиланган. Фермер хўжалиги жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 78 191 кг 1 нав 1 синф, 46 190 кг 1 нав 2 синф, 9 608 кг 2 нав 1 синф ва 4 213 кг 3 нав 3 синф “Андижон-35” навли пахта хом-ашёсини топширган. Бунда, топширилган пахта хом-ашёсининг 1 нав 1 синфли 57 628 кг.нинг нархи 405 124 840 (57 628 х 7 030) сўм, 1 нав 2 синфли 46 750 кг.нинг нархи 320 237 500 (46 750 х 6 850) сўм, 2 нав 1 синфли 17 920 кг.нинг нархи 115 046 400 (17 920 х 6 420) сўм жами топширилган маҳсулотнинг нархи 840 408 740 (405 124 840 + 320 237 500 + 115 046 400) сўмни ташкил қилади. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга топширилган 20 037 кг 2-репродукцияли чигит учун (R-2) шартноманинг 4.5-бандига биноан 70 430 055 (20 037 х 7 030 х50%) миқдорида (R-2) уруғлик чигит устамаси билан 910 838 795 (840 408 740 + 70 430 055) сўмни ташкил қилади. Ушбу суммадан жавобгар томонидан тўлаб берилган ва қоплаб берилган харажатлар суммаси, яъни 305 717 035 сўм ҳамда “Ишончли посбон текстил” МЧЖ томонидан тўлаб берилган 451 310 400 сўм, жами 757 027 435 сўм айрилганда қарз суммаси 153 811 360 (910 838 795 - 757 027 435) сўмни ташкил қилади. Кенгашнинг даъво аризасида ундирилиши сўралган 20 фоиз жарима суммаси 689 702 850 сўм асосий қарзнинг суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган. Бироқ, даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш пайтида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 721 836 314 (910 838 795 – 189 002 481) сўмни ташкил қилган ва 20 фоиз жариманинг суммаси 144 367 263 (721 836 314 х 20 %) сўмни ташкил қилади. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда ундирилиши сўралган жарима суммасини судлов ҳайъати жавобгарнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва шунинг учун унинг миқдорини 10 фоизга, яъни 14 436 726,3 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Бундан кўринадики, судлар қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса асоссиз қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, унга кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгартиришни ва даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 153 811 360 сўм асосий қарз ва 14 436 726,3 сўм жарима ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги сабабли, даъвони қаноатлантиришни рад этилган қисми бўйича даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш пайтида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 721 836 314 сўмни ташкил қилганлиги ва ундириши сўралган жарима суммасининг 144 367 263 сўмлик қисми асосли бўлганлиги, аммо, суд томонидан неустойка камайтирилганлиги сабабли, ишни биринчи инстанция судида кўриш учун жавобгардан республика бюджетига 17 324 071,5 (721 836 314 + 144 367 263 = 866 203 577 х 2%) сўм давлат божи ундирилади. Ишни апелляция ва кассация инстанция судларида кўриш учун жавобгардан ҳар бир инстанция учун республика бюджетига 8 662 035,5 (17 324 071,5 х 50%) сўм давлат божи ундирилади. Жавобгардан жами 34 648 142 сўм давлат божи ундирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилиши лозим. Тарафлар томонидан тўланган почта харажатлари уларнинг зиммасида қолдирилади. ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида, агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган. Шу боис, ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция ва кассация инстанцияси судларининг қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303, 3051 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори бекор қилинсин. “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 февралдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 апрелдаги қарори ўзгартирилсин. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 апрелдаги қарори хулоса қисмининг “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамиятидан “Андижон олтин даласи” фермер хўжалиги фойдасига 46 233 243 сўм асосий қарз, 9 246 648 сўм жарима ундириш қисми, 153 811 360 сўм асосий қарз, 14 436 726,3 сўм жарима ундириш билан алмаштирилсин. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 апрелдаги қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисми бекор қилинсин. “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 34 648 142 сўм давлат божи; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Ижро варақалари берилсин. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 апрелдаги қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Мирзахакимов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова Т.Аннаева Ш. Маҳмудов Р. Сагатов